Гипстошнинг сувсизлантириш процесси.
Шундай қилиб, икки молекула сувли гипснинг қуруқ ва намли мухитда
сувсизлантириш процессини қуйидаги умумий схема асосида
тасвирлаш мумкин:
Юқорида сўз юритилган олти модификациядан гипсли цемент ишлаб чиқаришда α- ва β- СаSО4 0,5Н2О қурилиш, қолипбоп ва медицина гипсларини олишда, альфа- ярим молекула сувли гипс энг мустаҳкам гипс ишлаб чиқаришда, эримайдиган ангидрит СаSО4 шу номли цемент яратишда, юқори ҳароратда куйдирилган гипс эстрих-гипс олишда ишлатилади. Альфа ва бета-эрувчан ангидритлар тез қотади, шу туфайли Куйдирилмаган гипсли цемент таърифи.
Юқорида гипсли боғловчи моддаларга таъриф берилди. Уларнинг хом ашъѐси таркиби келтирилди. Гипстошни қиздириш пайтида рўй берадиган реакциялар батафсил кўрилди. Қуйида гипсли боғловчи асосида олинадиган икки махсулот ҳақида фикр юритилади. Куйдирилмаган гипсли боғловчилар таркиби СаSО4.2Н2О ва СаSО4 бўлган табиий гипстош ва ангидритларни унсимон ҳолатигача майдалаш йўли билан олинади. СаSО4.2Н2О майда кукуни адабиѐтда яна куйдирилмаган гипсли цемент номи билан ҳам аталади. СаSО4 кукуни хосса-хусусиятларига кўра ангидритли цементни эслатади.
Таркибида икки молекула сув бўлган кальций сульфат СаSО4.2Н2О нинг табиатда кенг тарқалган минералогик турлари қаторига майдадон заррача структурали алебастр, нинасимон кристаллардан ташкил топган сертола структурали селенит ва пластинкасимон структурали гипсли шпат киради. Ангидрит СаSО4 табиатда гипстошга нисбатан камроқ тарқалган бўлиб, у одатда 8% га қадар сувни кимѐвий боғлаган ҳолда учрайди. У гипстошга қараганда қаттиқроқ бўлиб / қаттиқлиги Моос шкаласи бўйича 3-3,5/, эрувчанлиги камроқ 1л сувда 1г эрийди. Кимѐвий тоза ангидритда 41, 19% СаО ва 58,81% SO3 бўлади. Ангидрит кўпинча ҳар хил товланадиган оқиш рангли бўлади ва кўпинча икки молекула сувли гипс билан бирга учраб, ер қобиғида тўшам-қатлам тариқасида жойлашган бўлади. Гипстош СаSО4.2Н2О эса юмшоқ минерал бўлиб, унинг қаттиқлиги Моос шкаласи буйича 2 га тенг, 20 градусли температурада 1л сувда 2,05г эрийди ва одатда таркибида темир бирикмалар борлиги сабабли қўнғир-сарғиш рангда бўлади. Қурилиш ва бошқа соҳаларда қўлланувчи гипсли боғловчи моддаларни ишлаб чиқариш технологик параметрлари (масалан, температура ва куйдириш муддати) асосида уч группага бўлиш мумкин: СаSО4.2Н2О таркибли боғловчилар (гипсли цемент),СаSО4.0,5Н2О таркибли боғловчилар ва СаSО4 таркибли боғловчилар. Қурувчилар учун боғловчи модданинг хоссалари, жумладан қотувчанлик тезлиги муҳим. Шу нуқтаи назардан биринчи ва учинчи группаларга кирувчи боғловчилар секинроқ қотувчи, иккинчи группага кирганлари эса тез қотувчан боғловчиларга киради. Яна улар ҳарорат даражасига кўра куйдирилмаган, паст ва юқори ҳароратда куйдирилган гипсли боғловчиларга ҳам ажралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |