I.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 август санасидаги
“Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик
субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5214 сонли ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги «
Ҳудудларда
«маҳаллабай» ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва
аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни
қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида
»
ги 504-сонли қарорлари
ижросини
таъминлаш мақсадида, энг аввало, «Маҳаллабай» ишлаш тизими орқали «оғир»
маҳаллаларни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш,
уларда
оилавий
тадбиркорликни кенгайтириш, аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш ва
ишсизликни бартараф этишнинг (Андижон тажрибаси) устувор йўналишлари
негизида тумандаги ҳар бир маҳаллада тадбиркорлик субъектларини кенгайтириш,
уларга ўз фаолиятини амалга оширишда амалий кўмак бериш бугунги куннинг
устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида маҳаллаларнинг
«ўсиш нуқталари»ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги
тадбиркорликни, жумладан, «драйвер»
лойиҳаларни
амалга оширишда
ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-
иқтисодий ўсишини таъминлаш каби вазифаларнинг кетма-кет изчилликда
бажарилишини талаб қилади.
Юқоридага қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллалар кесимида
«етакчи» тадбиркорлар етарли тадбиркорлик тажрибасига ва ижобий молиявий
кўрсаткичларга эга, фаолияти маҳалла ихтисослашувига мос бўлган, хонадонларни
кооперация асосида юқори даражада қамраб оладиган, «оғир» маҳаллаларда ўз
бизнесини ривожлантириш дастурига эга бўлган тадбиркорлар орасидан танлаб
олиниб, уларга тижорат банклари томонидан кредитлар кооперация асосида кичик
бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун
имтиѐзли кредитлар ажратилади.
«Етакчи» тадбиркорлар деб топилган тадбиркорлик субъектлари ўз
лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва фаолиятини мониторинг қилиб
бориш, ишлаб чиқарадиган маҳсулоти (хизмати) бозорини топишига ѐрдам
берилади.
Бугунга келиб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятимизнинг,
тараққиѐтимиз ва фаровон ҳаѐтимизнинг мустаҳкам таянчига, миллий
иқтисодиѐтнинг ажралмас таркибий қисмига айланиб улгурди. Мазкур соҳа,
шунингдек, бозор ўзгаришларига мослашувчанлиги, янги ғояларни ҳаѐтга тез
татбиқ эта олиши, иқтисодиѐтга инновацион технологияларни жорий қилишда
қулайлиги билан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунда уларга нафақат қонунчилик
Do'stlaringiz bilan baham: |