ЭЪТИБОР БЕРИНГ, АТРОФДА ҲАММА ИНСОН
ЎЗЛАРИНИНГ ҲАЁТИНИ ЯХШИ ТОМОНГА ЎЗГАРТИРИШ
УЧУН БУНДАЙ ИШНИ ҚИДИРИШАДИ.
Рўйхатдан “ишонч доирангиз”ни ажратиб олиш учун лидерингиз билан маслаҳатлашинг. Ҳеч қачон ўзбошимчалик билан ва тажрибага эга бўлмай туриб бирор кишини ишга таклиф қилманг.
Сизнинг рўйхатингиз ҳар ҳафта ёки ҳар кун янги исмлар билан тўлиб бориши керак. Чунки сиз янги инсонлар билан танишасиз ва ҳали эсингизга келадиган кўпгина инсонлар бор.
Ҳамкорингизни танлаш учун лидерингиз билан маслаҳат қилганда ундан ҳеч нарсани яширманг, очиқча ўзингиз билган нарсаларни у билан сирлашинг. У киши сизга тўғри маслаҳат беради ва энг яхши ҳамкорларингизни танлашда ёрдам беради.
Нима учун ўз душманларингизни ҳам рўйхатга ёзиш керак?
МЕН ДУШМАНЛАРИМНИ ДЎСТИМГА АЙЛАНТИРИШ БИЛАН УЛАРНИ “ЙЎҚ” ҚИЛДИМ.
Авраам Линкольн
Но
|
Ф.И.Ш
|
Ишонч даражаси
|
Маълумот даражаси
|
Қўшимча маълумот
|
Телефон
номер
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
5 АСОС: ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛИШ (ТАКЛИФ)
Бизнинг дўстларимиз ва қариндошларимизни презентацияга таклиф қилишдан асосий мақсадимиз, уларни бизнес билан таништиришдан иборат.
Таклиф қилиш жараёнида икки нарсани эътиборга олиш керак:
Ҳеч қачон (презентациядан олдин) таклиф қилинганлар билан бизнес, компания ва маҳсулотлар ҳақида гаплашманг! Сиз нотўғри ва тўлик бўлмаган маълумот бериб у кишининг нотўғри фикрлашига сабаб бўлишингиз мумкин. Нотўғри фикрдаги киши дўстингиз бўлсаҳам, ишдан бош тортади.
Таклиф вақтида кишида бизнесга бўлган қизиқишини уйғотишингиз керак. Кейинчалик бизнесга бўлган мустаҳкам ишончингизни яққол кўрсатинг, фақат шу ҳолда таклифингиз билан инсонлар қизиқиши мумкин.
Таклиф қилинадиган кишиларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1 – ГУРУҲ: Энг яқин дўст ёки яқин қариндош, касбдошларни таклиф қилиш.
Сиз уларга шу тарзда гапирсангиз фойдалироқ бўлади: “Бир мунча вақтдан бери бир ажойиб бизнес билан шуғулланяпман ва яхши фойда кўряпман. Бу бизнесни сизга бирданига ёқиб қолишига кафолат бермайман. Лекин етарлича ғайрат кўрсатсангиз бу бизнесда яхши даромад олишингизга ишонаман”.
Бу сўзларингиздан кейин сизга шу мазмунда савол беришади: “У қандай бизнес? Мендан нима талаб қилинади? Тўлиқроқ маълумот беринг.”
Сизнинг жавобингиз тахминан шундай бўлиши керак: “Азиз дўстим, бу жиддий масала. Сенга тушунтириш учун вақтимиз ҳам етмайди, бемалол гаплашадиган жойимиз ҳам йўқ. Агар қизиқсанг бир икки соат вақтингни ажрат, сенга каталог ва ҳужжатлар ёрдамида бу бизнес ҳақида тўлиқ маълумот бераман.
Эътибор беринг: Иш ҳақида дўстингизга тамоман маълумот берманг! Кўп илтимос қилишса, шундай дейишингиз мумкин: “Бизнесни тўлиқ тушунтиришим учун вақтимиз кам, олишингиз керак бўлган маълумот эса кўп. Ҳатто нимадан бошлашни ҳам билмайман. Шошилмасликни тавсия қиламан. Жиддий суҳбат учун жиддий жой ва етарли вақт керак. Яхшиси, келинг, ҳозирча вақт ва жойни аниқлаб(белгилаб) олайлик”.
2 – ГУРУҲ: Сиздан каттароқ ёшда ёки баландроқ лавозимда бўлишса.
Агар дўстларингиз ва қариндошларингиз сиздан катта ёшда, бадавлатроқ ёки баландроқ лавозимда бўлсалар ушбу суҳбат мақсадга мувофиқ бўлади:
“Яқинда бир бизнес билан танишдим. Менимча мароқли ва даромадли иш. Шахсан мен бу ишдан баҳра оламан. Аммо бу ишда янада кўпроқ муваффақиятга эришиш учун ўзимдан каттароқ бир кишининг маслаҳати фойдали бўларди. Менга 1 2 соат вақт ажратинг, сизга каталог ва керакли ҳужжатлар ёрдамида тўлиқ маълумот берай. Менга сизнинг маслаҳатингиз зарур”.
Do'stlaringiz bilan baham: |