Бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг инновацион


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana09.06.2022
Hajmi2,38 Mb.
#646409
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
bulazhak-maktabgacha-talim-mutahassislarining-innovatsion-kasbiy-faoliyatiga-yiladigan-izhtimoiy-psihologik-talablar

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2019, 7(80)
тарбиячиларнинг маҳорати тарбияланувчиларни 
қизиқарли машғулотларга жалб қилиб, уларни 
топшириқларни бажарганда мунтазам рағбат-
лантириш мактабгача таълим сифати ва самара-
дорлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. 
Мактабгача таълим муассасалари педагогик 
жараёнларини бошқариш мураккаб педагогик 
вазифа ҳисобланади. Мактабгача таълим жараё-
нида болаларнинг ёш хусусиятлари ҳамда инди-
видуал фарқларини ҳисобга олиш муҳим 
аҳамиятга эга. Мактабгача таълим жараёнини 
ташкил этишнинг мазмуни, усул ва методлари 
ҳар бир гуруҳ тарбияланувчиларининг ўзига хос 
хусусиятлари билан белгиланади. Бу белгилар 
болаларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан 
ҳолда ўзгаради.
Мактабгача таълим муассасалари педагог-
тарбиячилари таълим-тарбиявий фаолияти маз-
мунини танлашда болаларнинг ёш хусусиятла-
рини ҳисобга олиши зарур. Тарбияланувчилар-
нинг ёш гуруҳларига қараб, таълим-тарбия 
шакл лари ва методлари ҳам ўзгаради. Мактаб-
гача таълим муассасалари тарбияланувчиларига 
тушунчалар ва маълумотларни кенгроқ изоҳлаш 
талаб этилади. Болаларга, биринчи навбатда, 
хулқ-атвор меъёрларига амал қилиш зарурлиги 
уқтирилади. Шунинг учун ҳам мактабгача таъ-
лим жараёнидан бошлаб, зарур меъёрлар бола-
нинг хулқ-атворига сингдирилади. Мактабгача 
таълим муассасаларида болаларни ижтимоий-
лаштириш жараёнида уларга ўйин, ишонтириш, 
таъқиқлаш усуллари ёрдамида педагогик таъсир 
кўрсатилади. 
Мактабгача таълим муассасаларида педагог-
тарбиячилар тарбияланувчилар кундалик фао-
лиятининг бевосита ташкилотчиси ҳамда 
бошқарувчиси сифатида намоён бўладилар. 
Тарбияланувчилар олдига қўйиладиган талаблар 
билан уларнинг имкониятлари орасидаги мута-
носибликни таъминлаш педагог-тарбиячилар 
фаолиятининг муҳим жиҳатини ташкил этади. 
Болалар олдига ўта мураккаб топшириқлар 
қўйилганда, уларда машғулотлардан безиш, 
ўзларига ишонмаслик кайфияти вужудга келади. 
Мактабгача таълим жараёнида болаларнинг 
асаб тизимининг ўзига хослигини ҳисобга олиш 
муҳим аҳамиятга эга. Асаблари таранг бўлган 
болани тинчлантириш, осойишталикка ундаш, 
тортинчоқ болаларда эса, фаоллика ундаш, уни 
дадиллаштириш лозим. Ўзининг зукколиги, ижо-
дий фаолиятга мойиллиги билан гуруҳдош-
ларидан ажралиб турган болаларни рағбатлан-
тириб, уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқариш 
зарур. Шу билан бир қаторда болалардаги ижо-
бий фазилатларни янада ривожлантириш, улар-
нинг дунёқарашини бойитиш ўзига хос аҳмиятга 
эга. Бунинг учун педагогик амалиёт жараёнида 
бўлажак мактабгача таълим муассасалари 
педагог-тарбиячилари ҳар бир тарбияланувчини 
батафсил ўрганишлари, улардаги ривожланиш-
нинг ўзига хос жиҳатларини аниқлай олишлари 
зарур. Мактабгача таълим жараёнида ўғил ва 
қиз болаларнинг ҳар бирига хос бўлган гендер 
хусусиятларни ҳисобга олиш лозим
1
. Мактабгача 
таълим муассасалари бўлажак педагог-тарбия-
чилари ўз фаолиятларида муваффақиятга эри-
шишлари учун, олий педагогик таълим жараё-
нида касбий маҳорат, педагогликка хос сифат-
ларни эгаллаши талаб этилади.
Мактабгача таълим ёшидаги болалар жуда 
қизиқувчан бўладилар. Улар аксарият ҳолларда 
тарбиячилари ва ота-оналарига кўплаб савол-
лар берадилар ва ўз саволларига аниқ жавоблар 
кутадилар. Улар радио эшитиш, телевидения 
орқали турли мультипликацион фильмлар 
кўриш, эртак ва топишмоқлар орқали кўплаб 
маълумотларга эга бўладилар. Натижада барча 
нарсаларни билишга қизиқадилар, кўплаб 
саволлар туғилади ва ўзларида саволлар билан 
катталарга мурожаат қиладилар. Педагог-
тарбия чилар уларнинг саволларига хотиржам-
лик билан аниқ жавоб бера олишлари керак. 
Иккиланиш, нотўғри гапириш, имконият излаб 
вазиятдан чиқиб кетиш педагог-тарбияччининг 
обрўйига путур етказади, болалар орасида тар-
биячига нисбатан ишончсизлик кайфияти 
вужудга келади. Шунинг учун ҳам бўлажак 
педагог-тарбиячилар тинимсиз изланишлари, 
мустақил билим олишлари, кундалик воқеа-
ҳодисалардан хабардор бўлишлари лозим. Улар 
бадиий адабиёт, санъат, фан ва техника, техно-
логиялар соҳасидаги янгиликлар ҳамда тад-
қиқотларни кузатиб боришлари талаб қилинади. 
Фақат шундагина ўз тарбияланувчиларининг 
билиш эҳтиёжларини қондиришлари, истиқ-
бол да самарали педагогик фаолият кўрсатиш-
лари мумкин.
Мактабгача таълим муассасалари бўлажак 
педагог-тарбиячиларининг педагогик одоб 
меъёрларига амал қилишлари, ташқи имиджи, 
уларнинг болалар билан осон тил топишишлари 
педагогик фаолияти самарадорлигини таъмин-
лайди.
Педагог-тарбиячининг одоби тарбияланувчи-
ларда тўғри хулқ-атворни шакллантиришга асос 
бўлади, чунки у ўз одоби билан тарбияланувчи-
лар учун жонли намуна бўла олади. Шунинг учун 
ҳам бўлажак педагог-тарбиячилар маънавий 
жиҳатдан юксак, педагогик одоб сирларини 
1
Климов Е.А. Психология профессионального само-
определения. – Ростов-на-Дону: «Феникс», 1996. –С. 264.
65
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish