Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Тадбиркорлик субектларини қайта ташкил этиш ва унинг турлари



Download 379,5 Kb.
bet32/34
Sana24.02.2022
Hajmi379,5 Kb.
#225719
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Тадбиркорлик субектларини қайта ташкил этиш ва унинг турлари
Юридик шахс вужудга келишининг ҳуқуқий аҳамияти муҳим ҳодиса бўлганлиги туфайли тадбиркорлик ҳуқуқида юридик шахс фаолиятининг бекор бўлиши ҳам муҳим ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлардан ҳисобланади. Бу шуниси билан муҳимки, оқибатда бир қанча ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзага келади. Умумий қоидага кўра юридик шахснинг фаолияти қайта ташкил этиш ёки тугатиш натижасида бекор бўлади.
Қайта ташкил этиш – илгари мавжуд бўлган корхонанинг бекор қилиниши ва янги ҳуқуқ субекти сифатида тадбиркорлик фаолиятининг давом эттирилиши демакдир.
Тугатишдан фарқли ўлароқ, қайта ташкил этишда мулк сақланади, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам мавжудлигини йўқотмайди. Ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳам ё қисқарган ёки йириклашган ҳолда фаолиятини давом эттиради. Қайта ташкил этиш ҳар доим ҳуқуқий ворислик билан боғлиқ бўлиб, бунда мулкий ва бошқа ҳуқуқ (мажбурият)лар бекор қилинган (турини ўзгартирган) бир ҳуқуқ субектидан бошқасига, қайтадан вужудга келтирилган корхонага ўтади. Юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли мол-мулк янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади. Юридик шахсни тугатишдан бунинг асосий фарқи ҳам шунда ифодаланади.
Қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворислари унинг фаолиятини давом эттиради. Шу билан боғлиқ равишда охир-оқибатда барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўлиқ ўтиши лозим. Улар қайта ташкил этилган юридик шахснинг универсал ҳуқуқий вориси, топшириш ҳужжати, худди шунингдек, тақсимлаш балансида қайд қилинган ёки қилинмаган бўлса ҳам, унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларининг вориси бўлиб қолади.
Қайта ташкил қилишнинг беш шакли мавжуд.
Қўшиб юбориш – ўз фаолиятини тугатган икки ёки ундан ортиқ корхонанинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга бериш йўли билан янги корхонани вужудга келтириш. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10-июлдаги “Қаршитермопласт” давлат корхонасини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–406-сон қарорига асосан “Қаршитермопласт” давлат корхонасини қайта ташкил этиш натижасида унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Шўртан ГХК” шўба корхонасига ўтиши. Я’ни бунда ўз фаолиятини тугатаётган “А” МЧЖ ва “Б” МЧЖларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қўшиб юборилиш натижасида ташкил этилаётган янги корхона “С” АЖнинг вужудга келиши.
Қўшиб олиш – бир ёки бир нечта корхона фаолиятини тўхтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа корхонага бериш. Мисол учун, “А” хусусий корхонаси ўз фаолиятини тўхтатиб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари фаолият юритаётган “Б” МЧЖга берилиши.
Бўлиш – юридик шахс ўз фаолиятини тўхтатиб, икки ва ундан ортиқ юридик шахсларга бўлинади. Мисол учун, “А” аксиядорлик жамияти ўз фаолиятини тўхтатди ва бу АЖдан янги: “Б” МЧЖ ҳамда “С” МЧЖлар ташкил топди.

Download 379,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish