Богловчи моддалар технологиясининг кискача ривожланиш тарихи


Гипсли боғловчи - ҳавода қотадиган анорганик модда



Download 11,51 Mb.
bet4/7
Sana14.07.2022
Hajmi11,51 Mb.
#794216
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-Маъруза

Гипсли боғловчи - ҳавода қотадиган анорганик модда.
Қадим-қадимдан инсонлар гипсли боғловчидан фойдаланишни билишган. Бундай боғловчини улар ―алибастр‖ номи билан аташган. Қуйида гипсли боғловчилар ҳақида умумий маълумот берилади. Ҳавода қотадиган анорганик боғловчи моддалар орасида гипс ва унинг асосида тайѐрланадиган буюмлар кўп қўлланилиши жиҳатидан алоҳида ўрин эгаллайди. Улар куйдириш шарт-шароитларига қараб асосий икки группа - паст ва юқори ҳароратда куйдирилган гипс боғловчи моддаларга ажралади. Паст ҳароратда куйдириладиган қурилиш гипси, қолипбоп гипс ва энг мустаҳкам гипс кимѐвий таркибига кура ярим молекула сувли кальций сульфатдан ташкил топган бўлиб, асосан тез тишлашади ва қотади. Юқори ҳароратда куйдирилган ангидритли цемент, эстрих-гипс каби боғловчилар эса сувсиз кальций сульфатдан иборат бўлиб, секин тишлашади ва қотади. Ҳароратда ушланмаган гипсли боғловчи қаторига таркибида икки молекула суви бўлган куйдирилмаган гипс цементи ва гипсли цемент кабилар киради. Улар бир-бирларидан таркибига киритилган қўшимчалари тури ва миқдори билан фарқланади.
Гипстош - гипсли боғловчи хом ашъѐси.
Гипсли боғловчи моддалар ишлаб чиқариш учун икки молекула сувли гипс тош CaSO4 2Н2О, сувсиз табиий гипс-ангидрид СаSО4, таркибида гипс бўлган жинслар - гажа (гилгипс), арзиқ (лессли гипс), оқ гил, гипсли ер ҳамда саноат чиқиндилари - фосфогипс, гипсли қолип ва бошқалар асосий хом-ашъѐ ҳисобланади. Кимѐвий тоза гипстош 32,56 % СаО, 46,51% SО3 ва 20,93% Н2О дан ташкил топган. Табиий гипстош таркибида гил, қум, оҳактош, колчедан каби аралашмалар бор. Улар туфайли гипс ранги ўзгаради ва сифати ѐмонлашади. СаSО42Н2О асосан сув хавзаларида ўта тўйинган кальций сульфат эритмаларидан юмшоқ чўкинди жинс сифатида ажралиб чиқади. Одатда у оқиш рангда бўлиб, қаттиқлиги Моос шкаласи бўйича 2 рақамига тенг. Зичлиги 2300-2400 кг/м3 га тенг, эрувчанлиги эса 293 К да 2,05 г/л. Унинг ранги темир оксидлари таъсирида қўнғир сарғиш тусги ўтади. Мустаҳкамлиги паст, шу туфайли енгил парчаланади. Гипстош таркибидаги СаSО4 2Н2О миқдори биринчи сорт хом-ашъѐ учун 90% дан юқори, иккинчи сорт учун 75% ва ниҳоят учинчи сорт учун 65% дан кам бўлмаслиги керак. Табиий тош СаSО4 2Н2О жинсли боғловчи моддалар хом-ашъѐси бўлиб қолмай, бошқа мақсадларда ҳам кенг қўлланилади. У сульфат кислотаси, портландцемент, гипсли шлак цементи, аммонийнинг олтингугуртли нордон тузи кабиларни олишда кенг қўлланилади. Гипстош конлари МДҲда- Астрахан, Перм, Харьков областларида, Бошқиристон, Татаристон, Донбасс, Закавказье ва Марказий Осиѐда жойлашган. Сувсиз табиий гипс СаSО4 конлари гипс тош СаSО4 2Н2О конларига нисбатан анча кам. Таркиби 41,19% СаО ва 58,81% SО3 дан ташкил топган бўлиб, ранги оқиш, қаттиқлиги 3-3,5 га тенг, эрувчанлиги эса камроқ -1 л сувда 1 г эрийди. Зичлиги 2900-3100 кг/м3 атрофида. Табиий гипс табиатда баъзан гил, қум ва оҳактош билан аралашган ҳолда учрайди.

Download 11,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish