Ассалому алайкум!
Азиз ва мўтабар факультетимиз АЁЛЛАРИ!
Сизларни кириб келаётган 8-март Ҳалқаро Хотин - қизлар байрами билан чин юракдан муборакбод этамиз. Сизларга узоқ умр, сиҳат -саломатлик, бахт омад тилаймиз. Оилангизга тинчлик ҳотиржамлик, ишларингизда энг катта ютуқларга эришишингизда тилакдошмиз. Хеч қачон кўзингиздан ёш оқмасин. Зеро аёлни қадрлаган инсон, унинг кўзидан ҳеч қачон ёш оқишига йўл қўймайди ва бунга ҳаракат қилади.
Сизларни яна бир бор бугунги байрам билан чин қалбдан табриклаймиз!
Гуманитар фанлар факультети жамоаси номидан: Р.А.Икрамов
Сизга гўзал кўринар олам,
Ҳар бирингиз доно, зиёли.
Қайда бўлмай дегайсиз, болам,
Шарқнинг гули — Ўзбек аёли.
Сизлар борки, шукухга тўлар,
Бу дунёнинг кўркам жамоли.
Одам, олам шодликла кулар,
Шарқнинг гули — Ўзбек аёли.
“Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
ГУМАНИТАР ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ ДЕКАНАТ АЁЛ ХОДИМЛАРИ ҲАМДА АЁЛ ТЪЮТОРЛАРГА
ТАБРИКНОМА
Тошкент 2022
Do'stlaringiz bilan baham: |