161
1-жадвал
2019 йилда акциядорлик жамияти шаклида тузилган суғурта
компаниялари томонидан тўпланган суғурта мукофотлари ва амалга
оширилган суғурта тўловлари тўғрисида маълумот
1
т/р
Суғурта
компаниялари
Суғурта
мукофотлари
(млрд.сўм)
Жамига
нисбатан
фоизда
Суғурта
тўловлари
(млрд.сўм)
Жамига
нисбатан
фоизда
1.
Ўзагросуғурта
252,6
45,1
97,6
61,6
2.
Кафолат
150,7
26,9
33,9
21,4
3.
Алском
48,5
8,6
8,2
5,2
4.
Капитал суғурта
46,5
8,3
14,1
8,9
5.
Инго-Узбекистан
35,3
6,3
2,7
1,7
6.
Универсал-Суғурта
26,8
4,8
1,9
1,2
Ҳаммаси
560,4
100,0
158,4
100
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2019
йилда акциядорлик
жамияти шаклида тузилган суғурта компаниялари томонидан жами 560,4
млрд.сўм миқдорида суғурта мукофотлари тўпланган бўлиб, унинг 72 фоизи ёки
403,3 млрд.сўми давлат иштирокида тузилган суғурта компаниялари –
“Ўзагросуғурта” ва “Кафолат” суғурта компаниялари ҳиссасига тўғри келган.
Бунинг асосий сабаби шундаки, ушбу компаниялар бошқа суғурта
компанияларига нисбатан анча рақобат устунлигига эга. Яъни, иккала компания
ҳам давлат инвестиция дастурлари ҳамда бошқа давлат, тармоқ ва худудий
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари доирасида амалга оширилаётган
лойиҳаларда иштирок этади. Бундан ташқари, “Ўзагросуғурта” ва “Кафолат”
суғурта компанияларининг республиканинг
барча худудларида, жумладан,
қишлоқ туманларида бўлимлари фаолият кўрсатади. Бошқа компаниялар эса
иккала компанияда мавжуд бўлган географик салоҳиятга эга эмас.
Таҳлил этилаётган йилда акциядорлик жамияти шаклида тузилган суғурта
компаниялари томонидан жами 158,4 млрд.сўм миқдорида суғурта тўловлари
амалга оширилган. Ушбу кўрсаткич келиб тушган суғурта мукофотларининг
28,3 фоизини ташкил этган. Суғурта назарияси ва амалиётида буни зарарлилик
кўрсаткичи, хорижий мамлакатлар тажрибасида
эса андеррайтерлик натижаси
деб атайди. Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2019 йилда энг кўп
миқдордаги суғурта тўловлари “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти
томонидан амалга оширилган. Ушбу компаниянинг жами суғурта тўловлари
ҳажмидаги улуши 61,6 фоизни ташкил этган.
Суғурта компаниялари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий
этилиши, ўз навбатида, корпоратив бошқарув тизимининг масъулиятини янада
оширади. Буни шу билан изоҳлаш
мумкинки, суғурта фаолиятини
рақамлаштириш йирик миқдорда инвестиция киритишни талаб этади. Чунки,
суғурта компаниясининг барча жабҳаларини, хусусан, суғурта хизматларини
кўрсатишдан тортиб то суғурта даъволарини тартибга солишгача бўлган
жараённи электрон форматга ўтказиш, маълумотларни қабул қилиш ва уларни
1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонилан тузилган.
162
қайта ишлаш соҳанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга
олган дастурий
маҳсулотларни ишлаб чиқиш ёки харид қилиш заруриятини кун тартибига қўяди.
Бунда корпоратив бошқарув субъектлари бўлган акциядорлар қўшимча
инвестиция маблағларини киритиши ёки ушбу маблағларни ташқаридан жалб
этиш чораларини кўришлари лозим.
Рақамли иқтисодиёт шароитида суғурта компанияларида корпоратив
бошқарув тизими анча самарали фаолият кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Суғурта соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш, айтарли барча ишларни
инсон омили иштирокисиз амалга ошириш учун шарт-шароит яратади. Бу ўз
навбатида, бир томондан, суғурта маҳсулоти
истеъмолчилари учун катта
қулайлик тўғдиради. Яъни, мижознинг суғурта полисини харид қилиш учун
суғурта компанияси офисига бориш ва ҳужжатларни расмийлаштириш вақтини,
бинобарин,
харажатларини
тежайди.
Иккинчи
томондан,
суғурта
операцияларини рақамли платформага ўтказиш, суғурта хизматларини кўрсатиш
самарадорлигини оширади ва харажатларни қисқартиради. Бу ҳолат, суғурта
компаниясининг фойда ҳажмини ошишига ва акциядорларга тўланадиган
дивидендлар миқдорини кўпайишига олиб келади.
Юқорида баён этилганларга якун ясаб хулоса қилиш мумкинки, суғурта
соҳасида “ақлли” ва бошқа истиқболли технологияларни,
шунингдек, катта
ҳажмдаги маълумотларни қайта ишловчи технологияларни жорий этиш суғурта
фаолиятининг янада равнақ топишига, корпоратив бошқарув
тизимининг
такомиллашувига ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида унинг
аҳамиятини ошишига хизмат қилади, деган умиддамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: