Бизнес ва мулокот конунлари аюпов Равшан Хамдамович


Бойликка эришининг осонгина йўллари мавжудми?



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/74
Sana02.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#729120
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74
Bog'liq
Biznes va muloqot qonunlari e8f4d

Бойликка эришининг осонгина йўллари мавжудми? 
Бу саволга аниқ ва равшан қилиб – “
ЙЎҚ
!” деб жавоб бериш керак 
бўлади. Бойликка эришининг осон ва енгил йўллари ва усуллари мавжуд 
эмас. Бунинг учун анча вақт, билим, уриниш, ақл-фаросат ва қунт керак 
бўлади ҳамда бунинг учун каттагина миқдорда энергия ҳам сарф қилишингиз 
лозим.
Пул топиш учун қандай ҳислатларга эга бўлиш керак? 
Биринчидан, катта пул топмоқчи бўлган инсонда бу ишни амалга 
оширишга ички ишонч ва сафарбарлик ҳислатлари мавжуд бўлиши керак. 
Худди шу ишонч Сизнинг келажакда нимага эришишингизни аниқлаб 
беради. Иккинчидан, пулни сақлаш ва кўпайтириш учун пул билан тўғри 
муомала қила олиш қобилияти бўлиши керак ёки шу йўналишдаги 
маълумотлар билан яхшилаб танишиб чиқиш керак. Учинчидан, катта пул 
топиш учун инсонда атрофдагиларга таъсир ўтказа олиш қобилияти бўлиши 
лозим. Бу ҳислат одамлар билан тўғри мулоқот қилиш ва уларга таъсир 
ўтказиш орқали улардан маҳсулот ёки ҳизмат эвазига пул ундиришга имкон 
беради. Тўртинчидан, бойликка эришмоқчи бўлган инсон чуқур ва атрофлича 
фикрлаш санъатига ҳам эга бўлиши керак. Чунки пул ривожланган ақл ва 
соғлом фикрни ўзига мос кўради ва шундайларгагина ўз-ўзидан оқиб 


Аюпов Равшан Хамдамович 
78 
келаверади. Бешинчидан, пул топиш истагида юрганлар албатта ҳаракатчан 
бўлишлари даркор. Донолар “
Ҳаракатда – баракат
” деб бежиз айтмаганлар.
Бойликка эришиш учун Сиз нимани қурбон қила оласиз? 
Шуни яхши билиб олинг – бой бўлиш ёки бўлмаслигингиз фақат 
ўзингизга, хатти-ҳаракатингизга, феъли-атворингизга ва руҳиятингизга
боғлиқ. Лекин бой бўлиш учун ниманидир қурбон қилиш керак бўлади.
Сиз катта пулга эга бўлиш учун нимадан воз кечишга тайёрсиз? 
Бойларни фақат меҳнаткаш инсонлар орасидангина топиш мумкин. 
Улар эрта тонгдан то кечгача тинимсиз меҳнат қиладилар ва ўз ҳаётларини 
меҳнатсиз тасаввур эта олмайдилар. Лекин кимдир ақл билан ишлайди, 
кимдир ўзи учун ишлайди, кимдир биров учун ишлайди, кимдир эса 
шунчаки, тирикчилик ўтказиш учун ишлайди. Шу ерда қуйидаги гап жуда 
ўринли: “
Агар нон емоқчи бўлсанг, эртадан кечгача ишла, агар нонга сариёғ 
суриб емоқчи бўлсанг, эртадан кечгача ақл билан ишла!
”. Одамларни пулга 
муносабат нуқтаи-назаридан тўрт асосий гуруҳга бўлиш мумкин: 

Истамайдиган ва уддалай олмайдиганлар; 

Уддалай олсаларда, истамайдиганлар; 

Истайдиган, аммо уддалай олмайдиганлар; 

Истайдиган ва уддалайдиганлар. 
Агар бой бўлмоқчи бўлсангиз, охирги икки гуруҳга мансуб 
бўлганингиз маъқул. Энди креслога яхшилаб жойлашиб олиб, “
Бойликка 
эришиш учун нимани қурбон қила оламан?
” деган саволга жавоб топинг. 
Чунки бойликка эртаклардагидек осонлик билан эриша олмайсиз. Бунинг 
учун меҳнат қилишингиз, кўпроқ ва тинимсиз ишлашингиз, ўқишингиз ва 
ўрганишингиз, тажрибалар ўтказишингиз, эришган натижаларингизни таҳлил 
қилишингиз, бу йўлда албатта дуч келинадиган қийинчиликларни енгиб 
ўтишингиз керак бўлади. Бир ишда омадингиз келмаса, жуда ҳам куйинманг, 
кейингисини бошланг ва собитқадамлик билан уни охирига етказинг. Сиз ҳеч 
қачон ҳаёт ўз-ўзидан яхши бўлиб кетади деб ўйламанг, чунки ҳаётингизни 


Аюпов Равшан Хамдамович 
79 
яхши томонга ўзгартириш учун аввало Сизнинг ўзингиз ўзгаришингиз керак 
бўлади. Пуллар доимо кучли, ақлли, сабрли, тадбиркор ва ҳаракатчан 
одамларни севадилар. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish