Божхона иши фанидан д а р с л и к


IV БОБ Божхона органлари фаолиятида божхона назоратини ташкил этиш йўллари



Download 1,62 Mb.
bet4/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

IV БОБ

Божхона органлари фаолиятида божхона назоратини ташкил этиш йўллари




4.1.

Божхона назорати тушунчаси, унинг шакллари ва амалга ошириш тартиби




4.2.

Божхона назоратининг узига хос хусусиятлари




4.3.

Божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш




4.4.

Божхона расмийлаштируви ва унинг тартиби








4.5.

Божхона назоратининг техника воситалари





4.6.

Божхона назорати тизимида экспертиза





4.7.

Божхона режимлари ва уларни кўллаш шартлари





V БОБ.

Ташки иктисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш тизимида тариф усуллари





5.1.

Давлатни савдо-тариф сиесати назарияси.





5.2.

Ташки иктисодий фаолиятни мохияти, ахамияти ва максадлари.





5.3.

ТИФ ни ташкил этиш, бошкариш ва тартибга солиш давлат сиёсати.





5.4.

Ташки иктисодий фаолиятни давлат бошкаруви воситалари.





5.5.

Ташки иктисодий фаолиятни давлат бошкарувида нотариф усуллар.





VI -БОБ.

Божхона хамкорлиги ташкилотларининг ташкил этилиш тарихи.





6.1.

Халкаро божхона хамкорлиги унинг мохияти ва максади.





6.2.

Европа иттифоки ва унинг жахон иктисодий майдонидаги урни ва асосий вазифаси.





6.3.

ЖСТ/ГАТТ – ҳалкаро савдо ташкилоти ва ҳалкаро савдони тартибга солиш тамойиллари





6.4.

Узбекистон Республикасининг жахон хужалигига интеграциялашуви.







Хулоса ва таклифлар







Изоҳли сўзлар







Фойдаланган адабиётлар руйхати





КИРИШ
Ўзбекистон божхона хизматига 2007 йил 25 октябрда ўн олти йил тўлади. Тўла асос билан айтиш мумкинки, хозирги вактда у ўз тарихи, алохида хусусиятларига эга бўлган шаклланган тузилмага айланган. Республика мустакиллигининг тенгдоши - Ўзбекистон божхона хизмати мамлакатимиз рахбариятининг доимий мадади билан барпо этилди ва ривожланмокда. Унинг фаолиятидаги хар бир боскич Ўзбекистонда юз бераётган умумиктисодий жараёнлардан ажралмасдир. Бугунги кунда республика божхонаси ўз олдига кўйилган вазифаларни самарали бажара оладиган, кудратли замонавий божхона технология ва асбоб-ускуналарига эга бўлган, яхлит, пухта ташкил этилган, кадрлар билан таъминланган хукукни мухофаза килиш тузилмаси хисобланади.
У ривожланган инфратузилмага эга бўлиб, ўзининг барча бўлинмалари бир ёкадан бош чикариб, бир тартибда ишлашини таъминлайди, хакли равишда мамлакат иктисодий хавфсизлигининг ишончли истехкоми ва унинг иктисодий манфаатларининг содик химоячиси хисобланади. Мустакил Ўзбекистон ички ва ташки сиёсатининг ажралмас кисми хисобланган божхона сиёсатида кейинги вактда жиддий ўзгаришлар юз бермокда, айни улар уни ривожлантиришнинг асосий стратегик йўналишлари, хукукий, ташкилий, моддий-техника асослари барпо этилишини белгилайди. Мамлакатимизда божхона иши жахон хамжамиятида юз бераётган интеграция жараёнларини хисобга олган холда ривожланмокда. Булар эса савдони глобаллаштириш, чегара оркали олиб ўтилаётган юк хажмларининг анчагина кўпайиши, ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишида олга караб кўйилган кадамлардир. Табиийки, ушбу омиллар бутун дунёда савдо-иктисодий муносабатлар устидан назоратнинг дастаги сифатида божхона ролининг ошишига сезиларли таъсир кўрсатди.
Халкаро савдони глобаллашуви ташки савдо сиёсати воситаларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришни, яъни халкаро савдони тартибга солишда нотариф усулларидан тариф усулларига ўтишни такозо этаяпти. Бу эса тариф усулларини бевосита амалиётда кўлловчи божхона ишини, унинг асосий ташкил этувчиларини, асосий тамойиллари ва коидаларини ўрганишга бўлган эътиборни оширади.
«Божхона иши» фанини ўкитишдан максад талабаларда ташки иктисодий фаолиятни тартибга солишда божхона ишини тутган ўрни, божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишни, улардан божхона конунчилигида белгиланган божхона тўловларини ундирилишини объективлигини таъминлашни, контрабанда ва божхона коидаларини бузилишига карши курашни, божхона иши бўйича халкаро ҳамкорликни, божхона хизмати учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни, мамлакат иктисодий манфаатларини ҳимоя килишидаги аҳамияти тўғрисида, назарий ва амалий билимлар ҳосил килишдан иборат. Фанни ўкитилишининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги иктисодий ривожланиши, халкаро ҳамжамият билан ўзаро савдо иктисодий алокаларини кенгайиши шароитида республикамиз божхона органларининг фаолиятини Жаҳон амалиётида кабул килинган меъёрлар асосида такомиллаштиришни зарурлиги тўғрисида талабаларда илмий изланишлар олиб боришга кизикиш уйғотиш.
Давлатлар уртасидаги халкаро савдони ривожланиши, ишлаб чикариш интеграциясини кенгайиши ва такомиллашуви ташки иктисодий фаолиятни янада эркинлашувига сабаб булаяпти.
Хозирги бозор ислохотлари янги стратегиясининг асосий йуналишларидан бири, ташки иктисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишни оптималлаштириш хисобланади.
Ташки иктисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш бозор муносабатлари шаклланиши шароитида сиесий ва ижтимоий-иктисодий ислохотлар самараси ва динамикасини ошириш максадида, мамлакат ички ва ташки иктисодий манфаатларини химоя килишга каратилган, жумладан, ташки иктисодий мувозанатни таъминлаш, экспорт ва импорт таркибида прогрессив силжишларни рагбатлантириш, хорижий капитал окимини кучайтиришга йуналтирилган ваколатли давлат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган конунчилик, ижроия ва назорат килиш йуналишидаги чора-тадбирлар тизимини яратишдир.
Ташки иктисодий фаолиятни окилона тартибга солиш иктисодий ривожланишда давлат стратегиясининг мухим таркибий кисми хисобланади. Бу эса уз навбатида, мамлакатнинг узига хос ички ва ташки шароитларини инобатга олган холда, жахон бозорининг салбий узгаришларидан химоя килувчи, унда эгалланган мавкеларни саклаб колиш ва кенгайтиришни таъминловчи оптимал (макбул) даражадаги протекционизм ва эркин савдо сиесати кулланилишини такозо этади.
Утиш даври иктисодиетини бошидан кечираетган мамлакат ташки иктисодий алокаларини кенгайтириш учун узини эркин бозор гирдобига ташлаб куя олмайди. Бундай шароитда давлатнинг ривожлантириш кафолати сифатида фаол катнашувига зарурият тугилади. Бозор муносабатларига утишнинг илк боскичларида ташки иктисодий алокаларнинг давлат томонидан тартибга солиниши, айникса, мухимдир. Бу эса биринчи навбатда, ташки савдони ва ташки иктисодий фаолиятнинг бошка шаклларини тартибга солиш механизмларини узгарувчан ички ва ташки шароитларга мунтазам мослаштириб боришни, яъни окилона ташки иктисодий сиесат юргизишни талаб этади.
Бу фанни талабалар томонидан тўлик ўзлаштирилиши, «Божхона иши» йўналишининг намунавий ўкув режасида белгиланган «Иктисодиёт назарияси», «Жаҳон иктисодиёти ва халкаро иктисодий муносабатлар», «Иктисодий таълимотлар тарихи», «Макроиктисодиёт», «Микроиктисодиёт», «Маркетинг», «Менежмент», «Ташки иктисодий фаолиятда давлат бошкаруви» каби фанлар билан боғлик. Ушбу фанни ўкитишда таълимнинг маъруза, амалий (семинар) машғулотлари ва мустакил таълим каби шаклларидан фойдаланилади. Бунда илғор педагогик технологияларнинг интерактив, аклий ҳужум, такдимот усулларидан фойдаланилади. Ушбу усуллардан фойдаланишда илғор ахборот технологияларини кўллаш максадга мувофикдир.


Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish