BЖиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди кассация инстанциясига



Download 40 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi40 Kb.
#200622
Bog'liq
амнистияга кас.шик. 5208948950




bЖиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди кассация инстанциясига
Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2013 йил 7 август кунги ажрими кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 208-моддаси билан амнистия актига асосан жиноят иши тугатилган Тугузов Мурат Худайбердиевичдан.


ХУСУСИЙ ШИКОЯТИ
(кассация тартибида)


Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2013 йил 7 август кунги ажрими кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 208-моддаси билан Тугузов Мурат Худайбердиевичга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.
Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг мазкур ажрими қуйидагиларга асосан бекор қилиниб, қонунга мувофиқлаштирилиши лозим.
Жумладан иш материалларига кўра, менга нисбатан ЖКнинг 208-моддаси билан нотўғри айблов эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 208-моддасига кўра, ҳокимият ҳаракатсизлиги, яъни давлат органи мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, худди шунингдек бундай ҳаракатсизлик жиноятга йўл қўйган ҳолда содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг саккизинчи бўлимидаги “мансабдор шахс” атамасига тушунтириш берилган бўлиб, унга кўра, доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс “мансабдор шахс” ҳисобланади.
Мен Оқолтин туман Давлат солиқ инспекцияси “Камерал назорат шўъбаси” бошлиғи ва давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келган, лекин мансаби доирасига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг саккизинчи бўлимида назарда тутилганидек, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этиш ваколатлари берилмаган.
Демак, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг саккизинчи бўлими талабига кўра, “мансабдор шахс” ҳисобланмайман.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 13-моддасида қонуннинг вақт бўйича амал қилиши кўрсатилган бўлиб, унга кўра қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг ахволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга тадбиқ этилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли қарори 7-бандининг 2-хатбошида “шуни назарда тутиш лозимки, жиноят қонуни ўзгариши натижасида жиноят ҳисобланмай қолган (ЖК
13-моддаси иккинчи қисми) қилмиш учун судланган шахс ушбу судланганлик учун белгиланган тугалланиш ёки олиб ташланиш муддатлари ўтган-ўтмаганлигидан қатъий назар, судланмаган ҳисобланади” деб тушунтириш берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли қарорининг 29-бандида, “апелляция, кассация, назорат инстанцияси маҳкумнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг бошқа моддасига қайта квалификация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келганда ва бу модда шахсни жиноий жавобгарликдан, жазодан озод этишни ёки жазо қўлланилишини истисно этишни назарда тутувчи амнистия акти таъсири доирасига тушган ҳолларда, тегишли инстанция суди биринчи инстанция суди қилмишни тўғри квалификация қилганда қабул қилиши шарт бўлган қарор чиқариши керак”лиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, биринчи босқич судининг менга нисбатан жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил
5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-бандига асосан ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги чиқарилган ажримини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш лозим.
Юқорида баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
53, 498-моддаларига асосан


С Ў Р А Й М А Н:

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2013 йил 7 август кунги ажрими кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 208-моддаси билан менга нисбатан жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг


2012 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-бандига асосан ҳаракатдан тугатиш хақидаги чиқарилган ажримини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштиришни.

Илова: ажрим нусхаси .


М.Х.Тугузов
Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish