Шарқ мевахўри – Грапҳолитҳа молеста Бусcк.
Шафтоли, олхўри, гилос, олча, ўрик, олма, нок ва беҳига жиддий зарар етказади. У асосан новда ва мевани зарарлайди. Гилос дарахтларида эса янги ўсган новда учидан кириб ўртасини ейди. Шафтолининг ёш новдаларини зарарлаб, бора-бора
қуритиб қўяди. Шафтолида мева ичига кириб данак атрофини ейди.
Таърифи. Капалаги қанотларини ёзганда узунлиги 1,0-1,5 см, қўнғир тусли, кўкраги қорнидан қорамтирроқ.Олдинги қанотларининг чеккасида оқ доғчалари бор. Қанотларнинг попуги қўнғир тусли. Тухуми 0,7 мм; юмалоқ ёки овал шаклда, юқори томони буришган. Қуртининг катталиги 12 мм гача, ёшлигида оқ, ривожланиб бўлишига яқин оч қизғиш тусга киради. Ғумбаги жигар ранг, қуртининг сўнгги сегментининг юзасида қиллари бор, шу орқали бу қуртни олма қурти ва бошқа қуртлардан фарқлаш мумкин.
Ҳаёт сикли.Қурти пўстлоқ тангачаларининг остида ва ўсимлик қолдиқларининг орасида пил-лага ўралган қуртлик ҳолатида қишлайди. Эрта кўкламда қуртлар ғумбакка айланади ва шафтоли уллаган даврда капалаклар пайдо бўлади, булар кечқурун ва тун бошларида фаолроқ бўлади. Урғочи капалаклар дунёга келгандан беш кун кейин тухум қўя бошлайди. Капалаклар баргларга ва қисман барг ёнликларига, тугунча ва меваларга биттадан тухум қўяди. Урғочиси жами 100-200 та тухум қўяди. Қулай шароитда тухумдан уч кунда личинка чиқади, ҳаво совуганда тухумдан личинка чиқиши уч ҳафтагача чўзилиши мумкин. Тухумдан чиққан 1-авлод қуртлари новдаларда озиқланиб вояга етади. Иккинчи авлод қуртлари эса новдалар ва айрим ҳолларда мева билан озиқланади.Мевалар пишишига яқин шарқ мевахўри учун новдалардан кўра мевалар энг яхши озиқланиш ман-баига айланади. Кўклам-ёзда чиққан қуртларнинг ўсиш даври 6-24 кун, кузда чиққан қуртларники эса камида 50 кун давом этади. Қуртлар озиқланишни тамомлагач дарахтларнинг таналаридан пастга тушиб, пиллага ўралади. Қишлаётган қуртларнинг пилласи ёзги қуртларнинг пилласига қараганда зичроқ бўлади. Ёзги қуртлар пилла ўрагандан кейин тез орада ғумбакка айланади. Ёзги қуртларнинг ғумбак даври 7-13 кун, қишлаб чиққан қуртларнинг ғумбаклари эса камида 17 кунда етилади. Йил давомида 5-6 авлод беради. Шарқ мевахўри паласали мевахўрдан кўра меваларга чуқурроқ кириб озиқланади ва ташқи томонга чиқиндиси чиқиб туради.
Кураш чоралари. Бўйи 3-5 метр бўлган дарахтларига ишлов беришда гектарига 500-600 литр ишчи суюқлик сарфланади. Препаратларнинг самарадорлиги
тўкилган бодомлар орасидаги зарарланганларининг миқдори бўйича ҳисобланади.
Зараркунандалар кўп тарқалган жойларда ҳашаротларга қарши Караче 10% эм.к-., (0,4 л/га меʼёрда) Абам Экстра 24% к.е., (0,4 л/га меʼёрда) Талстар 10% эм.к-0.4-0.6 л/га, Кинмекс 55% эм.к-0.6 л/га Брейк 10% эм.к-0.2-0.4, Децис 2.5% эм.к-0.7 л/га Суми-алфа 5% эм.к- 0.5-1 л/га, Данитол 10% эм.к-1.5 л/га ва Нурелл-Д 55% эм.к., (1,0 л/га) (ҳисобида пуркаш) препаратларини қўллаш тавсия этилади. Зараркунандаларга қарши самарали ишлов бериш орқали 50-70% гача ҳосилни сақлаб қолиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |