Боб. Металл конструкцияда ишлатиладиган материалларнинг асосий хусусиятлар


Пўлатнинг статик юк остида ишлаши



Download 136,32 Kb.
bet3/3
Sana22.04.2022
Hajmi136,32 Kb.
#572789
1   2   3
Bog'liq
1-амалий машгулот.Po’lаt qurilmаlаrdа ishlаtilаdirаn mаtеriаllаrninr аsоsiy hususiyatlаri. Po’lаtninr stаtik yuk оstidа ishlаshi

Пўлатнинг статик юк остида ишлаши
Пўлат асосан феррит ва перлит заррачалардан иборатдир. Перлит заррачалари мустаҳкамроқ. Асосан икки хил заррачалардан иборат бўлган пўлатнинг мустаҳкамлиги, эластиклиги ва ишлаш қобилияти уларнинг нисбатларига боғлиқ. Монокристалл темирнинг ишлаши. Назарий ва тажриба изланишлар шуни кўрсатадики, монокристалл темирнинг бир қисмини узишдан кўра силжитиш осонроқ. Шунинг учун эластик деформациялари темирнинг заррачаларида силжиш орқали барпо бўлади. Тажриба текширишлар асосида шундай хулоса чиқадики, силжиш текисликлар узра катта диагонал йўналишда бўлади. Атомлараро боғланиш кучини билиб, тахминан назарий ҳисоблаб чиқиш мумкин. Бир текисликда ѐтган атом кристалларнинг бошқа текисликда ѐтадиган атом кристалларни силжитиш учун кетадиган куч назарий ҳисобга нисбатан тажрибада силжитишга кетадиган куч юз марта камроқдир. Назария билан амалиѐтнинг фарқини шундай тушунтириш мумкин: атом структурасидаги боғланишлар идеал даражасида бўлмаганлиги сабабли (нуқсонлар, (дефектлар) борлиги сабабли).

Материаллар мустаҳкамлигини ошириш учун икки хил йўналиш бор:





  1. Кристалл структурадаги нуқсонларни камайтириш, уларни идеал структурасига яқинлаштириш;




  1. Атомларнинг бир-бирига боғланишини унинг кристалл панжарасини

ўзгартириш билан мақсадга эришиш мумкин.

Пўлатларнинг тузилишидаги кучланишлар диаграммаси 2.1-расмда тасвирланган. Масалан, углеродли пўлат Ст3 нинг чўзилиш диаграммасини таҳлил қилиб чиқайлик.


Диаграммадан кўринадики, кучланиш маълум миқдорга етгунча кучланиш «» билан нисбий чўзилиш «» ўртасидаги муносабат тўғри чизиқ билан тасвирланади, яъни улар бир-бирига тўғри мутаносиб бўлади:


Е. Кучланиш маълум миқдорга «п» етгандан сўнг мутаносиблик бузилади. Биринчи босқичда кучланишга мутаносиб эластик деформациялар содир бўлади, шу сабабли бу босқич пўлатнинг эластик ишлаш босқичи дейилади. «оқ» - оқувчанлик чегараси дейилади. Бу нуқтага етиш олдида эгри чизиқнинг ҳолати кескин ўзгаради ва кейин абсцисса ўқига деярли параллел бўлади. Бу босқичда юк таъсирида деформациянинг эластик қисми қайтиб, бошқа қисми сақланиб қолади. У қолдиқ деформация дейилади.


Оқиш чегарасидан кейин материалнинг қаршилик кўрсатиш қобилияти кучая бошлайди, яъни материал мустаҳкамланади. Бу мустаҳкамлиги ва бикирлиги юқорироқ бўлган перлит заррачаларининг ишга тушганлигидан далолат беради. Пўлатнинг бу иш босқичи ўз-ўзидан мустаҳкамланиш босқичи дейилади.


Юкнинг миқдори ортиши билан кучланиш муваққат қаршиликка «в» яқинлашган сари материалнинг энг заиф жойида чўзилиш деформациялари кучайиб, «бўйин» ҳосил қилади. Кучланиш қиймати муваққат қаршиликка тенглашгандан сўнг (мустаҳкамлик чегараси) «бўйин» ингичкалашиб бораверади ва намуна тезда узилади.

Расм 2.1 Пўлатнинг чўзилиш диаграммаси


1.Кам углеродли пўлат. 2.Легирланган пўлат. 3. Мустаҳкамлиги оширилган пўлат.


Е21000 кНсм2 – эластиклик (қайишқоқлик) модули,
Rупоқ – пўлатнинг оқувчанлик бўйича нормал қаршилиги,

Rипв – пўлатнинг муваққат қаршилиги бўйича нормал қаршилиги, RуRупm –пўлатнинг оқувчанлиги бўйича ҳисобий қаршилиги,


m – материалнинг ишончлилик коэффициенти кучланиш таъсирида пўлатнинг механик хусусиятлари ўзгарувчанлигини ҳисобга олади:


m1,025 . . . 1,15 бўлади.
RuRunm – пўлатни муваққат қаршилиги бўйича ҳисобий қаршилиги.
Пўлат прокат ва қувурлар материали бўйича ишончлилик коэффициентлари.
2.1жадвал.
Назорат усулини белгиловчи стандарт (пўлат маркаси, оқувчанлик γм чегараси қиймати)

ГОСТ 27772, ГОСТ 535, ГОСТ 10705, ГОСТ 10706, ГОСТ 19281 1,05 [оқувчанлик чегараси 380МПа гача (39 кгс/мм2)], ТУ 14-227-237, ТУ 14-1-4431,ТУ 14-3-1128, ТУ 14-104-133


ГОСТ 19281[оқувчанлик чегараси 380МПа дан юқори (39 1,10 кгс/мм2)], ГОСТ 8731, ТУ 14-3-567


Назорат саволлари.



  1. Мустаҳкамлиги бўйича пўлат материали неча гуруҳга бўлинади?




  1. Пўлат таркибида углерод миқдори 0,22% ошиб кетса қайси хусусиятларга таъсир кўрсатади?




  1. Қандай юқори мустаҳкамли пўлат яратилади?




  1. Нега пўлат таркибида фосфор, олтингугурт, азот, кислород, водород миқдори чегараланган?




  1. Пўлатнинг оқувчанлиги бўйича нормал қаршилиги қайси ҳарф билан белгиланади?




  1. Материалнинг ишончлилик коэффициенти нимани кўрсатади?

  2. Нега мис миқдори 0,7% гача пўлатларда чегараланган?

Download 136,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish