birinchidan, amaldagi qonunlar va me’yoriy hujjatlarni tartibli hisobga olish va saqlashni tashkil qilgan holda ularni to‘g‘ri qo‘llanilishini ta’minlash choralarini ko‘radi;
ikkinchidan, iqtisodiyotni yanada erkinlashtirish va islohotlarni chuqurlashtirish talablaridan kelib chiqqan holda qonunlar va me’yoriy hujjatlarga qo‘shimcha va o‘zgartishlar kiritish haqida takliflar tayyorlashda faol ishtirok etadi;
uchinchidan, xo‘jalik shartnomalari loyihalarini tayyorlash, uni tuzish va ijrosini nazorat qilishga oid ishlarda qatnashadi;
to‘rtinchidan, xo‘jalik yurituvchi subyektlar faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni oldini olish bo‘yicha tegishli huquqiy chora-tadbirlarni ko‘radi, sudda va boshqa organlarda korxona manfaatlarini himoya qiladi.
Хўжалик низолари нима ва у қайси орган томонидан кўриб чиқилади?
Таянч иборалари: корхоналар, шартномадан келиб чиқадиган, мажбуриятларни бажармаслик, иқтисодий суд.
Акция , облигация, вексель тушунчалари.
Таянч иборалари: Акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, муайян суммани тўлашга доир шартсиз мажбуриятини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз.
Ж: Акция – ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоздир. Акция (франц. акцион — фармойиш; рухсатнома, фаолият) – акциядорлик жамиятлари томонидан чиқарилган қимматли қоғоз бўлиб, у ўз эгасининг акциядорлик жамияти капиталида ҳиссаси борлигини ва шунга мувофиқ, топилган фойданинг бир қисмини дивидент шаклида олиш ва акциядорлик жамияти бошқарувида иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқлайди. АКЦИЯ ТУРЛАРИ - ЭГАСИ ЁЗИЛГАН АКЦИЯНИНГ СОҲИБИ (АКЦИЯДОР) ДЕБ, ЭГАСИ ЁЗИЛМАГАН АКЦИЯНИ САҚЛОВЧИ ШУ АКЦИЯНИНГ ЭГАСИДИР.
Облигация - (лотинча облигатио сўзидан, мажбурият) – бу унинг эгаси қарз берганлиги (сармоядорнинг эмитентга маблағларни вақтинчалик фойдаланиш учун берганлиги) ҳақида гувоҳлик берувчи ва унга ушбу қимматли қоғознинг номинал қийматини унда кўрсатилган муддатда белгиланган (қатъий) фоиз тўланган ҳолда қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоздир. Акциядан фарқли равишда облигация эмитентнинг мол-мулкига нисбатан мулк унвони ҳисобланмайди. У овоз бериш ва бошқариш ҳуқуқини бермайди. Облигациялар маълум муддатга чиқарилади ва сўндирилиши шарт. Агарда эмитентнинг фаолияти тугатилса, облигациянинг эгалари қимматли қоғозлар бошқа турларининг эгаларига қараганда анъанавий тарзда устунликка эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |