271
Бу жараён айниқса бугунги кунга келиб, яъни “рақамли транформация”
даврида жадал ривожланиб бормоқда. Бу жараённинг жадаллашиб боришига
янги турдаги инновацион технологияларни ривожланиши ва технологик
махсулотларни дунё
бозорига кириб келиши, мазкур технологиялардан фаол
фойдалунувчи истемолчилар сонини ортиб бориши ва ягона ахборот-технологик
платформанинг жорий этиши сабаб бўлмоқда.
Ҳозир кунга келиб иқтисодиётнинг турли соҳаларида (банкинг,
телекоммуникация, ишлаб чиқариш, суғурта ва логистика) эски ва самарасиз
бизнес моделлар истемолчи талабига жавоб берадиган,
янги турдаги бизнес
моделлар билан алмаштирилмоқда. Мобиль қурилмалар, иловалар ва
дастурларни ривожланиши ягона ахборот-технологик платформаларини
шакллантириб бормоқда.
Бизнесни бошқаришда, бизнес-моделларни классификациялаш ва
таққослашнинг турли хил услублари мавжуд. Мазкур моделларни умумий қилиб
олганда 2 асосий тоифага бўлиш мумкин, яъни аньанавий ва платформали. Ягона
ахборот-технологик платформага асосланган бизнес моделлар электрон рақамли
алоқа воситалари орқали истемолчига қатор ҳизмат турларини юқори
сифат
асосида етказиб беришда хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида турли хил
қонунбузарликларни, носоғлом рақобат ва монополияни кескин камайишига
олиб келади.
Ягона ахборот-технологик платформага асосланган бизнес моделларга
мисол қилиб, UBER ягона такси буюртма қилиш тизими,
Airbnb ва Booking
хонадонларни онлайн буюртма ва бошқариш тизими, Amazon ва Alibaba онлайн
электрон тижорат платформаларини келитириш мумкин. Юқорида санаб
ўтилган барча тизимлар ягона ахборот-технологик платформага асосланган
бўлиб, турли шаклдаги самарасиз транзакцион чиқимларни қисқаритириши
орқали истемолчига қулай ва сифатли хизмат турларини тақдим этади.
Анаьнавий бизнес моделда хизмат турларини шакллантириш ва тақдим
этишда истемолчи ва хизмат кўрсатувчи ўртасида тўғридан тўғри мулоқот
орқали, қўшимча хизмат кўрсатувчи, катта сарф ҳаражат
талаб этиладиган
бўқимлар орқали амалга оширилади. Мисол учун, таксига буюртма бериш
жараёни тахлил қиладиган бўлсак, анаьнавий бизнес модел мисолида истемолчи
таксига буюрма бериш учун тўғридан тўғри хизмат кўрсатувчининг колл
центрига қўнғироқ қилади ва оператор билан боғланади. Агар оператор банд
бўлса, истемолчи кутиб туришига тўғри келади. Сўнгра
оператор буюртмани
қабул қилади ва бўш такси билан боғланади ва буюртмани юборади. Бу вақтда
истемолчи учун муҳим булган вақт ресурси самарасиз сарф этилади ва
истемолчи олдиндан буладиган ҳаражатлар тўғрисида маълумотган эга
бўлмайди. Хизмат кўрсатувчи томонида ҳам қатор сарф ҳаражатлар мавжуд
бўлади. Жумаладан, колл центр инфраструктурасини
шакллантириш ва
бошқариш, мижоз ва таксилар билан боғланиш ускуна ва техникалар каби
чиқимлар хизмат кўрсатувчига арзон нархда юқори сифатли хизмат кўрсатиш
имкониятини чеклайди.
Қуйидаги жадвалда 2 тоифадаги моделларни солиштириш орқали уларни
имкониятлари ва камчиликлари тўғрисида маълумот келтирилган.