Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/52
Sana06.04.2022
Hajmi1,1 Mb.
#532147
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   52
Bog'liq
НАМОЗГА ПОКЛАНИШ

Намознинг шартлари қуйидагилар: 
1. Баданнинг пок бўлиши (ғусл ѐки таҳорат қилинган бўлиши); 
2. Кийимнинг пок бўлиши ва авратни беркитиши; 
3. Намоз ўқиладиган жойнинг пок бўлиши; 
4. Намоз вақтининг кириши; 
5. Намозни қиблага юзланиб ўқиш; 
6. Ният қилиш; 
Изоҳ: айрим уламолар «сатри аврат»ни (аврат жойларни яширишни) алоҳида шарт 
деб ҳисоблашади.
Намознинг рукнлари қуйидагилар: 
1. Такбир таҳрима («Аллоҳу акбар» деб намозга кириш).
2. Қиѐм (туриш).
3. Қироат (намозда Қуръон суралари ѐ оятларини ўқиш).
4. Рукуъ (тиззаларни ушлаб энгашиш).
5. Сажда (икки бор пешонани ерга қўйиш).
6. Қаъдаи охир (охирги ўтириш).
НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ 
Қуйидагилар намоздаги вожиб амаллар ҳисобланади:
– фарз намозларининг икки ракатида, витр, суннат ва нафл намозларининг ҳамма 
ракатларида Фотиҳа сурасини ўқиш; 


– фарз намозларининг аввалги икки ракатида, вожиб, суннат, нафл намозларининг 
ҳар бир ракатида Фотиҳа сурасидан сўнг Қуръон сураларидан бирини ѐки учта 
оятни зам қилиш, яъни қўшиб ўқиш; 
– бир намозда такрорланадиган сажда ва рукуъ каби намоз рукнларини ўз ўрнида 
тартиб билан бажариш; 
– уч, тўрт ракатли намозларнинг иккинчи ракатидаги ўтиришда ва намоз охиридаги 
ўтиришда ташаҳҳуд, яъни «Аттаҳиййат»ни ўқиш; 
– намоз охирида «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», дея салом лафзи билан 
чиқиш; 
– саждада бурун ва пешонанинг баравар ерга тегиб туриши; 
– витр намозининг охирги ракатида «Қунут дуоси»ни ўқиш; 
– Рамазон ва Қурбон ҳайити намозларининг ҳар ракатида учтадан қўшимча такбир 
айтиш; 
– уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги икки ракатида зам сура қироат 
қилиш; 
– рукуъда, саждада, қовмада ва жалсада аъзоларнинг таскин топиши; 
– намоздаги вожиб амаллардан бирортаси эсдан чиқиб тарк қилинса, саждаи саҳв 
қилиш; 
– имом намозга ўтганда овоз чиқариб ўқиладиган намозларни жаҳрий, овоз 
чиқармай ўқиладиган намозларни эса махфий ўқиши; 
Изоҳ: имом жума, икки ҳайит, бомдоднинг фарзида, шом ва хуфтон 
намозларининг аввалги икки ракатида, таровеҳ намозида овоз чиқариб қироат 
қилади. Намозни ѐлғиз ўқийдиганлар учун жаҳрий ѐки махфий ўқиш ихтиѐрий, яъни 
бомдод, шом, хуфтоннинг фарзларида жаҳрий қироат қилиши мумкин. Қазо 
намозини ѐлғиз ўқиганда махфий ўқиш вожиб. (Намозда жаҳрий қироатнинг энг 
паст даражаси ѐнидаги киши эшитадиган қилиб ўқишдир. Махфий намозда 
намозхон ўз қироатини ўзи эшитмаса қироат ҳисоб бўлмайди. Тилини 
қимирлатиши ѐки дилидан ўтказиши қироат ҳисобланмайди. ).
НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ 
1. «Такбири таҳрима» 
(«Аллоҳу акбар»)
да қўлнинг бармоқларини ўз ҳолида очиқ 
тутиб қулоққа теккизиш, сўнг қўлларни киндик остида боғлаш; 
2. Такбирдан сўнг «Сано» ўқиш; 
3. «Сано»дан сўнг «Аъуузу биллаҳ» ва ҳар ракатда Фотиҳадан олдин 
«Бисмиллаҳ...» айтиш; 


4. Фотиҳа сураси тугагач, махфий тарзда «Омин» дейиш; 
5. Имомнинг рукуъдан кейин «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», иқтидо 
қилганларнинг эса «Роббана лакал-ҳамд» дейишлари (намозни ѐлғиз ўқиганлар 
иккаласини ҳам айтади); 
6. Намозда рукнларнинг биридан иккинчисига ўтаѐтганда «Аллоҳу акбар», дейиш; 
7. Рукуъда қўл бармоқларини ѐйиб, икки тиззани маҳкам чангаллаш ва камида уч 
марта «Субҳана роббиййал ъазийм» дейиш (бунда аѐллар бармоқларини тизза 
устида жипс тутишади, тиззаларини бироз букишади); 
8. Саждада пешонани қўллар орасига олиш, бармоқларни жипслаб, бош бармоқни 
қулоқ тўғрисида ушлаш; 
9. Саждада эркакларнинг оѐқлари, тиззалари, қўллари, пешонаси, бурни ерга тегиб 
туриши, билакларини ерга ҳам, қовурғасига ҳам теккизмай тутиши (аммо аѐллар бу 
айтилганларга қўлларини теккизиб, йиғилиброқ сажда қилишади); 
10. Эркакларнинг чап оѐқ устига ўтириши, ўнг оѐғини тиклаб, бармоқларини 
қиблага қаратиши (аѐллар эса икки оѐғини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига 
ўтиради); 
11. Қаъдада салавот, «Роббана аатинаа...» каби дуоларни ўқиш; 
12. Аввал ўнг, сўнгра чап томонга салом бериш; 
13. Фарз намозларини жамоат бўлиб ўқиш.
НАМОЗНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ 
1. Намозда эсноқ ва йўтал келса, кучи етганича қайтариш.
2. Ихтиѐрсиз эсноқ келганида ўнг қўл орқаси билан оғизни бекитиш ва 
пайғамбарларнинг ҳеч бири эснамаганларини ўйлаш.
3. Муқим (сафарда бўлмаган) кишининг Фотиҳа сурасидан сўнг бомдод намозида 
узунроқ, шом намозида қисқароқ, бошқа намозларда эса ўртачароқ сураларни 
ўқиши. 
4. Намоздаги зикрларни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш. 
5. Саждага борганда аввал тиззани, қўлни, кейин пешонани, сўнг бурунни ерга 
қўйиш (саждадан бош кўтарганда аксинча бўлади). 
6. Саждада бармоқ ораларини зичлаш, бошни икки қўл орасига, бош бармоқни 
қулоқ тўғрисига қўйиш, қўл бармоқларининг учини ва оѐқ панжаларини қиблага 
қаратиш.


7. Саломдан сўнг юзнинг тер ва чангини артмаслик.
8. Такбир учун қўл кўтарганда қўлни енгдан чиқариб, бош бармоқнинг юзини 
қулоқ баробарига кўтариш (аѐллар қўлни енгдан чиқармай, елка тўғрисигача). 
9. Қиѐмда қўл боғлаганда ўнг қўлнинг бош ва чинчалоқ бармоқлари билан чап 
қўлнинг бўғимидан ушлаб, уч ўрта бармоқни чап қўл билаги устига ѐтқизиб 
туриш.
10. Намозни ѐлғиз ўқиганда рукуъ ва саждаларда тасбеҳ миқдорини ошириб 5, 7, 9 
мартадан айтиш.
11. Уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг сўнгги икки ракатида Фотиҳа сурасини 
ўқиш.
12. Қиѐмда сажда ўрнига, рукуъда оѐқ бармоқларига, саждада бурунга, қаъдада 
(ўтиришда) бағрга қараб ўтириш.
13. Намозда тавозеъ ва шикасталик билан туриш.
14. Намозга кечикиб қўшилган кишининг қолган ракатларга туриш учун имомнинг 
икки тарафга салом беришини кутиши.
НАМОЗДАГИ ҲАРОМ АМАЛЛАР 
Намоз ичида ҳаром бўлган амаллар қуйидагилар:
1. Юзни ўнг ва чап тарафга қаратиш.
2. Осмонга қараш.
3. Фарз намозларида узрсиз бирор нарсага суяниш.
4. Рукуъ ва саждада қўл ва оѐқ бармоқларини ердан кўтариш.
5. Қаъдада икки оѐқни тик қилиб, товон устида ўтириш.
6. Бадани ѐки кийимини кўп ўйнаш.
7. Саломни бир тарафга бериш.
8. Витрдан бошқа намозда «Қунут» дуосини ўқиш.
9. Такбир, «Сано», тасбеҳ ва ташаҳҳудларни суннат бўлган миқдордан ошириб 
ўқиш.
10. Вожиблардан бирини қасддан тарк этиш.


НАМОЗНИНГ МУБОҲЛАРИ (РУХСАТ ЭТИЛГАН 
АМАЛЛАРИ) 
1. Юзни бурмай, нигоҳ билан қараш.
2. Сажда ўрнини бир марта супуриб ташлаш.
3. Илон, чаѐн каби зараркунандаларни ўлдириш.
4. Қироатга моне бўлмайдиган бирор нарсани оғизга солиб туриш.
5. Нафл намозларида ҳар ракатда бир сурани такрор қилиш.
6. Нафл намозларида узрсиз бирор нарсага суяниб туриш.
7. Имом янглишганда ортида турганлар такбир ѐки тасбеҳ айтиб янглишганини 
унга билдиришлари.
8. Намоз ўқиѐтганнинг олдидан одам ўтса, тасбеҳ айтиб намозда эканини 
билдириши.
НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР 
1. Намозда гапириш (қасддан ѐки адашиб бўлса ҳам).
2. Кишига салом бериш.
3. Саломга алик олиш.
4. Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.
5. «Уҳ, уф, оҳ» каби товушлар чиқариш.
6. Оғриқ ѐки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).
7. Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам 
кетади).
8. Акса урганида жавоб қайтариш (яъни «Ярҳамукаллоҳ» дейиш).
9. Саволга ѐки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.
10. Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).
11. Намозни жамоат билан ўқиѐтганида ѐнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.
12. Қироатни Қуръони Каримга қараб қилиш.


13. «Амали касир» қилиш (яъни кўрган одам «Намоз ўқимаяти» деб ўйлайдиган 
даражадаги амалларни қилиш).
14. Нажосат устига сажда қилиш.
15. Кўкракни қибладан бошқа тарафга буриш.
16. Сажда ҳолида икки оѐқ панжаларини ердан кўтариш.
17. Қироатни маъно ўзгарадиган даражада бузиш.
18. Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.
20. Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.
21. Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.
22. Бомдод намозида қуѐш чиқиб қолиши.
23. Намоз асносида ҳушидан кетиши.
НАМОЗДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР 
Қуйидагилар намоздаги макруҳ амаллар ҳисобланади:
– намозда хушуъсиз, бепарво қилинган ҳар бир амал; 
– намоз ўқувчи кишининг ибодат пайтида саждаси учун халақит берадиган майда 
тошларни суриб ташлаши (аммо бир марта суриш мумкин); 
– агар намозхон тупроққа сажда қилган бўлса, намоздан турганда пешонасини 
тозалаб артиши; 
– бош кийими пешонасига тушиб сажда қилиши; 
– эркакларнинг саждада икки қўли билагини ерга теккизиши; 
– намоз пайтида эркакларнинг сочни турмак қилиб олиши; 
– намоз ўқувчи кийимини осилтириб ѐки елкасига ташлаб ѐхуд йиғиштириб, енгни 
шимариб олиши; 
– қавмга имом бўлувчи кишининг қавмдан фарқли даражада баландда туриши; 
– намоз ўқувчининг сафда бўш жой бўлатуриб, кейинги сафда туриши; 
– намозхоннинг орқа тарафидан бошқа жойларда, кийимида, саждагоҳида ҳайвонот 
сурати бўлиши (сурат жуда кичик ѐки боши ўчирилган бўлса, зарари йўқ); 


– эски иш кийими билан намоз ўқиш; 
– намоз ўқиѐтган пайтда қироатини ва тасбеҳларини қўл билан санаб туриши. 
МАКРУҲ БЎЛМАГАН АМАЛЛАР 
1. Намоз ўқимаѐтган кишининг орқасида намоз ўқиш.
2. Намоз ўқувчининг намозда турган ҳолида илон, чаѐн каби газандаларни 
ўлдириши.
НАМОЗНИНГ ОДОБЛАРИ 
Намознинг қуйидаги одобларига риоя қилиш билан намоз мукаммал бўлади: 
1. Қиѐмда сажда ўрнига қараб туриш.
2. Рукуъда икки қадам (оѐқ) устига қараш.
3. Қаъдада бағрга тикилиб туриш.
4. Салом бераѐтганда елкага қараш.
5. Саждада буруннинг икки ѐнига қараб туриш.
6. Эсноқни имкон қадар қайтариш. Агар эснаш устун келса, ўнг кафт орқаси билан 
оғизни бекитиш лозим.
7. Намозда қалбнинг ҳузур-ҳаловати ва аъзоларнинг таскин топиши билан имкон 
қадар хушуъни асраш. Бунинг учун на динга ва на охиратга фойдаси бўлмаган, 
беҳуда нарсалардан узоқ бўлиш лозим. 
8. Ибодатда энг гўзал кийимларни кийиб туриш.
ҚИБЛА 
Мусулмонлар намоз ўқишда юзланиб турадиган томон «қибла» дейилади. Қибла 
Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳаромдаги Каъба ўрнашган 
жойдир. Каъба ва у жойлашган масжид Масжидул-Ҳаром, яъни уруш жанжал, фисқ 
ишлар ҳаром қилинган макон, дейилади. Уни «Байтуллоҳ» ва «Байтул-атиқ» ҳам 
деб аташади.
Исломнинг илк даврида мусулмонлар Қуддуси шарифдаги Масжидул Ақсо тарафга 
қараб намоз ўқишарди. Кейинчалик Қуръони Карим ҳукми билан Каъба тарафга 
юзланиб ўқишга амр бўлди. Масжидул Ҳаромдаги кишилар Каъбанинг ўзига, 
бошқа жойдагилар эса Каъба бор тарафга юзланиб намоз ўқийдилар. Шунинг учун 
тўрт томондан Каъба жойлашган томонга қараб ўқилса, намоз адо бўлади. Агар 
меҳроб Каъба томондан 45 градусгача ўнг ѐ чап томонга бурилган бўлса, 


билатуриб ўша томонга қараб намоз ўқиш жоиз. Агар 45 градус ѐки ундан ошиб 
кетса, Каъба томонига юзланмагани учун намоз жоиз бўлмайди.
Намозхон юзини қиблага қаратиб туради. Касаллиги ѐки бирор хавф-хатар сабабли 
қиблага юзлана олмаган киши имкони бор томонга қараб намозини ўқийди. Аввало 
қибла қайси томонда эканлиги билишга ҳаракат қилиш, ўзи билмаса албатта 
биладиган кишидан сўраши лозим. Биладиган киши бўла туриб сўрамаса, ўқиган 
намози дуруст бўлмайди.
Қибла қайси томон экани билинмаса ѐки сўраш имкони бўлмаса, атроф муҳитга 
қараб қиблани аниқлашга ҳаракат қилинади ва дили тортган томон қибла, деб жазм 
қилиб ўқилади. Кейин қибла томоннинг нотўғрилиги билинса ҳам, намозини қайта 
ўқимайди. Бизнинг диѐр Ўзбекистонга нисбатан қибла жануби-ғарб томонда бўлиб, 
компас мили ғарб нуқтасидан 14 градус чап томонга қайтиши керак.
Намоз ўқувчи қибла қайси томон эканини билмаганида уни аниқлашга ҳаракат 
қилмай бирор тарафга қараб намоз ўқиса ва у томон қибла бўлса ҳам қиблани 
аниқлашга ҳаракат қилмагани учун намозини қайта ўқийди.
Қибла қайси томон эканини аниқлашга ҳаракат қилиб бир тўхтамга келгач, 
намозни бошлаган киши намоз пайтида қибла тўғрисидаги аҳди ўзгариб қолса, 
қибла деб ўйлаган томонига бурилиб намозини давом эттираверади.
Намоз ўқувчи имомга иқтидо қилган пайтда ундан олдинга ўтиб кетса ѐки 
қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиса, намози фосид (яроқсиз) бўлади.
Қиблага қараб оѐқ узатиб ўтириш ва ѐтиш, ҳожат ушатиш, тупуриш қаттиқ 
одобсизлик саналади. 
САЖДАИ САҲВ 
Намозда адашиб ѐки эсдан чиқиб бирор рукнни бошқасидан олдин қилса ѐки вожиб 
амални тарк қилса ѐхуд ўрни алмаштириб қўйилса, «саждаи саҳв» (хатони ислоҳ 
қилиш саждаси) вожиб бўлади. Билган ҳолда фарз ва вожибни тарк қилган киши 
гуноҳкор бўлади ва бу нуқсонни тузатиш учун саждаи саҳв кифоя қилмаганидан 
намозини қайта ўқийди. Саждаи саҳв қилмоқчи бўлган киши ташаҳҳуддан кейин 
икки томонга (жамоат намозида ўнг томонига) салом берганидан сўнг «Аллоҳу 
акбар» деб такбир айтиб яна икки марта сажда қилади, сўнг ташаҳҳуд, салавот ва 
дуо ўқийди ҳамда яна икки томонга салом беради.
«Саждаи саҳв»ни бажаришнинг ўзига хос сабаблари бор:
1. Агар намоз рукнларидан бирортасини эсдан чиқариб кечиктирса, саждаи саҳв 
қилади. Мисол учун, намозни бошлаб сано дуосини ўқигандан сўнг қироатни бир 
рукнни адо қилиш миқдорича ўқимай кечиктирса ѐки қироатни қилиб бўлиб, рукуъ 
қилишни кечиктирса, ѐки биринчи ракатни ўқиб бўлиб, сажда қилгандан сўнг 
иккинчи ракатга туришни бир рукн адо қилиш миқдорича кечиктирса ва шу каби 


рукн (фарз)ларни кечиктириш сабаби билан саждаи саҳв қилинади. Бир рукн (фарз) 
бир тасбеҳ билан белгиланади.
2. Намоздаги вожиблардан бирини эсдан чиқариб тарк қилса ҳам, саждаи саҳв 
қилади. Мисол учун, сураи Фотиҳани ѐки ундан кейинги сурани, тўрт ракатли ѐки 
уч ракатли намозлардаги аввалги қаъдани тарк қилса, саждаи саҳв қилади. Аввалги 
қаъдада ўтириш фарзда ҳам, нафл намозларида ҳам вожибдир. Ким аввалги 
қаъдада ўтирмай, қиѐмга туриб кетса, намозини давом эттиради ва намоз охирида 
саждаи саҳв қилади. Чунки у вожибни тарк қилди. Вожиб тарк бўлса, унинг ўрни 
саждаи саҳв билан тўлдирилади. Агар қиѐмга тургандан сўнг ўртадаги қаъдада 
ўтирмагани эсига тушиб қолса-ю, кейин намозини давом эттирмай ўтирса, 
гуноҳкор бўлади. Чунки у фарздан вожибга қайтган ҳисобланади. Баъзи уламолар 
«намоз бузилади ҳам», дейишади, лекин намози бузилмаса-да, саждаи саҳв қилади. 
Аммо аввалги қаъдани ўтирмай қиѐмга туриб кетмоқчи бўлса-ю, қаъда ўтириш 
кераклиги эсига тушиб қолса, ўша ҳолатига қарайди, агар қаъдага яқин бўлса 
ўтиради, ташаҳҳудни ўқиб, кейин учинчи ракатга туради. Саждаи саҳв қилмайди. 
Лекин қиѐмга яқин бўлса, қаъдани тарк қилади-да, қиѐмга туради ва намозининг 
охирида саждаи саҳв қилади.
Намоздаги вожибларни тарк қилиш жумласига витр намозидаги қунут дуосини 
ўқимай рукуъга бориб қолиш ҳам киради. Имомнинг жаҳрий намозлардаги 
қироатни намоз жоиз бўладиган миқдорда, яъни узун бир оят ва қисқа уч оятни 
махфий қилиб қўйиши, махфий намозларда эса узун бир оят ва қисқа уч оятни 
жаҳрий қилиб қўйиши ҳам вожибни тарк қилиш жумласидандир. Ушбу ҳолларда 
ҳам намоз охирида саждаи саҳв қилинади.
3. Намоздаги вожиблардан бирини ўз ўрнидан кечиктирса ҳам, саждаи саҳв вожиб 
бўлади. Мисол учун, Фотиҳа сурасини зам сурадан кейинга кечиктириб ўқиса ва 
ҳоказо.
4. Намоз амалларидан бирортасини зиѐда қилиб қўйса ҳам, саждаи саҳв вожиб 
бўлади. Мисол учун, бир ракатда икки бор рукуъ қилиб қўйса ѐки уч марта сажда 
қилса ва ѐ ортиқча ракатнинг қиѐмига туриб кетса ва ҳоказо. Агар намозхон охирги 
қаъдага ўтирмай, эсидан чиқиб ортиқча ракатга туриб кетса, то ўша ракатнинг 
саждасигача эсига тушиб қолса, қаъдаи охирга ўтиради ва сўнггида саждаи саҳв 
қилади. Чунки у охирги қаъданинг фарзини кечиктирди. Аммо ортиқча ракатнинг 
саждасини қилиб қўйса, ушбу фарз намози нафлга айланади ва олтинчи ракатни 
ҳам тўлдириб қўйиш маъқулдир. Чунки нафллар ракати тоқ бўлмайди. Намозни адо 
қилгач, фарзни қайтариб ўқийди. Чунки у намознинг рукнларидан бўлган қаъдаи 
охирни йўқотди. Рукн адо қилинмаса, намоз қайтариб ўқилади. Аммо вожиб тарк 
қилинса, саждаи саҳв билан намоз ўрнига келади. Агар қаъдаи охирда ўтириб 
ташаҳҳудни ўқиган бўлса-ю, кейин ортиқча ракатга билмай туриб кетса, эсига 
тушган заҳоти ўтиради ва ташаҳҳудни қайтариб ўқимай, салом беради. Аммо зиѐда 
ракатнинг саждасини қилиб қўйган бўлса ҳам, фарз намози бузилиб, нафлга 
айланмайди. Чунки у охирги қаъдани ўтирган. Фақат яна олтинчи ракатни ҳам 
ўқиб, салом беришни кечиктиргани сабабли намоз охирида саждаи саҳв қилади. 
Кейинги икки ракати нафлга ўтади. Саждаи саҳвнинг кўриниши фарз ва нафлларда 
ҳам бир хилдир.


Агар намозхон намозининг ракатларида шакка тушиб қолса ва ушбу шакланиши 
биринчи бор бўлаѐтган бўлса, намозини бузиб янгидан ўқийди.
Албатта, намоз ўқувчи имкон қадар хушуъни ҳосил қилишга интилиши керак 
бўлади. Лекин шакланиш унда доим бўлса, энди намозини бузмайди, балки гумони 
ғолиб бўлган томонини ҳисобга олиб, намозини давом эттиради. Аммо гумони бир 
томонга ғолиб бўлмаса, унда шакланган ракатининг озини эътиборга олади. Мисол 
учун, «Учинчи ракатми ѐки тўртинчи ракатми?» деб шакланган бўлса, учинчи 
ракат эди, деб ҳисоблайди ва ўша ракатда ўтириб, ташаҳҳуд ўқиши вожиб бўлади. 
Чунки у тўртинчи ракат ҳам бўлиши мумкин-да. Кейин яна ўрнидан туриб 
тўртинчи ракатни ўқийди ва охирида саждаи саҳв қилади. Биринчи ва иккинчи 
ракатда ѐки иккинчи ва учинчи ракатлар орасида шакка тушиб қолса ҳам худди шу 
кўринишга амал қилинади. Мисол учун, тўрт ракатли пешин намозини ўқиѐтган 
киши биринчи ва иккинчи ракатда иккиланиб қолди. У нима қилади? Бунда у 
биринчи ракат деб озини ҳисобга олади. Иккинчи ракатни ҳам ўқиб, ўртадаги 
аввалги вожиб қаъдани ўтиради. Сўнг учинчи ракатга туриб, уни адо қилади-да, 
яна қаъда ўтиради. Чунки бу тўртинчи ракат бўлиши ҳам мумкин. Кейин яна туриб, 
биз тўртинчи ракат, деб эътиборга олган ракатни ўқийди ва намоз охирида саждаи 
саҳв қилади.
Демак, гумони ғолиб томонига амал қилиб кетса, саждаи саҳв қилмас экан. Лекин 
гумони ғолиб бўлмаса, шакланган ракатларининг озини эътиборга олиб, учинчи 
ракатдан сўнг албатта қаъдаи охирни ўтирар экан. Чунки у тўртинчи ракатни 
ўқиѐтган бўлиши ҳам мумкин. Тўртинчи ракатдан сўнг қаъдаи охирни ўтирмаса, 
маълумки, фарз намоз нафлга айланиб кетади. Шунинг олдини олиш учун 
шакланган киши албатта учинчи ракатдан сўнг ўтириб, ташаҳҳудни ўқийди ва 
кейин кам томонини ҳисобга олгани сабабли тўртинчи ракатга ҳам туриб, уни адо 
қилади. Бу янглишмовчиликнинг барини саждаи саҳв билан тўлдириб қўяди.
Ким ракатнинг ададида иккиланиб, уни топиш учун бир тасбеҳ миқдорича ўйланиб 
туриб қолса ҳам, намоз охирида рукнни кечиктиргани учун саждаи саҳв қилади.
Агар намозхон намоз асносида саҳв саждаси вожиб қиладиган бирор амални содир 
этиб қўйса, у намозини юқорида баѐн қилинганидек охирига етказади-да, саломни 
фақат ўнг томонига беради, сўнгра худди намоздаги каби икки марта сажда қилади. 
Кейин яна ташаҳҳудни қайтариб ўқийди. Бу амал вожибдир. Салавоту 
Иброҳимийяни ўқишлик эса мустаҳабдир. Кейин намоздан чиқиш учун ўнг ва чап 
елкасига қараб салом беради. Шу билан нуқсон етган намози ўрнига келиб, комил 
бўлади.
Саждаи саҳвни қилиш ушбу ҳолатларда соқит бўлади:
1. Агар бомдод намозини ўқиѐтганда вақт зиқ бўлиб, қуѐш чиқиб кетиш эҳтимоли 
бўлса ѐки аср намозида ҳам вақт кам қолиб, қуѐш ботиб қолиши мумкин бўлса, 
саждаи саҳв тарк қилинади; 
2. Агар имом жума ѐки ҳайит намозларида саждаи саҳвни вожиб қиладиган хатога 
йўл қўйса, жамоатга ташвиш туғдирмаслик учун уни тарк этади.


3. Имомга иқтидо қилган киши ҳам ўз хатоси сабабли саждаи саҳв қилмайди, балки 
агар имом саждаи саҳв қилса, шунда у ҳам имомга эргашгани учун уни қилади. 
Буни ўзининг адашгани учун эмас, балки имомга эргашиш вожиб бўлгани учун 
қилган ҳисобланади. Масбуқ, яъни имомга кечикиб иқтидо қилган киши агар имом 
саждаи саҳв қилса, унга тобе бўлган ҳолда сажда қилади. Кейин туриб етолмай 
қолган ракатларини ўқиб олади. Имом бир томонга салом берса, иккинчи томонга 
салом беришини масбуқ бир оз кутиши лозим. Чунки шунда имомнинг хато 
қилган-қилмагани маълум бўлади.
4. Агар намозхон саҳв саждасини қилаѐтиб адашса, бунинг учун саждаи саҳв 
қилмайди. Киши саждаи саҳв қилишини эсидан чиқариб, салом бериб қўйса, 
модомики, намоздан ташқаридаги амаллардан бирини қилмаган бўлса, яъни 
қибладан бурилиб кетмаган ѐки бирор сўз айтмаган ва шу каби амалларни 
бажармаган бўлса, у саҳв саждасини қайтариб қилади. Саҳв саждасини вожиб 
қиладиган амаллардан бир нечаси содир бўлса-да, уни бир марта қилиш кифоя.
Саҳв саждасини лозим қилган бир неча сабабга фақат бир саждаи саҳв қилинади.
Саждаи саҳв қилишга сабаб бўлувчи омиллар рукн такрорлаб қўйиш, рукнни 
илгари бажариб қўйиш, рукнни кечиктириб юбориш, вожибни ўзгартириш, 
вожибни тарк қилиш, вожибни кечиктириш, жаҳрийни махфий ва махфийни 
жаҳрий қилиш кабилардир.
Саждаи саҳв қилиш вожиб бўлган ўринлар:
Намозни адо этиш чоғида саждаи саҳв қилишга сабаб бўладиган янглишишлар ва 
хатога йўл қўйишлар бир неча хил бўлади:
– намоз ичидаги рукн (фарз)ларни ўз вақтида адо этмаслик ѐки ўрнини ўзгартириш; 
– намоз ичидаги вожиблардан бирини ўз вақтида адо этмаслик ѐки ўрнини 
ўзгартириш; 
– вожиб амаллардан бирини тарк этиш.
Қуйидаги ҳолларда саждаи саҳв қилинади:
– аввалги қаъдада ташаҳҳудга қўшиб салавот 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish