1. Ярим қаттиқ қанотлилар ёки қандалалар - ҳемиптера туркумига мансуб 3 тур, 2. Тенгқанотлилар - Ҳомоптера туркумига мансуб 3 тур,
3. Қаттиққанотлилар - Cолеоптера туркумига мансуб 6 тур,
4. Тангақанотлилар - Лепидоптера туркумига мансуб 5 та тур ҳашаротлар зарар келтириши аниқланган. Шуларни ҳисобга олган ҳолда биз бодомнинг асосий зараркунандаларининг биоекологик хусусиятлари ҳақида маʼлумот келтирамиз.
2016-2018-йиллар давомида олиб борилган тадқиқотларда танга қанотли (Лепидоптера)лар туркумига кирувчи зараркунандалар бодомнинг мева, барг ва новдаларига жиддий зарар етказиши аниқланди. Бодом дарахтида танга қанотли (Лепидоптера)лар туркумига мансуб асосий зараркунанда ҳашаротлардан бодом мевасига ёнғоқ мевахури (Эрсчовиелла мусcулана Эрсч.), новдаларига шарқ мевахури, баргларига тенгсиз ипакчи (Лймантриа диспар Л.) ва танасига ҳидли ёғоч
ўймакори (Cоссус cоссус Л.) зарар келтириши кузатилди, учраган зараркунандалар ичида кейинги вақтларда ёнғоқ мевахўрининг зарари ортиб бормоқда.
Ёнғоқ мевахўри - Эрсчовиелла мусcулана Эрсч., Синонимлари: Нйcтеола мусcулана Эрсч., Сарротҳрипус мусcулана
Тангақанотлилар {Лепидоптера) туркуми, Cйматопҳоридае оиласига мансуб бўлиб, Марказий Осиёнинг барча ҳудудларида кенг тарқалган зараркунанда ҳашаротдир. Ушбу зараркунанда тури Марказий Осиё давлатлари учун эндемик бўлиб, у ёнғоқ ўсадиган барча ҳудудларда учрайди. Етук ҳашарот- капалагининг катталиги8-11 мм, қанотларини ёйганда 16-25 мм. Етук қуртинингузунлиги16 мм гача етади, ранги қорамтир ёки яшил- қўнғир. Боши, олд кўкрак ва анал қалқонлари қўнғир. Бутун танаси қўнғир, тукли сугаллар билан қопланган. Бодом мевалари одатда ушбу мевахўр билан 20-30 % гача, баʼзи йиллари эса 60-80% гача зарарланади. Мевалар зарарланиши икки хил, яʼни данаги қотмаган ёш меваларда қурт ядронинг марказини еб қўйиши натижасида мевалар тўкилиб кетади. Пўчоғи қотган меваларда қурт фақат мева пўстлоғи билан озиқланиб, унинг бутун этини еб қўяди ва фақатташқипўстлоғиниқолдиради, натижада мева бутунлай қораяди ёки унда тўқ-қўнғир чизиқлар ва доғлар ҳосил бўлади.
Зараркунанданинг 2-3-авлод қуртлари тана ёриқларида қишлайди.
Кураш чоралари. Бўйи 3-5 метр бўлган дарахтларига ишлов беришда гектарига 500-600 литр ишчи суюқлик сарфланади. Препаратларнинг самарадорлиги тўкилган бодомлар орасидаги зарарланганларининг миқдори бўйича ҳисобланади. Зараркунандалар кўп тарқалган жойларда ҳашаротларга қарши Караче 10% эм.к., (0,4 л/га меʼёрда) Абам Экстра 24% к.е., (0,4 л/га меʼёрда) Талстар 10% эм.к-0.4-0.6 л/га ва Нурелл-Д 55% эм.к., (1,0 л/га) препаратларини қўллаш тавсия этилади. Зараркунандаларга қарши самарали ишлов бериш орқали 50-70% гача ҳосилни сақлаб қолиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |