Боб. Интернетда тўлов тизими турлари, улар фаолиятининг асосий тамойиллари


Шахсий компьютерлар асосидаги электрон пуллар



Download 269,57 Kb.
bet6/8
Sana15.04.2022
Hajmi269,57 Kb.
#555008
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
мавзу 3 (1)

Шахсий компьютерлар асосидаги электрон пуллар


Электрон пулларни жорий қилишда смарт-карталарга муқобил вариант бўлиб бунинг зарур бўлган барча операцияларни амалга оширувчи шахсий компьютерлар ва махсус дастурий таъминотдан фойдаланиш хизмат қилиши мумкин.



12 Каримов И.А. ―Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади‖. 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР ВМнинг мажлисидаги маъруза.
//Халқ сўзи, 22.01.2011й.
Илк тизимлардан бири DigiCash фирмаси электрон тўловлар тизими бўлган eСash ҳисобланади. Бу тизим Дэвид Чаум (David Chaum) патентлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, турли қийматга эга электрон пулларни рақамли шаклда ифодалаши мўлжалланган. Бундай кўринишда электрон танга (рақамлар кетма-кетлиги сифатида) Интернет бўйича жўнатилиши, телефон орқали айтиб ѐздирилиши, факс ѐки хат орқали ѐзма юборилиши мумкин. Бироқ рақамли пулларни қўллашнинг асосий соҳаси Интернет орқали тўловларни амалга оширишдир. Рақамли пул маълумотлар кетма- кетлиги шаклида фойдаланувчи томонидан ўз компьютери қаттиқ дискида сақланиши ҳамда тармоқ бўйича ѐки электрон почта орқали узатилиши мумкин. Интернет орқали рақамли тангани олган сотувчи уни банкка авторизация қилиш учун тақдим этади. Авторизациядан сўнг рақамли тангага мос келувчи сумма сотувчининг ҳисоб рақамига қўшилади.
Чаум тўлов тизимининг асосий камчилиги деб мижозларнинг банкка ишонишлари заруратини кўрсатиш мумкин. Чаум тўлов тизимида банкдан мустақил равишда рақамли танганинг илгари фойдаланилганлигини текшириш имкони йўқ. Мижоз банк жавобининг тўғрилигига умид қилишга мажбур бўлиб, бу банклар томонидан мижозларнинг рақамли пулларини ўзлаштириш хавфини кўрсатади. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, бу камчилик Чаум тангаларигагина хос бўлган хусусият эмас, у тақдим этувчига сертификатларнинг асосий хусусиятини акс эттиради.
Тақдим этувчига сертификатларнинг уларни тақдим этувчи шахс билан унинг сертификатга эгалик ҳуқуқини исботловчи ҳеч қандай алоқаси бўлмайди. Шу тариқа Чаум тизимида ушбу тизимнинг ўз кучлари билан ҳал қилиш қийин бўлган муаммолар вужудга келиши мумкин. Ушбу муаммонинг тизимдан ташқари ечими тўлов тизимининг қимматлашувига олиб келиши мумкин, чунки муаммолар билан ишлаш учун ташкилий чоралар (суғурта жамғармалари, қора рўйхатлар ва ҳоказо) талаб қилинади.
Чаум тўлов тизимининг яна бир камчилиги қайтим олиш имконининг йўқлиги ҳисобланади. Бу мижозларни сотувчига талаб қилинаѐтган суммани аниқ тўлаш учун банкка такрор мурожаат қилишга мажбур қилади. Бу эса пировардида элементар харид жараѐнини мураккаблаштиради, ҳар бир янги тўлов пайти текшириш лозим бўлган рақамлардан фойдаланиш маълумотлар тўпламининг катталашуви ҳақида гапириб ўтирмасак ҳам бўлади.
Тўлов тизими қўлланувчи асосий соҳа электрон тижорат ҳисобланади. Савдо тизимида вақти-вақти билан юзага келувчи муаммоларни ҳал қилиш учун харидор муайян товар учун ҳақ тўланганлигини исботлаш имкониятига эга бўлиши лозим. Чаум тизимида савдо тизими билан интеграция воситалари йўқ. Шу сабабдан харидорда (тўлов тизими мижозида) «Ҳамѐн» дастуридан ташқари бу тизим учун хос бўлган харидор (савдо тизими мижози) дастурий таъминоти ҳам бўлиши лозим, у пул ўтказишни товар ѐки хизматга бўлган мулкчилик ҳуқуқининг мос равишда ўтиши билан боғлайди.
Шуни айтиб ўтиш керакки, юқорида баѐн қилинган тўлов тизимига асос бўлган бир қатор патентлар билан ҳимояланган ғоялар шубҳасиз оригинал бўлган ҳолда DigiCash компаниясининг ваколатли банклар сиѐсатида – «битта мамлакат битта электрон бинес»да ифодаланган самарасиз маркетинг стратегияси мазкур тўлов тизими жозибадорлигини пасайтирди ва охир-оқибатда компанияни банкротга олиб келди. Ҳозирги пайтда DigiCash ишининг давомчиси бўлган еCash компанияси фақат Deutsche Bank орқали операцияларни амалга оширмоқда, ваҳоланки 1997–1999 йилларда рақамли тангалар тизимини Ғарбий Европа ва АҚШнинг ўнга яқин банклари қўллаб-қувватлаган.
PayCash кўп сонли турли банкларга бу банкларнинг исталган бири айланмасида қабул қилинган универсал пул бирликлари асосида алоқа қилган ҳолда бу тўлов тизимида бир вақтнинг ўзида операциялар бажаришга имкон беради. Тизимда банклардан ташқари бошқа бир қатор оддий фойдаланувчилар ҳам мавжуд. Фойдаланувчилар сифатида юридик ва жисмоний шахслар ѐки уларни ифодаловчи дастурий маҳсулотлар, масалан, Интернет- дўконларни кўрсатиш мумкин. Банк нуқтаи назаридан барча тизим фойдаланувчилари тенг ҳуқуққа эга.
PayCash тизимида тўлов тизими иштирокчисини банк ѐки бошқа иштирокчи томонидан тасодифан ѐки атайин алдаш ҳоллари бўлиши мумкин эмас, чунки ҳар бир операция, албатта, барча иштирокчиларнинг электрон рақамли имзолари бўлган ҳолдагина амалга оширилади. «Ҳамѐн» махсус дастурий таъминоти операция қатнашчилари электрон рақамли имзолари билан тасдиқланган олди- сотди шартномаларини (электрон пуллар билан бирга) амалда сақлайди. Фойдаланувчининг (харидор ѐки сотувчининг) пул маблағлари PayCash тизимидаги банк ҳисоб рақамида ѐки бевосита
фойдаланувчининг компьютерида «Ҳамѐн»да сақланиши мумкин. PayCash тизими ҳисобрақами фақат Интернет орқали у очилган
«Ҳамѐн» ѐрдамида амалга оширилади — банкнинг ўзи бу ҳисоб рақамини бошқара олмайди. «Ҳамѐн» эгасига электрон пуллар ѐрдамида битимлар тузиш ва ҳисоб рақамини бошқариш воситаси сифатида унинг сақланиши учун тўлиқ жавобгарлик юклатилади. Бу ҳисобрақамидаги пул маблағларига худди депозит ҳисоб рақамлардаги каби фоизлар қўшилиши мумкин.
Бевосита PayCash тизимида электрон пуллар тизимдаги ҳисоб рақамидан фойдаланувчининг «Ҳамѐн»даги тўлов дафтарчасига ўтказиш пайтида пайдо бўлади.
Махсус жараѐн бу пул мажбуриятларидан зарурат туғилган пайтда қисм-қисм фойдаланишга имкон беради. Мижоз банкда тўлов дафтарчасини бир неча марта тўлдириши ва дафтарчани алмаштириш ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмасдан ундаги маблағлар миқдорида тўловларни исталган суммада амалга ошириши мумкин. Тўлов дафтарчасидаги ҳар қандай ўзгаришлар фақат дафтарча эгасининг ташаббуси билан амалга оширилади ва албатта банк томонидан тасдиқланади. Банк томонидан тасдиқланмаган ўзгаришлар маълум вақт ўтгандан сўнг ѐки фойдаланувчи ташаббуси билан бекор қилинади ва тўлов дафтарчасида аввалги сумма қайта тикланади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, PayCash тизимидаги ҳар қандай операция албатта унинг қатнашчилари электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади. Бевосита электрон пуллардан ташқари «Ҳамѐн» бирор-бир операцияни амалга ошириш учун асос бўлган ахборотлар беради.
Тизим қатнашчиларининг ўзаро, шунингдек, тизимнинг ўзи билан алоқалари қандай рўй беришини батафсил кўриб чиқамиз:

  1. Харидор пулни тизим банкига ўтказади, ўз компьютерида электрон «Ҳамѐн» дастурини ўрнатади ва банк томонидан чиқарилган рақамли сертификатлар олади.

  2. Харидор электрон дўконда товарни танлаб олади ва унга буюртма юборади.

  3. Сотувчи «Ҳамѐн»и харидор «Ҳамѐн»ига электрон рақамли

имзо қўйилган шартнома матнидан иборат бўлган тўлов талабномаси юборади.

  1. Харидор «Ҳамѐн»и ўз эгасига шартнома матнини тақдим этади. Агар харидор тўлашга рози бўлса (пули етарли бўлган ҳолда), харидор «Ҳамѐн»и сотувчи «Ҳамѐн»ига харидорнинг электрон

рақамли имзоси билан тасдиқланган шартнома ва электрон пулларни юборади.
«Ҳамѐн» тўловларни фақат потенциал харидорларга узатилган шартномалар асосида қабул қилади. Бунинг учун у жўнатилган шартномалар бўйича тўловларни қабул қиладиган пайтни белгилаб қўйиш мумкин, шу тариқа дўкон ўз маълумотлар базасидан эскириб қолган тўланмаган буюртмаларни чиқариб ташлаши мумкин. Бу шартлар текширилгандан сўнг сотувчи электрон пулларни банкка авторизация қилиш учун жўнатади.

  1. Электрон пулларни олгач, банк уларни авторизация қилади.

  2. Авторизация натижаси ижобий бўлиб чиққач, банк мос келувчи суммани сотувчининг PayCash тизимидаги ҳисоб рақамига ўтказади. Бу ҳақдаги хабар сотувчи «Ҳамѐн»ига харидор учун чек билан бирга жўнатилади.

  3. Банкдан жавоб олгач, «Ҳамѐн» авторизация маълумотлари ва сотувчининг ҳисоб рақамига пул ўтказилганлиги ҳақидаги хабарни магазинга юборади. Электрон чек банкдан харидор «Ҳамѐн»ига юборилади.

PayCash тизими ѐрдамида харидни амалга оширишда электрон пуллар билан бирга битим иштирокчилари ўртасидаги олди-сотди шартномаси ҳам юборилади. Тўлов жараѐнида бу шартнома унга кўра пулларни қабул қилувчи ва жўнатувчи «Ҳамѐн» эгалари рақамли томонидан имзо билан автоматик равишда имзоланади. Шу тариқа харидор «Ҳамѐн»ида сотувчининг товар мажбуриятларини тасдиқловчи ва унинг рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжатнинг нусхаси қолади.
PayCash тизими унда ҳар бири битта «Ҳамѐн»да жойлашиши мумкин бўлган ўз электрон пулларини чиқарувчи чекланмаган сонли банкларнинг иштирок этиш имкониятини назарда тутади. Бунда турли банкларда ҳисоб рақамларини бошқариш битта дастурий таъминотнинг ўзи ѐрдамида амалга оширилади.
PayCash тизимида намойиш мақсадлари учун реал ишлаб турган банк билан бирга намойиш банки ҳам ишлайди. Намойиш банки сайтда бепул буюртма бериш ва олиш мумкин бўлган «ўйинчоқ» пуллар билан операциялар бажаради.



Download 269,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish