Вексел турлари:
Оддий вексел - (қарздорнинг муайян пул суммасини кўрсатилган муддатда кредиторга тўлаш мажбуритини ифодаловчи ҳужжат);
Ўтказма вексел - Вексел берувчи – кредиторнинг қарздорга маълум пул суммасини кўрсатилган муддатда учинчи шахс – биринчи олувчига тўлаш буйруғини ифодаловчи ҳужжат;
Молиявий вексел - (муайян суммадаги пулларни қарзга беришда келиб чиқадиган қарз мажбуриятлари);
Дўстона вексел - Пулсиз, реал тижорат битими билан боғлиқ бўлмаган, контрагентлар томонидан бундай векселларни банкларда ҳисобга олиш йўли билан пулларни олиш мақсадида бир бирига ёзиб берадиган вексел.
Назорат қилувчи органлар ва уларнинг ваколатлари
Таянч иборалари: назорат қилувчи, субъектлар фаолияти, қонунга зид,хатти –харакатлар, солиқ идоралари
Қандай низолар иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади?
Таянч иборалари: лицензиясиз фаолият юритиш, корпоратив низолар, шартномавий мажбуриятларни бажармаслик
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тушунчалари ҳамда ҳуқуқий асосларини ёзиб беринг.
Таянч иборалар.Аукцион, баҳолаш, давлат мулки, оммавий мулк, нооммавий мулк, акция.
Ж: Давлат тасарруфидан чиқариш - бу давлат корxоналарини ва ташкилотларини xўжалик жамиятлари ва ширкатларига, оммавий мулк бўлмайдиган бошқа корxоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
Хусусийлаштириш - жисмоний шаxсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шаxсларнинг оммавий мулк объектларини ёки давлат акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб олишидир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида xусусий мулкнинг даxлсизлиги белгилаб қўйилди.
( III-бўлим, XII-боб, 53-54-моддалар)
1990 йил 31 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Мулкчилик тўғрисида»ги қонуни.
1991 йил 19 ноябрда эса Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва xусусийлаштириш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди.
Кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув таомиллари ҳақида тушунчаларни ёзиб беринг?
Таянч иборалар. Банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан эътиборан жорий этилади, қарздор мол-мулкини талон-тарож қилинишини олдини олиш .
Ж: Суд санацияси – иқтисодий суд томонидан қарздор юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилидир.
Кузатув - банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганда иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилинган санадан эътиборан жорий этилади ва бу ҳақда суд ажримида кўрсатилади.
Ташқи бошқарув- иқтисодий суд томонидан юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилдир. Кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корxоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имкониятлари аниқланган ҳолларда иқтисодий суд томонидан ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга жорий этилади.
Юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари қайсилар?
Таянч иборалар. Ташкилий, назорат, ҳуқуқий ахборот, ахборот -маълумот
Do'stlaringiz bilan baham: |