Божхона органларининг бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Божхона хизмати мамлакатимизнинг иқтисодий суверенитетини ҳимоя қилишда, ички ва ташқи давлат сиёсатини амалга оширишда муҳим ўрин тутади.
Мамлакатимиз ҳудудида самарали божхона назоратини таъминлаш ва товар айрибошлашни тартибга солиш, иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш ҳамда ички бозорни ҳимоя қилиш божхона сиёсатининг асосий йўналишларидандир.
1997 йил Ўзбекистон Республикасида божхона иши учун бурилиш йили бўлди.
Божхона ишини ташкил қилишни яхшилаш, ягона божхона сиёсатини олиб бориш, республика божхона органларининг тезкорлигини ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашда уларнинг ролини кучайтириш, шунингдек божхона иши соҳасидаги халқаро хамкорликни янада кенгайтириш мақсадида 1997 йил 8 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Божхона органлари тизими
Ушбу Фармон асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Божхона бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитаси ташкил қилинди. Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона хизматлари негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари тузилди.
Божхона органлари тизими
ЎзР Давлат божхона хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари:
1) ЎзР Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида"ги 1997 йил 8 июлдаги ПФ-1815-сонли Фармони.
2) ЎзР ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 374-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низом (1997 йил 30 июль)
1) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси.
2) Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари.
3) Ихтисослаштирилган божхона комплекслари.
4) Божхона постлари.
Давлат божхона қўмитаси ўз ваколатлари доирасида ягона бож сиёсатини олиб боришни, божхона ишлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини, божхона органлари тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Божхона органлари тизими
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;