3. Эр билан хотин ўртасидаги ўзаро муносабатларда боғланиб қолиш ва дўстлик.
Эр билан хотин ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ўзига хослиги шундаки:
1. Узоқ муддатга мўлжалланган доимий мулоқот сирасига киради;
2. Бу муносабатларнинг аксарияти диада шаклида рўй беради;
3. Муомала ва мулоқотдан қониқиш бевосита никоҳдан қониқиш учун омил ҳисобланади.
Рус олими А.И. Антоновнинг таъкидлашича, энг мустахкам никохга сабаб булган муносабатларда иккала томон хам шахс сифатида тобора такомиллашиб, сайкал топиб, уларда узаро мехрга, бир-бирига ёрдам беришга иштиёк ортиб бораверади. Куплаб ўтказилган тадкикотлар буйича олимларнинг таъкидлашларича, эр-хотинлик алоқалари етук инсон учун энг ахамиятли ва хаётий зарур булган муносабатлардир. Олимларни қизиқтирган мухим масала - мустаҳкам, бахтли никоҳни ташкил этувчи восита нима эканлигини аниқлашдир. Шуниси характерлики, хар бир инсон уз олдига оила куриш, никохга киришни максад килиб кўяр экан, у аввало, оила ва никох борасида халк орасида шаклланган тасаввурларга таянади. Никохга кирган жуфтлик доимо никох, тушунчасига алокадор булган қатьий доиралар ва нормалар дунёсида яшайди, лекин хар бир жуфтликнинг хаёти узларигагина алокадор булган узига хос хуфиёна, сирли оламдир. Зеро, икки индивидуалликнинг бирлашувига сабаб булган хистуйгулар бир карашда зола “хуфиёналик” сабабли зарар кураётганга ухшайди, баъзан эр ва хотин бир-бирига нафакат характер нуктаи назаридан, балки ташки куриниш буйича хам ухшаб кетади, дейишади. Иккинчидан, айни шу бирлик, ухшашлик “кириб кетишлик” эрни хам аёлни хам жамиятда узига хос бир автономияга, жозибадорликка эришиб бораётганлигининг намоён булишига туртки булади. Шу боис булса керак, ижобий хислар туфайли ташкил булган оилада севиш-севилишнинг нафрат-агрессияга алмашиниб кетиши хам осон кечади. Арзимаган нарсалар хам баъзан иккаласини уриштир куйиши мумкин. Бундай поляр, бир-бирига зид хиссиётларнинг намоён булиши айрим даврларда униси ёки бунисининг кучайиб кетишига хам сабаб булади. Масалан, аёл фарзанд курган вактида, купрок чакалок билан овора булиб, эрига бефарк колади, уз навбатида унда хам аёлига нисбатан бефарклик (хаттоки, рашк, нафрат) хисси уйгониши, аксинча, муайан даврларда эса иккаласи Лайли-Мажнун булишиб, факат бир-бирининг ишқида ёниб яшаши хам кузатилган.
Э.Шостром (1994) эр билан хотин уртасидаги “ишқий” позитив муносабатларнинг куйидаги куринишларини баён этади:
4. Бир-бирига богланиб колиш ёки узаро гамхурлик килиш хисси. Бу шу кадар кучли булиши мумкинки, эр-хотин бошка бир инсонга шунга ухшаш якин муносабатни хис этмай колади. Натижада баъзан углини кизганган кайнона келини билан турли нарсаларни бахона килиб, низо чикараверади. 5. Дустлик - эр ва хотиннинг бир-бирларида энг нодир сифатларни, жумладан, узига хослик ва индивидуалликни тан о лишни назарда тутадиган хиссиёт;
6. Эрос - севгининг романтик куриниши булиб, эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан хиссий-жинсий майлларининг кучини белгилайди;
7. Эмпатия эса, эрнинг ёки хотиннинг уз турмуш уртогига доимий гамхурлиги, уни тушуниши ва керак булса,* алътруистик фидоийлигини бахоловчи хисдир;
8. Ўзлигини севиш, кадрлаш - бир томондан эр-хотиннинг хар кандай шароитда узида энг афзал жихатларни англай олиш ва бошка томондан, керак булса, ёри туфайли уз хохиш-истакларини жиловлай олиш, фидоийликни намоён килишга имкон берувчи хиссиёт.
Э.Шостромнинг фикрича, “эр ва хотин вакти-вакти билан бирбирларига зугум килиш, хафа килишга маънан хаклидирлар”, лекин бундай муносабатларнинг якуни яхшилик билан тугаши, шу бахона бир-бирларини янада яхши ва якиндан билишларига туртки булиши керак. Эр ва хотин ўртасидаги салбий муносабатларга асос булувчи хиссиётларга олимлар куйидагиларни киритадилар:
9. Аччикланиш - оилавий хаётда куп учрайди, чунки у узаро ғамхўрлик ва богликдик камайган шароитларда уз-узидан пайдо булади;
Ф. Перлзнинг ёзишича, “Вакти-вакги билан бир-биридан аччикланиб туриш - демак, бир-бирини севиш ва узаро муомалага булган интикликдир”.
10. Айбдорлик - узининг килмиши учун уч олишдай гап, купинча бу хиссиёт атайлаб намоён этилади;
11. Аразлаш - турмуш уртогидан уч олиш максадида намоён этиладиган хис-туйгу;
12. Нафрат - турмуш ўртогига гуёки душманига карагандай муомала килиш ва бу йулда баъзан узок вакт гаплашмай куйиш ёки атайлаб узини ёмондай курсатишдир. Афсуски, бу хиссиёт оилавий хаётда тез-тез булиб туради. Лекин у одамни ичидан зил кетишига, ич-этини еб куйишига олиб келади;
13. Танкид килиш - куркокликка ухшайди, аник муносабатларнинг характерини намоён этишга имкон бермайди, Шостромнинг фикрича, бу хиссиёт аччикланишга ўтгани маъкул;
14. Турмуш уртогидан йироклашиш, кетиб колиш - бу хам маълум маънода бир-бирини назоратда ушлашнинг бир куриниши, лекин вазиятни аник ойдинлаштириб олишга халакит беради;
15. Бефарклик - умуман муносабатларни яширувчи хис булгани учун у алокаларнинг ёмонлашиб кетишини тезлаштиради, хаттоки, бунда психотерапевтик ёрдам бериш хам мушкул булиб колади. Шу каби муносабатлар мохиятан шахслараро муносабатларнинг куринишларини ифода этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |