Битта тўғри жавобли тестлар
bet 1/11 Sana 30.04.2022 Hajmi 28,91 Mb. #599270
Bog'liq
Тестлар 2019-2020
Битта тўғри жавобли тестлар :
Оғиз дахлизига киради:
+ ўтув бурма
- оғиз бўшлиғи туби
- тил юганчаси
- вартон чиқиш йўли
- тилча
Тилни энг кўп сонли сўрғичлари:
+ ипсимон
- замбуруғсимон
- тарновсимон
- баргсимон
- шарсимон
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини мугузланувчи қисмини айтинг:
+ қаттиқ танглай
- лунж
- ўтув бурма
- оғиз бўшлиғи туби
- тилни пастки юзаси
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини Фордайс безлари бор қисмини айтинг:
+ лунж
- лаб
- милк
- қатттиқ танглай
- тил
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қайси қисми калта бўлганда диастема ривожланади:
+ лаб юганчаси
- тилни ўрта бурмаси
- қулоқ олди сўлак безини сўрғичи
- танглай чоки
- курак сўрғичи
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қалинлашган эпителийси жойлашади:
+ лунжда
- тилни устки қисмида
- тилни ён юзасида
- тилни пастки юзасида
- юмшоқ танглайда
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини юпқалашган эпителийси жойлашади:
+ тилни пастки юзасида
- тилни устки қисмида
- тилни ён юзасида
- лабларда
- лунжда
Оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватини химоя функцияси нима хисобига бажарилади:
+ оғиз шиллиқ қаватни микроорганизм ва вирусларга нисбатан баръер хусусиятига
- эпителийни юқори митотик фаоллиги хисобига
- турли рецепторлар хисобига
- айрим органик ва анорганик бирикмаларни сўриб олиш хисобига
- овқат луқмасини шакллаш ва ютиш хисобига
Оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватини пластик функцияси нима хисобига бажарилади:
+ эпителийни юқори митотик фаоллиги хисобига
- оғиз шиллиқ қаватни микроорганизм ва вирусларга нисбатан баръер хусусиятига
- турли рецепторлар хисобига
- айрим органик ва анорганик бирикмаларни сўриб олиш хисобига
- овқат луқмасини шакллаш ва ютиш хисобига
Оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватини сезиш функцияси нима хисобига бажарилади:
+ турли рецепторлар хисобига
- эпителийни юқори митотик фаоллиги хисобига
- оғиз шиллиқ қаватни микроорганизм ва вирусларга нисбатан баръер хусусиятига
- айрим органик ва анорганик бирикмаларни сўриб олиш хисобига
- овқат луқмасини шакллаш ва ютиш хисобига
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини асосий текшириш усуллари:
+ пальпация
- цитологик
- бактериологик
- функционал
- иммунологик
Бемор оғиз бўшлиғидан ёмон хид келишига шикоят қилганда оғизни қайси қисмларини кўздан кечириш лозим:
+ хамма жавоб тўғри
- оғиз бўшлиғини дахлиз қисми
- хусусий оғиз бўшлиғи
- тил
- танглай
Люминесцент усул қўлланилади нимани аниқлаш учун:
+ кератоз характерини
- специфик зарарланишни
- замбўруғли зарарланишни
- вирусли зарарланишни
- аллергияни
Цитологик усулга киради:
+ суртма – босма
- люминесцент
- функционал
- томография
- Олдрич синамаси
Волдырь (Олдрич) синамаси аниқлаш учун қўлланилади:
+ тўқима гирофиллигини
- яллиғланишни
- тўқиманинг аскорбин кислотага тўйинганликни
- гистаминга сезувчанликни
- хўжайра элементини структурали хусусиятлари
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қават касалликларида беморни асосий текшириш усуллари:
+ хамма жавоб тўғри
- беморни шикоятларини сўраш
- хаёт ва хозирги касаллик анамнезини йиғиш
- зарарли одатларни аниқлаш
- касбий зарарликларни аниқлаш
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини кўригида аниқланади:
+ хамма жавоб тўғри
- шиллиқ қават ранги
- шиллиқ қават намлиги
- зарарланиш элементлари
- зарарланиш элементларини локализацияси
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларида беморларни қўшимча текшириш усуллари:
+ хамма жавоб тўғри
- цитологик текширув
- бактериологик текширув
- қоннинг биохимик текшируви
- қоннинг умумий тахлили
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидан кўтарилиб турмайдиганг бирламчи элемент:
+ доғ
- афта
- яра
- ёриқ
- эрозия
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қайси қатламида гипохром доғ жойлашади:
+ эпителий
- хусусий шиллиқ қават
- шиллиқ ости қават
- мушак қатлам
- бириктирувчи тўқима қатлами
Зарарланишни бирламчи элементини кўрсатинг:
+ пуфак
- афта
- яра
- чандиқ
- қипиқ
Зарарланишни бирламчи элементини кўрсатинг:
+ тугунча
- афта
- яра
- чандиқ
- ёриқ
Зарарланишни иккиламчи элементини кўрсатинг:
+ чандиқ
- доғ
- тугунча
- дўмбоқча
- тугун
Зарарланишни иккиламчи элементини кўрсатинг:
+ ёриқ
- доғ
- тугунча
- дўмбоқча
- тугун
Зарарланишни бирламчи элементини кўрсатинг:
+ волдырь
- афта
- яра
- чандиқ
- ёриқ
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати тиканаксимон қават эпителий хўжайраларини дегенератив ўзгаришларида хўжайралар аро алоқаларини бузилиши номланади:
+ акантолиз
- спонгиоз
- акантоз
- паракератоз
- гиперкератоз
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини чизиқли нуқсони номланади:
+ ёриқ
- афта
- яра
- эрозия
- киста
Эпителиал хўжайраларни нотўлиқ мугузланиши номланади:
+ паракератоз
- акантолиз
- спонгиоз
- акантоз
- гиперкератоз
Тиканаксимон қават хўжайралари орасида экссудат йиғилиши номланади:
+ спонгиоз
- акантоз
- паракератоз
- гиперкератоз
- акантолиз
Базал ва тиканаксимон қават хўжайралари ичида суюқлик йиғилиши номланади:
+ вакуол дистрофия
- акантоз
- паракератоз
- гиперкератоз
- акантолиз
Декубитал ярани даволаши бошланади:
+ шикастловчи омилни бартараф қилишдан
- кератопластик аппликациясидан
- кератолитик аппликациясидан
- ярани кесишдан
- седатив препаратларни ичишдан
Травматик шикастланиш ва эрозияни цитологик кўринишида намоен бўлади:
+ яллиғланиш элементлари
- Лангханс хўжайраси
- акантолитик хўжайра
- атипик хўжайра
- спонгиоз
Травматик омил бартараф қилингандан кейин битиб кетишга мойил:
+ травматик яра
- саратон яраси
- нур яраси
- сил яраси
- трофик яра
Кератопластиклар сурункали механик травмада таъсир кўрсатади:
+ эпителизацияни стимуллаш учун
- бактерицид
- фибринолитик
- сезув нерв охирларини блоклайди
- иккиламчи инфекция ва жарохатланиш эхтимолини пасайтиради
Физик травма хисобланади:
+ гальванизм
- кислота билан куйиш
- ишқор билан куйиш
- рана
- гематома
Гальванизм оғиз бўшлиғида юзага келади:
+ хар хил металлардан
- бузилган тишлардан
- тиш йўқлигидан
- тўлиқ олинувчи протезлардан
- композит пломбалардан
Термик куйиш сабаби бўлиши мумкин:
+ иссиқ бўғ
- гальванизм
- нос чекиш
- кимъевий корхонада ишлаш
- ун заводида ишлаш
Нур яраси қиесланади :
+ ўсма ярасидан
- юмшоқ лейкоплакиядан
- эрозив стоматитдан
- қизил ясси темираткини типик шаклидан
- люпомадан
Оғиз бўшлиғини ишқор билан куйиши қандай номланади:
+ колликвацион
- коагуляцион
- гангреноз
- катарал
- эрозив
Оғиз бўшлиғини кислота билан куйиши қандай номланади:
+ коагуляцион
- катарал
- эрозив
- колликвацион
- гангреноз
Ишқор билан куйишда оғиз бўшлиғини чайқаш учун эритма ишлатилади:
+ 1% лимон кислота эритмаси
- куйдирилган магний сульфат сув билан
- 1 – 2% натрий гидрокарбонат эритмаси
- 1 – 2% бор кислотаси эритмаси
- совунли сув
Оғиз бўшлиғини маргимуш пастаси билан куйишида қандай антидот қўлланилади:
+ йод
- натрий бикарбонат эритмаси
- уксус кислота
- лимон кислота
- бор кислотаси
Кислотали куйишда қандай эритма билан чайиш буюрилади :
+ натрий гидрокарбонат эритмаси
- хлорид кислотаси
- уксус кислота
- лимон кислота
- бор кислота
Ясси лейкоплакияни зарарланиш элементи:
+ доғ
- папула
- пустула
- абсцесс
- чандиқ
Лейкоплакия кимларда кўпроқ учрайди:
+ чекувчи эркакларда
- янги туғилган чақалоқларда
- ёш қизларда
- қариларда
- барчада
Лейкоплакиянинг этиологик омили:
+ турли (механик, физик, химик) травмалар
- вирус
- юрак-қонтомир касалликлари
- аллергия
- замбуруғ
Ясси лейкоплакияда учрайдиган симптом:
+ “папирос қоғози”
- “олма желеси”
- “шабнам”
- “вазопарез”
- “бармоқлар қалтираш”
Лейкоплакияда бурмали тил рельефи нимага ўхшайди:
+ тош йўлига
- папирос қоғозига
- бляшкага
- чўкиб қолган юзага
- аниқ чегарасиз ғовак ўчоққа
Веррукоз лейкоплакияни клиникасида кузатилади элементлар:
+ чегараланган зич оқиш бляшкалар
- пуфаклар
- яра
- афталар
- эрозиялар
Лейкоплакия ўчоқлари кўпинча эрозияланади:
+ лаблар ва лаб бурчакларида
- лунж терисида
- даханда
- яноқларда
- пешонада
Ўраб олувчи темираткида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига ишлов берилади:
+ вирусга қарши малхам билан
- сульфаниламид препаратлар билан
- нитрофуран препаратлари билан
- антигистамин препаратлари билан
- антибиотиклар билан
Ўраб олувчи темиратки клиникасида кузатилади:
+ фақат бир томондаги зарарланган периферик нервлар бўйлаб оғриқлар
- симметрик зарарланган периферик нервлар бўйлаб оғриқлар
- бош айланиши ва бош оғриқлар
- мушакда ва бўғимдаги оғриқлар
- нормал харорат
Ўраб олувчи темираткидаги морфологик элемент:
+ пуфакча
- папула
- қипиқ
- дўмбоқча
- доғ
Гигант кўп ядроли хўжайралар қайси касалликда кузатилади:
+ оддий герпесда
- лейкоплакия
- қизил ясси темиратки
- кандидоз
- хейлит
Оқсимни юқиш йўллари:
+ барча жавоб тўғри
- хаво- томчи йўл
- контакт йўл
- зарарланган гўшт
- зарарланган сут
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватда грипп намоен бўлади:
+ геморрагия
- дўмбоқча
- бляшка
- караш
- қаттиқ шанкр
Герпетик стоматитда қайси бирламчи морфологик элемент тошади:
+ везикула
- яра
- дўмбоқча
-доғ
-ёриқ
Вирусли касалликларга киради:
+ ўраб олувчи темиратки
- сурункали қайталанувчи афтоз стоматит
- сил
- лейкоплакия
- кандидоз
Ўткир герпетик стоматит қиесланади :
+ кўп шаклли экссудатив эритема билан
- механик травма билан
- физик травма билан
- химик травма билан
- кандидоз билан
Вирусли касалликларга киради:
+ оддий герпес
- лейкоплакия
- қизил ясси темиратки
- пўрсилдоқ
- қизил югурук
ОИТС этиологик омили бўлиб хисобланади:
+ одам иммунтанқислик вируси (ОИВ)
- стафилококк
- замбуруғ
- спирилла
- Лефлер таёқчаси
ОИТС юқади:
+ хамма жавоб тўғри
- қон
- сперма
- вагинал секретлар
- кўкрак сути
ОИТСда оғиз бўшлиғида кузатилади:
+ хамма жавоб тўғри
- сочли лейкоплакия
- кандидоз
- Капоши саркомаси
- вирусли инфекциялар
ОИТС аниқланади:
+ специфик реакциялар билан
- термодиагностика билан
- электроодонтодиагностика билан
- гистологик усул билан
- люминесцент диагностика билан
ОИТС да стоматологик асбобларни дезинфекцияси учун ишлатилади:
+ 30% водород пероксид эритмаси
- калий перманганат эритмаси
- 1% хлорамин эритмаси
- дистилланган сув
- резорцинни тўйинган эритмаси
ОИВ- инфекция асосан қайси зарарлайди системани:
+ иммун
- қон
- юрак- қон томир
- ошқозон- ичак
- эндокрин
Организмга тушгач ОИВ-инфекция тушади:
+ қонга
- сўлакка
- жигарга
- ўпкага
- буйракка
ОИТС аниқланади усул билан :
+ вирусга нисбатан специфик антитело аниқлаш усули
- микробиологик усули
- цитологик усули
- гистологик усули
- люминесцент диагностик усули
Врач – стоматолог қабул пайтида беморда ОИТСга шубхаланди, қандай химояланиш лозим:
+ шахсий химоя воситаларини ( перчатка, кўзойнак, маска) тақиш
- турбинали наконечник ишлатиш
- ультратовушли асбобларни ишлатиш
- беморни қабул қилишдан бош тортиш
- фақат махаллий антисептик ишлов бериш
Венсани ярали-некротик гингиво-стоматитини қўзғатувчиси :
+ фузобактерия
- стрептококк
- ичак таеқчаси
- оқиш трепонема
- диплококк
Венсан ярали-некротик стоматитида шикастланиш элементи бўлиб хисобланади:
+ яра
- дўмбоқча
- пуфакча
- пуфак
- тугун
Венсан ярали-некротик стоматити қиёсланади:
+ лейкоз билан
- сурункали периодонтит билан
- ўткир механик травма билан
- ўткир пульпит билан
- ўткир периодонтит билан
Венсан ярали-некротик стоматитини махаллий даволашда самарали таъсир кўрсатади:
+ трихопол.
- оксолин
- теброфен
- декамин
- нистатин
Венсан ярали-некротик стоматитини кўпинча учрайди холсизланган инсонларда:
+ ёшларда
- 40-50 ёшларда
- қарияларда
- чақалоқларда
- хаммада
Венсан ярали-некротик стоматитида бемор шикоят қилади:
+хамма жавоблар тўғри
-оғиз бўшлиғидаги оғриқларга
-оғиздан нохуш хид келишига
-милклар қонашига
-холсизликка
Венсан ярали-некротик стоматитини умумий давосида буюрилади:
+ хамма жавоблар тўғри
- кортикостероид препаратлар
- метронидазол
- витаминлар
- антигистамин препаратлар
Бактериал текширувда кўп сонли фузобактерия ва спирохета хос:
+ Венсан ярали-некротик стоматитига
- лейкоплакия
- қизил ясси темиратки
- кўп шаклли экссудатив эритема
- сурункали рецидивланувчи афтоз стоматит
Венсан ярали-некротик стоматити қиесланади:
+хамма жавоблар тўғри
-лейкоз (ўткир, сурункали) яраси билан
-трофик яра
-қаттиқ шанкр
-травматик яра
Венсан ярали-некротик стоматитини ривожланишига сабабчи омил бўлиб хисобланади :
+ хамма жавоблар тўғри
- совуқ қотиш
- чарчаш
- организмни қаршилиги пасайиши
- витаминлар танқислиги
Силни нима чакиради:
+ Коx таёкчаси
- Candida уруғига мансуб замбуруғлар
- стрептококклар
- стафилококклар
- фузоспирохеталар
Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватидаги сил кўпинча бўлади:
+ иккиламчи
- бирламчи
- учламчи
- туғма
- висцерал
Сил югуригидаги бирламчи элемент:
+ дўмбокча
- пуфак
- қипиқча
- ёриқ
- эрозия
Люпомани ташxислашда қайси усуллар қўлланилади:
+ диаскопия ва зондлаш
- рентген
- радиоизланиш
- диаскопия
- ультратовуш
Люпус- карцинома бу:
+ сил ярасидан хосил бўлган саратон
- саратон парчаланган жойда хосил бўлган яра
- люпома ўрнида хосил бўлган яра
- сурункали ёриқ ўрнида хосил бўлган саратон
- трофик яра
Трель доначалари қачон аниқланади:
+ милиар- ярали силда
- бирламчи сил комплексида
- сил югуригида
- коликватив силда
- скрофулодермада
Милиар- ярали сил ривожланади:
+ сил реакцияси мусбат бўлганда
- сил реакцияси манфий бўлганда
- сил реакцияси мусбат ва манфий бўлганда
- сил реакциялари ахамиятга эга эмас
- серологик реакцияларда
Сил югириги кайси касалликлар билан таккосланади :
+ дўмбоксимон захм, моxов, кизил югурик
- қизил югуриги, қизил ясси темиратки, лейкоплакия
- дўмбоксимон захм, Венсан ярали-некротик стоматити
- кандидоз, моxов, захм билан
- қизил ясси темиратки, кўп шаклли экссудатив эритема
Оғиз бўшлигида сил кўпроқ намоён бўлади:
+ сил югурги
- ОБШҚ ва лабни бирламчи сили
- колликвацион сил
- миллиар -ярали сил
- гуммоз сил
Тугмасимон зонд билан қайси симптом аниқланади:
+ Поспeлов симптоми
- олма жeлeси симптоми
- Никольский симптоми
- вазапорeз симптоми
- гранулема титраши симптоми
Захмнинг келиб чиқиш сабабчиси:
+ оқиш трепонема
- гонококклар
- оғиз триxономадаси
- Кох таёқчалари
- фузоспирохета
Бошсизлантирилган захм оқиш трепонема қаерга тушса ривожланади:
+ бирламчи қонга тушганда
- жинсий алоқа йўли сабабли
- йўлдош орқали онадан боланинг организмига
- уй рўзғор буюмларидан
- она сутидан
Захмни ўртача инкубацион даври:
+ 3-4 xафта
- 5-6 кун
- 5-6 йил
- 7-8 ой
- 6-7 ой
Захмни иккиламчи даври қайси белгилар билан бошланади:
+ розеолез-папулез тошмалари билан
- регионар склераденит билан
- қаттиқ шанкр пайдо бўлиши билан
- полиаденит
- лимфаденит
Шанкр-амигдалит кайси белги билан кечади:
+ ангина шаклида
- яра шаклида
- ёрик шаклида
- пуфакчали темиратки шаклида
- папула шаклида
Сўзак қандай касаллик:
+ сурункали таносил касаллик
- ўткир юқумли касаллик
- тери касаллиги
- сийдик – таносил тизимининг касаллиги
- мавсумий касаллик
Сўзак қўзғатувчиси:
+ грамм манфий кокклар
- грамм мусбат кокклар
- спирохеталар
- Кох таёқчаси
- оқиш трепонема
Сўзак асосан аниқланади:
+ тўғри ичакда, коньюктивада, ОБШҚда, ютқунда
- қизил ўнгачда
- меъдада
- кариоз тишларда
- анус ёриқларида
Захмга қарши эмлаш:
+ қўлланилмайди
- қилиш шарт
- қилинади
- мумкин эмас
- тақиқланади
Кандидозни чақиради:
+ Candida замбуруғлари
- Кох таёқчаси
- Венсан спирохетаси
- стрептококклар
- оқиш трепонема
Кандидозни энг кўп учрайдиган шакли:
+ кандидозли стоматит
- висцерал кандидоз
- хиқилдок кандидози
- тил кандидози
- лаб кандидози
Кандидозли стоматит қайси касалликни белгиси бўлиб хисобланади:
+ қандли диабетни яширин тури
- захм
- ошкозон – ичак тракти патологияси
- жигар патологияси
- сил
Кандидозли глосситда тилдаги караш бўлади:
+ осон олинадиган оқ рангли
- олинмайдиган кулранг
- оқиш қипиқчалар
- қийин олинадиган кулранг
- оқиш папулалар
Кандидоз ташхиси қўйилади:
+ якка жойлашган Candida замбуруғ хужайралари аниқланганда
- кокк микрофлораси
- Венсан спирохеталари колониялари аниқланганда
- кўп миқдордаги оқиш трепонемалар аниқланганда
- Кох таекчалари аниқланганда
Кандидозли стоматитда оқиш караш олингандан сўнг қандай юза очилади:
+ эрозив, қонаб турувчи
- зич, оғриқсиз
- рангсиз, сийрак
- патологик ўзгармаган
- зич, кулранг
Микотик бичилишда эрозиялар жойлашади:
+ оғиз бурчакларида
- лаб қизил хошиясида
- оғиз шиллиқ қаватида
- тилда
- танглай шиллиқ қаватида
Кандидозга қарши препарат бўлиб хисобланади:
+ флюконазол
- витамин Д
- гепарин
- санорин
- лидокаин
Молочница кўпроқ учрайди:
+ чақалоқларда
- ёшларда
- боғча ёшидагиларда
- мактаб ўқувчиларида
- гипертоникларда
Аллергик реакцияларни тезкор тури ривожланади:
+ 5- 6 сония
- 2- 20 дақиқа
- 60 дақиқагача
- 24 соат ичида
- 5- 6 соат ичида
ОБШКни контакт аллергик ўзгаришлари бу- :
+ секин турдаги аллергик реакциялар
- тезкор турдаги аллергик реакциялар
- токсинлар билан захарланиш
- вирусларга сенсибилизация
- микроорганизмларга сенсибилизация
Пластинкали протезда аллерген бўлиб хисобланади:
+ метилметакрилат
- протезни учли қирралари
- ғадир- будир юзаси
- сунъий тишлар
- нотуғри конструкция
Аллергик реакцияларни секин тури ривожланади :
+ 24 соат
- 2- 20 дақиқа
- 5- 6 соат
- 12 соат
- 10- 15 сония
Секин турдаги аллергик реакцияларда қонда аниқланади :
+ эозинофилия
- лейкопения
- тромбоцитопения
- эритроцитлар сонини кўпайиши
- лейкоцитоз
Контакт аллергияни даволаш тактикаси:
+ десенсибилизацияловчи терапия
- витаминотерапия
- физиотерапия
-антибиотикотерапия
-кортикостероидлар билан даволаш
Экзоаллергенларга қиради:
+ антибиотиклар
- кўз гавхари
- тиреоглобулин
- вируслар
- термик куйиш
Квинкe шишида бирламчи патoлoгик элeмeнт:
+ қаварчиқ
- пуфак
- киста
- яра
- папула
Аллeргoсинамаларга киради:
+ гистаминли
- қаварчиқ
- Шиллeр - Писарeв
- Базарнова - Кавeцкий
- Рoттeр
Инфекцион- аллергик холат келиб чикиш синдромларда организм гипосенсибилизациясига эришиш мумкин:
+ 30% натрий тиосульфатни вена ичига юбориш
- В гурух витаминлари инъекцияси
- антибиотиклар инъекцияси
- глюкокортикоидларни махаллий қўллаш
- шиллик каватга антисептик ишлов бериш
«Кокарда» симптоми кузатилади:
+ кўп шаклли экссудатив эритемада
- лейкоплакияда
- пурсиядокда
- қизил ясси темираткида
- сурункали қайталанувчи афтоз стоматитда
Энг кўп яллиғланишга ва эпителизацияловчи хусусиятга эга:
+ кортикостероидлар
- вирусга карши
- антибиотиклар
- сульфаниламидлар
- витаминлар
Кўп шаклли экссудатив эритема кўз зарарланиши билан кечадиган шакли қандай синдром:
+ Стивенс – Джонсон
- Бехчет
- Шегрен
- Иценко – Кушинга
- Мелькерсон – Розенталь
Кўп шаклли экссудатив эритемада морфологик элемент:
+ эритема, пуфак, эрозия
- афта, тангача, чандиқ
- афта, яра, чандиқ
- думбоқча, яра, чандиқ
- қаварик, пуфак, доғ
Кўп шаклли экссудатив эритема фақат оғиз бўшлиғида кечса қиёсий ташхисланмайди:
+ лейкоплакия
- пўрсилдоқ
- пемфигоид
- герпетик стоматит
- сифилитик папула
Рецидивларни фаслга боғликлиги қайси касалликка хос:
+ кўп шаклли экссудатив эритема
- сурункали қайталанувчи афтоз стоматит
- қизил ясси темиратки
- оқсим
- қамраб олувчи темиратки
Кўп шаклли экссудатив эритемага хoс симптом:
+ “кoкарда”
- “тoш йули”
- “тамаки кoғoзи”
- “ ляпис билан куйиш ”
- “крепитация”
Ошқозон – ичак тракти патологиясида аниқланади:
+ сурункали кайталанувчи афтоз стоматит
- қизил ясси темиратки
- пўрсилдоқ
- кўп шаклли экссудатив эритема
- сил
Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни оғир шаклида оғиз бўшлиғида аниқланади:
+ Сеттон афтаси
- Лайла касалиги
- Розентал синдроми
- Шегрен синдроми
- Стивенс – Джонсон синдроми
Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитда махаллий оғриксизлантириш учун тавсия қилинади:
+ лидокаинли малхам
- бонафтон малхами
- гистоглобулин
- оксолин малхами
- герпевир
Фибриноз караш билан қопланган,юмшоқ,гиперемияланган гардиши бор афта кузатилади :
+ сурункали қайталанувчи афтоз стоматит
- қизил ясси темиратки
- кўп шаклли экссудатив эритема
- пўрсилдоқ
- лейкоплакия
Афта эпителизациясини тиклаш учун қандай воситалар тавсия этилади:
+ солкосерил – дентал адгезив паста
- герпевир
- флоренал малхами
- оксолин малхами
- ациклостад
Афталардан фибриноз караш нима ёрдамида олинади:
+ трипсин
- лидокаин
- солкосерил
- нафтизин
- санорин
Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитда керотопластик восита:
+ витамин А
- супрастин
- санорин
- герпевир
- ацикловир
Афталарни эпитeлизациясида ишлатилади:
+ солкосeрил
- димeдрол
- супрастин
- пипольфeн
- сангивитрин
Ўзбeкистон шароитида сурункали қайталанувчи афтоз стоматит кўпроқ учрайди:
+ ошкозон яраси касаллигида
- қандли диабeтда
- микседeмада
- вирус ташувчиларда
- аллeргияга мойилликда
Қурғошин билан зарарланган беморларда иккиламчи инфекция қўшилганда некроз ўчоғи қандай кўринишга киради:
+ кир-кулранг
- оч сариқ
- кизгиш
- қора-кўк
-кулранг
Қўрғошинли стоматитда қўлланилади:
+ унитиол
- антибиотиклар
- 10% кальций хлорид
- адреналин
- норадреналин
Қайси касалликни даволашда висмутли стоматит келиб чиқади:
+ захм
- пульпит
- кўп шаклли экссудатив эритема
- кариес
- сурункали қайталанувчи афтоз стоматит
Экзоген захарланишни даволаш дорили захарланишни даволашдан фарқ қилади:
+ антидот қўллаш
- десенсибилизацияловчи препаратлар қўллаш
- рентгенотерапия
- реанимация
- беморни изоляция қилиш
Дори воситаларининг токсик таьсиридан оғиз бўшлиғининг қайси қавати жарохатланади
+ шиллиқ қават
- гаймор бўшлиғи
- тишлар
- бутун организм
- ошқозон
Олтин препаратларига киради:
+ кризанол
- унитиол
- лоринден
- алоэ экстракти
- маргимуш
Экзоген интоксикация кайси касалликлар билан ташхисланади:
+ лейкоплакия
- кўп шаклли экссудатив эритема
- хейлит
- периодонтит
- пародонтит
Сатурнизмда кузатилади:
+ анемия
- милкда ва тилда кучли оғрик
- Квинке шиши
- таъм ўзгариши
- коллапс
Пестицид интоксикацияда кўлланилади:
+ унитиол
- антибиотиклар
- аналгетиклар
- хинин препаратлари
- бўёқлар
Витамин В 1 танқислигида ривожланади:
+ бeри - бeри
- скорбут
- цинга
- Адиссон - Бирмeр анeмияси
- Миллeр глоссити
Витамин C танқислигида ривожланади:
+ цинга
- бeри- бeри
- пeллагра
- Миллeр глоссити
- юз нeрви нeврити
Витамин РР eтишмовчилигида ривожланади:
+ пeллагра
- бeри- бeри
- цинга
- скорбут
- макрохeйлит
Витамин Е буюрилади:
+ эрозияларда
- гиперсаливация
- қора тил
- гландуляр хейлит
- гипосаливация
Иценко–Кушинга касаллигига хос:
+ жағ суяклари остеопорози
- терида петехиялар
- қонда гемоглобин камайиши
- оғиз қуриши
- оғиз бўшлиғида абсцесслар
Микседема учун хос белгилар:
+ таъм билишни бузилиши
- кандидоз
- макрохейлит
- оғиз бўшлиғи куйиши
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида абсцесслар
Аддисон касаллигида кузатилади:
+ терининг очиқ қисмларини пигментацияси
- терида ўзгаришлар кузатилмайди
- оғиз бўшлиғида ўзгаришлар йўқ
- кандидоз
- гиперсаливация
Эндокрин касаллигида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини даволаш:
+ оғиз бўшлиғини санацияси
- пархез
- иш фаолиятидан четлаштириш
- витамин В5 аппликацияси
- кератолитиклар аппликацияси
Қандли диабет фонидаги кандидозда оғиз бўшлиғидаги ўзгаришлар:
+ оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати куйиши
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида оғриқ
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида ўзгаришлар кузатилмайди
- гиперсаливация
Қандли диабетда кандидоз таққосланади:
+ лейкоплакия билан
- аллергия билан
- химик травмалар билан
- қаттиқ шанкр билан
- гуммоз захм билан
Иценко-Кушинго касаллигида бемор шикояти:
+ оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати шиши
- тишлар чиқиши кечиккан
- қовоқлар шиши
- тана вазнини ошиши
- шикоят йўк
Қандли диабетда бемор шикояти:
+ нордон овқат еганда оғзи ачишишига
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини куйишига
- бош оғриғига
- оғриқсиз
- шикоят йўқ
Қандли диабет фонидаги кандидозда махаллий даволашда қўлланилади:
+ леворин
- аспирин
- нафтизин
- аналгин
- санорин
Қандли диабетда қонда қанд миқдори юқори бўлганда тил юзасида кузатилади:
+ тил юзасида ёриқлар
- тил юзаси куйиши
- тилда кулранг хошия
- тилда ипсимон сўрғичларнинг чуқур десквамацияси
- нурланиш
Секретор етишмовчилик билан кечадиган гастритда тавсия этилмайди:
+ углеводли пархез
- хом сут
- шарбат
- нордон сут маҳсулотлари
- сузма
Гипопластик глосситда тил қандай кўринишга эга:
+ ҳажми кичик, караш йўқ
- сўрғичлари яхши ривожланган, тил зич караш билан қопланган, шишган
- сўрғич атрофияга учраган, тиниқ доғ ва чизиқлар бор
- сўрғич атрофияга учраган, тиниқ қизил рангда
- баъзи бир қўзиқоринсимон сўрғичларнинг гипертрофияси
Мак-Клюра-Олдрич синамасида аниқланади:
+ тилнинг шишли ҳолати
- таъм сезгиси
- микроб пейзажи
- лизоцим активлиги
- Т- ва В-лимфоцитлар
Афталарнинг эпителизацияси учун қўлланилади:
+ кератопластиклар
- ферментлар
- антибиотиклар
- гормонлар
- антисептиклар
Гистоглобулин юборилади:
+ тери остига
- мушак ичига
- вена ичига
- артерия ичига
- тери ичига
Афтани эпителизациясида қўлланилади:
+ каротолин
- террилитин
- линкомицин
- дексаметазон
- фурацилин
Шиллиқ қаватнинг сариқлиги кузатилади:
+ Боткин касаллигида
- Адиссон-Бирмер касаллигида
- Бехчет касаллигида
- Сеттон стоматитида
- Боуэн касаллигида
Ошкозон- ичак патологиясида афтанинг кўриниши:
+ фибриноз караш билан қопланган
- гўшт қизил рангда
- некротик караш билан қопланган
- сузмасимон караш билан қопланган
- силлиқ, ялтироқ юзали
Афта бу:
+ фибриноз караш билан қопланган овалсимон эрозия
- эпителийнинг ҳамма қаватидаги туби ва деворга эга нуқсон
- чизиқли нуқсон
- қотган экссудат
- зич хосила
Тилнинг таъм сезгисини аниқлашда ишлатиладиган усул:
+ тил рецепторларининг функционал мобиллиги
- Кулаженко усули
- рентгенологик усул
- люминесцент синамаси
- гистамин синамаси
Юрак-қон томир патологияли беморларда одатда аниқланади:
+ цианоз
- слизистая оболочка полости рта бледно-розового цвета
- суртмаларда акантолитик ҳужайралар мавжудлиги
- суртмаларда гигант кўп ядроли ҳужайралар
- оқиш трепонема
Гипертоник касалликда геморрагик пуфакчалар сақламайди:
+ акантолитик ҳужайраларни
- эритроцитларни
- лейкоцитларни
- қон зардобини
- базофилларни
Оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватини Вуд нурларида текшириш номланади:
+ люминесцент диагностика
- Мак-Клюра-Олдрич синамаси
- сиалография
- гистамин синамаси
- аллергологик синама
ОБШҚ замбуруғли касалликлари даволанади:
+ фунгистатик воситалар билан
- гормонлар билан
- цитостатиклар билан
- ферментлар билан
- антибиотиклар билан
Геморрагик пуфакчалар пайдо бўлади:
+ қон босими ортганда
- қон босими пасайганда
- тана ҳароратини ортиши
- қонда лейкотцитлар сонини ортиши
- қонда эритроцитлар сонини ортиши
Оғиз бўшлиғи гигиенаси қайси индекс ёрдамида аниқланади:
+ Фёдорова-Володкина
- РМА
- Рамфьер
- кератинизация
- Сандлер ва Сталь
Қон-томир синдромини даволашда асосий эътибор қаратилади:
+асосий касалликка
-бемор ёшига
-миллатига
-тери рангига
-тана тузилишига
Оғир ярали-некротик ўзгаришлар оғиз шиллиқ қаватида қачон аниқланади:
+ қон айланишининг II – III даражали бузилишида
- қон айланишининг I даражали бузилишида
- соғлом организмда
- кариесда
- периодонтитда
Постгеморрагик анемияда оғиз бўшлиғидаги доимий белги:
+ лунжда тишларнинг жипслашиш чизиғи соҳасида тиш излари
- тилда афтоз тошмалар
- полигонал шаклдаги эрозиялар
- ОБШҚнинг гиперемияси
- караш билан қопланган эрозиялар
Пернициоз анемиянинг классик синдроми:
+ Гунтер глоссити
- «малинали» тил
- кўзларнинг афтоз зарарланиши
- Мелькерсон-Розенталь синдроми
- ошқозон- ичак системасининг афтозли зарарланиши
Гунтер глоссити симптоми:
+ тил юганчаси соҳасидаги афталар
- тиниқ-қизил яллиғланиш соҳалари
- тилдаги афталар
- тилдаги тиш излари
- тил сўрғичлари гиперплазияси
Агранулоцитозда оғиз бўшлиғини чайиш учун қўлланиладиган препаратлар:
+ 0,02% фурациллин
- 90% спирт
- 70% спирт
- буриштирувчи моддалар
- антибиотиклар
Оғиз бўшлиғида кузатиладиган фолий-танқислиги анемиясига хос:
+ тил ва ОБШҚдаги тиш излари
- лакланган тил
- тилдаги афталар
- кўп сонли кариес
- тилда карашнинг мавжуд эмаслиги
Лейкоз ташхисни тасдиқлашда қон тахлилида аниқланади:
+ лейкозли бласт ҳужайралари
- эритроцитлар
- эозинофиллар
- тромбоцитлар
- таёқча-ядроли лейкоцитлар
Лейкозни умумий давосида қўлланилади:
+ цитостатиклар
- антибиотиклар
- стимуляторлар
- физиомуолажа
- ностероид яллиғланишга қарши препаратлар
Агранулоцитозда қон таркибида кузатилади:
+ лейкоцитлар сони кескин камайган
- лейкоцитлар сони кескин кўпайган
- тромбоцитлар сони кўпайган
- қон ивиш вақтининг қисқариши
- қоннинг қуюқлашиши
Агранулоцитозни махаллий даволашда қўллаш лозим:
+ антисептиклар
- антибиотиклар
- куйдирувчи моддалар
- биостимуляторлар
- кварц нурлантириш
Беморда қон касаллигига шубха бўлса уни юбориш лозим:
+ гематологга
- кардиологга
- невропатологга
- иммунологга
- стоматологга
Верльгоф касаллигида қонда кузатилади:
+ тромбоцитлар сони камайиши
- тромбоцитлар сони кўпайиши
- лейкоцитлар сони камайиши
- лейкоцитлар сони кўпайиши
- етилмаган лейкоцитлар мавжудлиги
Верльгоф касаллигида кузатилади:
+ жгут сиптоми мусбат
- қон кетиш даври қисқарган
- қон қуюлмаси тез ҳосил бўлади
- қон кетиш кузатилмайди
- гистамин синамаси мусбат
Гипосаливация сабаби бўлиши мумкин:
+ гипертиреоз
- иссиқ овқат истемол қилиш
- электрокоагуляция
- носни қабул қилиш
- кимё заводида ишлаш
Патологик прикус синдроми билан бирга кузатилади:
+ саливациянинг сусайиши
- саливациянинг кўпайиши
- таьм билиш сезгисининг сусайиши
- таьм билиш сезгисининг кўпайиши
- таьм билиш сезгисининг йўқолиши
Тилнинг орқа қисмини ҳамда юмшоқ танглайда таьм билишни бузилиши қайси нерв бузилишидан далолат беради:
+ тил-ютқин нерви
- юз нерви
- тил нерви
- овоз боғламининг ўзгариши
- мандибуляр нерви
Қайси касалликда беморларда нордон таьм билиш пайдо бўлади:
+ гальванизм
- периодонтитда
- стомалгияда
- ваготонияда
- неврозда
Гипосаливацияда яхши ёрдам беради:
+ қулоқ олди сўлак безлари соҳасига галванизация қилиш
- дарсонвализация
- ультратовуш
- УВЧ- терапия
- электрофорез
Гипосидероз бу :
+ Пламмер – Винсон синдроми
- Шегрен синдроми
- гемоглобинни пасайиши
- апластик анемия
- қон йўқотишдан кейинги ҳолат
Таъм билиш пиёзчалари жойлашган:
+ тилнинг шиллиқ қаватида
- лунж шиллиқ қаватида
- тил ости соҳасида
- жағ ости лимфа тугунларида
- мушак қаватларида
Сохта гипосаливация бу :
+ оғиз бўшлиғидаги суюқликнинг буғланишининг кучайиши
- оғиз бўшлиғидан суюқликнинг оқиши
- сўлак бези ҳужайраларининг бузилиши
-сўлак безининг секретор ҳужайраларининг шикастланиши
-таъм билиш пиёзчаларини бузилиши
Гипосаливацияда 1% ли пилокарпин гидрохлорид эритмаси қўлланилади:
+ кунига 4 томчидан 1 -2 маҳал
- кунига 4 томчидан 3 – 4 маҳал
- кунига 2 томчидан 3 маҳал
- кунига 5 томчидан 2 маҳал
- кунига 3 томчидан 2 -3 маҳал
Оғиз бўшлиғи фақат кечкурун қуриши кузатилади:
+ мушаклар сустлиги натижасида оғизни очиқ ҳолатида ухлашда
- ҳомиладорликда
- ёмон ухлаганда
- невроз ҳолатида
- бурун тўсиғининг қийшайиши
Гипосаливациядан кейинги оғир холат:
+ ксеростомия
- ваготония
- симпатик нерв система тонусининг кучайиши
- симпатик нерв система тонусининг сусайиши
- некротик жараёнлар
Вақтинчалик сўлак ажралишининг камайишига сабабчи бўлади:
+ атропин
- галаскорбин
- аскорутин
- пилокарпин
- аналгин
Глоссалгия –бу:
+ тилнинг парестезияси
- тилнинг шиши
- тилда ачишиш
- тилнинг яллиғланиши
- тилнинг ҳавфли ўсмалари
Глоссалгияда бемор шикояти:
+ тилдаги ачишишга
- тилнинг қонаши
- тилнинг қизариши
- тилнинг яллиғланиши
- тилдан йирингли ажралма ажралиши
Глоссалгия касаллиги асосан қайси ёшдагиларда кўпрок учрайди:
+ 40 ёшдан ошган аёлларда
- 25 ёшдан ошган аёлларда
- балоғат ёшидагилар
- ёш болалар
- қариялар
Глоссалгиянинг келиб чикиш сабаби:
+ рухий изтироблар
- стафилакокклар
- иссиқ иқлим шароити
- нотўғри овқатланиш
- кўп оқсил истемол қилиш
Глоссалгияни патогенези:
+ вегетатив асаб тизимининг ўзгаришлари
- марказий асаб тизимининг ўзгаришлари
- уч шохли нервнинг зарарланиши
- лейкоцитлар сонининг ошиши
- экссудатнинг пайдо бўлиши
Глоссалгияда бемор шикояти:
+ гапиргандан сўнг тилнинг чарчашига
- тилнинг қонашига
- тилнинг қизаришига
- тилнинг яллиғланишига
- тилдан йирингли ажралмага
Глоссалгиянинг клиникаси:
+ тилининг ачишишига
- тилнинг қонашига
- тилнинг қизаришига
- тилнинг яллиғланишига
- тилдан йирингли ажралмага
Глоссалгиянинг давом этиш муддати:
+ ойлар, йиллар ичида безовта қилмасдан яна қайталаниши мумкин
- ойлар, йиллар давом этадиган узоқ муддатли безовта қилиши
- ойлар, йиллар безовта қилмасдан тўлиқ соғайиб -кетиши
- бир неча кун давом этиб, тўлиқ соғайиб кетиши
-бир хафта давом этиб кейин давосиз бутунлай соғайиб кетиши
Глоссалгияда комплекс даво қилинади:
+ невропатолог билан
- гастроэнтролог билан
- жаррох- стоматолог билан
- эндокринолог билан
- инфекционист билан
Вульгар пўрсилдоқ тегишли:
+ дерматозларга
- рак олди жараёнларига
- авитаминозларга
- инфекцион касалликларга
- қон касалликларига
Вульгар пўрсилдоқга хос:
+ никольский синамаси мусбат
- “олма желеси” синамаси
- мусбат қаварчиқ синамаси
- зондли мусбат синамаси
- серологик реакциялар
Пўрсилдоқдаги бирламчи морфологик элемент:
+ эпителий ичидаги пуфак
- афта
- папула
- бляшка
- субэпителиал пуфак
Пўрсилдоқни даволашдаги энг самарали дори препаратлари:
+ кортикостероидлар
- аноболиклар
- цитостатиклар
- антибиотиклар
- ферментлар
Пўрсилдоқнинг қиёсий ташхиси ўтказилади:
+ пемфигоид
- дори аллергияси
- кўп шаклли экссудатив эритема
- сурункали герпес
- Венсаннинг ярали-некротик стоматити
Қайси пўрсилдоқда оғиз бўшлиғи зарарланмайди:
+ баргсимон
- себореяли
- вегетацияловчи
- вульгар
- барча жавоблар хато
Пўрсилдоқда эпителийда гистологик ўзгаришлар:
+ спонгиоз, акантолиз
- паракератоз
- папиломатоз
- гиперкератоз
- баллонловчи дегенерация
Пўрсилдоқда қайси врач консультацияси ва давосини тавсия этиш керак:
+ дерматолог
- онколог
- вирусолог
- гематолог
- гастроэнтеролог
Пўрсилдоқ яра асосан кимларда кўпроқ учрайди:
+ аёлларда
- эркакларда
- ҳомиладорларда
- 10-15 яшар болаларда
- чақалоқларда
Пўрсилдоқда оғиз бўшлиғини зарарланган жойида эпителий қандай рангда бўлади:
+ хралашади
- оқиш ранг
- цианотик рангда
- қўнғир тусда
- оч пушти рангда
Пўрсилдоқда эрозияни қопловчи карашга хос:
+ енгил кўчиши
- оғир кўчиши
- қалин
- кўкимтир рангли
- ингичка
Пўрсилдоқда тошмалар қандай шиллиқ қаватда жойлашади:
+ ўзгармаган
- ўзгарган
- гиперемияланган
- кўкимтир
- шишган
Пемфигоид тегишли:
+ дерматозларга
- рак олди касалликларига
- авитаминозларга
- инфекцион касалликларга
- қон касалликларига
Пемфигоид учун характерли:
+ Никольский синамаси манфий
- «олма желе»си симптоми
- мусбат пуфакли синама
- мусбат зондли синама
- мусбат серологик реакциялар
Пўрсилдоқда бирламчи морфологик элемент:
+ эпителий ости пуфак
- афта
- папула
- бляшка
- эпителий ичра пуфак
Пемфигоидда босма-суртмада бўлмайди:
+ Тцанк ҳужайралари
- Т – лимфоцитлар
- В – лимфоцитлар
- лейкоцитлар
- фибробластлар
Пемфигоидда прогноз:
+ яхши
- ёмон
- аниқ эмас
- тўлик тузалиш
- саратонга ўтиш
Пемфигоид кўпрок учрайди:
+ қарияларда
- 1 ёшгача бўлган болаларда
- 13 – 17 ёшли ўсмирларда
- 25 – 40 ёшлиларда
- мактабгача бўлган болаларда
Пемфигоидни даволашда ишлатилмайди:
+ тетрациклин
- гамма – глобулинлар
- поливитаминлар
- пресоцил
- дансон
Дюрингнинг герпетик дерматити локализацияланади:
+ танглай ва лунжда
- тил ости соҳада
- лабнинг қизил ҳошиясида
- милкда
- бодомсимон безларда
Дюрингнинг герпетик дерматитига хос:
+ йодга юқори сезгирлик
- спиртга юқори сезувчанлик
- акантолитик хўжайралар мавжудлиги
- кучли оғриқлар
- чандиқсиз битиши
Пемфигоид этиологияси:
+ номаълум
- бактериал
- вирусли
- механик жароҳат
- полиэтиологик
Кўз пўрсилдоғига хос:
+ бирламчи пуфаклар ОБШҚда пайдо бўлиши
- бирламчи пуфаклар кўзда бўлиши
- чандиқсиз битиши
- фақат кўз коньюктивасида учрайди
- асосан ёшларда учраши
Қизил ясси темираткида асосий морфологик элемент:
+ шохланган папула
- доғ
- пуфакча
- эрозия
- дўмбоқча
Қизил ясси темираткини қайси турида пуфак ҳосил бўлади:
+ буллёз
- типик
- эрозив – ярали
- экссудатив – гиперемик
- гиперкератотик
Қизил ясси темиратки кўпроқ учрайди:
+ 40 – 60 ёшли аёлларда
- кичик ёшдаги болаларда
- 20 ёшдаги эркакларда
- ўсмирларда
- хамма жавоблар тўғри
Қизил ясси темираткининг хавфли ўсмага ўтиш белгилари:
+ зарарланиш ўчоғининг шохланишини кучайиши, четлари ва асосини қаттиқлашиши
- умумий ҳолсизлик
- овқат еганда оғриқ пайдо бўлиши
- тана хароратини кўтарилиши
- қўшни майдонларга зарарланиш элементларини тарқалиши
Қизил ясси темираткини қайси шаклида яллиғланишнинг клиник манзараси кузатилади:
+ экссудатив – гиперемик
- типик
- буллёз
- гиперкерототик
- эрозив – ярали
Қизил ясси темираткини оғир кечадиган ва қийин даволанадиган тури:
+ эрозив – ярали
- типик
- экссудатив – гиперемик
- гиперкератотик
- буллёз
Қизил ясси темираткини эксудатив-гиперемик шаклида беморнинг шикояти:
+ оғриққа
- қонаш
- пуфакчаниниг ёрилиши
- яллиғланишсиз
- доғ
Қизил ясси темираткининг қайси шаклига юзаки чандиқлар хос:
+ эрозив-ярали
- буллёз
- типик (оддий)
- экссудатив – гиперемик
- гиперкератотик
Қизил ясси темиратки лаб қизил ҳошияси ва шиллиқ қаватда қандай ўзгаришларга олиб келади:
+ грандуляр хейлит
- скарлатина
- дифтерия
- қизамиқ
- эрозия
Қизил ясси темираткининг эрозив – ярали шаклини қандли диабет ва ҳафақон касаллиги билан кечиши кандай синдром дейилади:
+ Гриншпун синдроми
- Кебнер синдроми
- Шегрен синдроми
- Бехчет синдроми
- Мелкерсон-Розенталь синдроми
Қизил югурукдаги гиперкератоз ўчоқлари Вуд нурларида товланади:
+ ҳаворанг
- тўқ- жигарранг
- сарғиш -жигарранг
- бинафша ранг
- пушти ранг
Қизил югурукдаги қўшимча текшириш усулари:
+ люминисцент
- функционал
- Потер синамаси
- гистамин синамаси
- Шиллер-Писарев синамаси
Қизил югурук қайси касаллик билан қиёсий ташхисланади:
+ қизил ясси темиратки
- сурункали қайталанувчи афтоз стоматит
- кўп шаклли экссудатив эритема
- пўрсилдоқ
- ўткир герпетик стоматит
Қизил югурукни қайси тури учун юқори ҳарорат,бўғимлардаги оғриқ характерли:
+ ўткир
- типик
- экссудатив-гиперемик
- эрозив-ярали
- чуқур
Қизил югурукни қайси тури учун геморрагик пуфакча хос:
+ ўткир
- чуқур
- типик
- экссудатив-гиперемик
- эрозив-ярали
Қизил югурук зарарланишини гистологик кўринишга хос:
+ гиперкератоз
- акантолиз
- спонгиоз
- папилломатоз
- баллонланувчи дегенерация
Қизил югурукни зарарланиш ўчоқларига нима суртилади:
+ парааминобензой кислота тутувчи препаратлар
- кератолитиклар
- антисептиклар
- ферментлар
- лаб бўёқлари
Қизил югурукда ўчоқ ичига қайси бири юборилади:
+ 5-10% хингамин эритмаси
- 2% лидокаин
- 10% натрий тиосульфат
- 1% пилокарпин эритмаси
- 10% кальций хлорид
Ўткир қизил югурукни даволашда қўлланилади:
+ кортикостероидлар
- транквилизаторлар
- оғриқсизлантирувчилар
- антисептиклар
- ферментлар
Қизил югурукни даволашда кенг қўланилади:
+ В гуруҳ комплекс витаминлари
- витамин С
- витамин РР
- актовегин
- солкосерил
Бурмали тилга хос:
+ эгатлар ва бурмалар
- сўрғичлар гипертрофияси
- сўрғичлар дистрофияси
- силлиқ, ялтироқ юза
- папилламатоз ўсмалар
Бурмали тил симптоми қайси синдромда кузатилади:
+ Мелькерсон-Розенталь
- Бехчет
- Стивенсон-Джонсон
- Иценго-Кушинг
- Лайела
Ромбсимон глоссит турлари:
+ ясси, папилломатоз
- ясси, эрозив-ярали
- буллёз, гиперкератоз
- экссудатив-гиперемик
- буллёз, атипик
Ромбсимон глосситнинг ясси турида:
+ даволанмайди
- зарарланиш ўчоғи кесиб олиб ташланади
- криодеструкция ўтказилади
- антисептик ишлов буюрилади
- гипосенсибилизацияловчи терапия ўтказилади
Ромбсимон глосситда зарарланиш ўчоғи жойлашади:
+ аниқ ўрта чизиқ бўйлаб тарновсимон сўрғичлар олдида
- тилнинг учида
- тилнинг ён юзаларида
- тилнинг ўрта учдан бир қисмида
- тил илдизининг ён юзаларида
Дескваматив глосситга хос:
+ тил сўрғичларининг ўчоқли мугузланишини бузилиши ва дистрофияси
- тил юзасида кўп сонли эгатларнинг бўлиши
- тилнинг ипсимон сўрғичларини гиперплазияси ва мугузланиши
- зарарланиш ўчоғини зичлашиши, сўрғичларнинг йўқлиги
- тил юзасидан кўтарилиб турувчи папилломатоз ўсимталарни бўлиши
Сочли тил кўпроқ учрайди:
+ катта ёшлиларда
- чақалоқларда
- ёш эркакларда
- ҳомиладорларда
- ювенил ёшда
“Сочли” тил кўп қайталанганда буюрилади:
+ гипосенсибилизацияловчи терапия, витаминлар А, С, Д
- антибиотиклар ва сульфаниламидлар
- аналгетиклар ва В гуруҳ витаминлари
- ипсимон сўрғичларнини механик олиб ташлаш
- замбуруғларга қарши терапия
Ромбсимон глоссит этиологияси:
+ аниқланмаган
- туғма захм
- туғма сил
- паразитар инвазия
- сурункали кандидоз
Ромбсимон глосситни ясси шакли қиёсий ташҳисланади:
+ дескваматив глоссит
- иккиламчи қайталанувчи захм
- аллергик реакциялар
- сил
- пўрсилдоқ
Совуқ шамол, кучли намланиш хейлитга сабаб бўлади:
+ метеорологик
- гландуляр
- экзематоз
- атопик
- контакт-аллергик
Хейлитларнинг бирида қуёш нури этиологик омил хисобланади:
+ актиник
- атопик
- эксфолиатив
- гландуляр
- метериологик
Актиник хейлит қиёсий ташҳисланади:
+ қизил югурик
- экзематоз хейлит
- гландуляр хейлит
- Манганотти хейлити
- макрохейлит
Метеорологик хейлит қиёсий ташхисланади:
+ актиник
- гландуляр
- экзематоз
- макрохейлит
- сурункали лаб ёрилиши билан
Актиник хейлитнинг олдини олиш учун қўлланиладиган малхам:
+ «Луч», « Щит»
- супрастин
- клотримазол
- оксолин
- линкомицин
Эксфолиатив хейлитни умумий даволашда мухим:
+ транквилизаторлар
- антибиотиклар
- сульфаниламидлар
- десенсибилловчи препаратлар
- анальгетиклар
Эксфолиатив хейлитни даволашда қўлланилади:
+ витамин терапия В ва С
- вирусга қарши
- синолар малхами
- “Щит”креми
- “Луч”креми
Эксфолиатив хейлитнинг узига хос хусусияти:
+ патологик ўчоқнинг фақат лаб қизил хошияси Клейн зонаси бўйлаб тарқалиши
- патологик ўчоқнинг лаб шиллиқ пардасига тарқалиши
- фақат тери сохасига тарқалиши
- оғиз бурчаги сохасига тарқалиши
- бошни сочли қисмига тарқалиши
Эксфолит хейлитнинг экссудатив шаклига хос:
+ лабда шиш ва оғрик
- атрофия
- гиперкератоз
- паракератоз
- чандиқ
Гландуляр хейлит қуйидагиларда учрайди:
+ 45-50 ёшдан катталарда
- болаларда
- ўсмирларда
- аёлларда
- эркакларда
Гландуляр хейлитни даволашда қўлланилади:
+ гипертрофияланган сўлак безларини электрокоагуляцияси
- лабларнинг электрокоагуляцияси
- витаминотерапия
- физиотерапия
- вирусга қарши
Контакт хейлитни даволашда қўлланиладиган малхам:
+ кортикостероидли
- линкомицинли
- тетрациклинли
- гепаринли
- нистатинли
Лабнинг сурункали ёриқлари этиологиясини асосий сабаби:
+ лаб анатомик тузилиши
- вирусли фактор
- аллергия
- химик таъсирловчилар
- пиоген инфекция
Мелкерсон — Розентал макрохейлит синдромида бирга келади:
+ юз нерви параличи
- географик тил
- лейкоплкия
- пастки жағ нерви неврити
- уч шохли нерв невралгияси
Экзематоз хейлит қандай хейлитдан қиесланади:
+ атопик
- макрохейлит
- гландуляр
- Манганотти
- сурункали лаб ёриқлари
Макрохейлит қуйидаги касалликлар билан ташхисланади:
+ Квинке шиши
- гландуляр хейлит
- аллергия
- лимфангиома
- гемангиома
Экзематоз хейлитни ўткир босқичда кузатилади:
+ везикула
- чандиқ
- доғлар
- тугунча
- тугун
Атопик хейлитда лабда аниқланади:
+ ёриқлар
- эрозия
- доғлар
- тугунча
- чандиқ
Атопик хейлит қиёсий ташхисланади:
+ актиник хейлит
- гландуляр хейлит
- қизил югирик
- кўп шакилли эксудатив эритема
- қизил ясси темиратки
Сурункали лаб ёрилишида қулланилади:
+ облепиха мойи
- кунгабоқар мойи
- “Луч” креми
- 5% синтомицин эмульсия
- наъматак мойи
Контакт хейлитнинг этиологик омили:
+ лаб бўёғи
- вируслар
- бактериялар
- намлик
- қуёш нури
Макрохейлитда даволаш учун қўлланилади:
+ кортикостероидлар
- яллиғланишга қарши
- замбуруғга қарши
- синолар малхами
- наъматак мойи
Экзематоз хейлитни даволаш учун қўлланилади:
+ 2% бромид натрий эритмаси
- 0.25% синтомицин эмульсияси
- вирусга қарши
- ”Луч”креми
- кунгабоқар мойи
Облигат рак олди касалликларига олиб келади:
+ оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва лаб қизил хошияси сурункали травмалари
- эндокрин тизимидаги ўзгаришлар
- асаб тизимидаги ўзгаришлар
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўткир жарохатлари
- қон тизимидаги ўзгаришлар
Манганотти хейлитига олиб келади:
+ инсоляция, герпес
- аллергик касалликлар
- пленкасимон ўчоқли радиомукозит
- специфик касалликлар
- зарарли одатлар
Манганотти хейлитининг клиник кўриниши:
+ караш билан қопланмаган эрозия
- дўмбоқлар
- бляшкачалар
- караш
- тангача
Лаб қизил хошияси чегараланган рак олди гиперкератози қиёсланади:
+ лейкоплакия
- хейлит
- глоссалгия
- қаттиқ шанкр
- думбоқли сифилис
Манганотти хейлити малигнизацияси клиник белгилари:
+ эрозия юзасида сўрғичли ўсмалар
- секин кечиши
- юзасида қаттиқ караш
- караш билан копланмаган эрозия
- оғриқсиз эрозия
Боуэн касаллигининг этиологик омили:
+ шиллиқ парда ва терининг узоқ вақт жарохатланиши
- вируслар
- инсоляция
- авитаминоз
- бактериялар
Сўгалсимон рак олди касаллигини даволашда кўлланилади усул:
+ жаррохлик
- антибактериал
- десенсибилизацияловчи
- антигистамин
- безгакка қарши
Боуэн касаллигида шикастланиш элементи:
+ бляшка
- тугунча
- пуфак
- яра
- чандиқ
Манганотти хейлитида шикастланиш элементи:
+ эрозия
- тангача
- тугунча
- пуфак
- чандиқ
Сўгалсимон рак олди касаллигида ташхис қўйилади:
+ гистологик текширув
- микробиологик текширув
- қон умумий тахлили
- рентген текширув
- микробиологик текширув
Сугалсимон рак олди касаллиги жойлашади:
+ пастки лабда
- юқори лабда
- тилда
- терида
- лунжда
Тери шохланишининг хавфли ўсмага айланишида намоён бўлади:
+ асос атрофининг зичлашуви
- оғриқсиз бўлиши
- асос атрофининг юмшаши
- 2 см гача узунлигини катталашиши
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида пайдо булиши
Кератоакантома қиёсий ташхисланади:
+ саратондан
- Манганотти хейлитидан
- герпетик эррозиялардан
- пўрсилдоқдан
- кўп шаклли экссудатив эритемадан
Факультатив рак олди касалликларини ташхислаш учун қандай текшириш усули
ўтказилади:
+ гистологик
- цитологик
- микробиологик
- биохимик
- Шиллер-Писарев синамаси
Беморда факультатив рак олди касаллигига шубха туғилса врач-стоматолог
тактикаси:
+ онколог консультацияси
- терапевт консультацияси
- эндокринилог консультацияси
- бактериологик текширув
- биохимик текширув
Кератоакантома жойлашади:
+ лабда
- лунжда
- танглайда
- терида
- тилда
Тери шохланишининг малигнизация белгиси бўлиб хисобланади:
+ мугузланишнинг тезлашиши
- мугузланишнинг йўқолиши
- юмшоқ асоснинг мавжудлиги
- инфильтратнинг йўқолиши
- экссудат ажралиши
Кератоакантомани даволашда қўлланилади:
+ яқин фокусли рентгенография
- Вуд нурлари
- УФО
- магнитотерапия
- УВЧ
Факультатив ракни махаллий даволлашда қўлланилади:
+ А витаминининг ёгли эритмаси
- бонафтон малхами
- 5% синтомицин эмульсияси
- 10% сололовая малхами
- чиннигул мойи
Факультатив рак олди касалликларини келтириб чиқарувчи омил:
+ жарохатланиш ва чекиш
- юрак қон томир тизими касалликлари
- вируслар
- марказий асаб тизими касалликлари
- бактериялар
Малигнизация белгилари бўлиб хисобланади:
+ оғриқли инфильтрат пайдо бўлиши
- юмшоқ консистенцияга эга бўлиши
- регионар лимфа тугунлари пальпацияланмайди
- шикоят йўқлиги
- гиперимия
Кератоакантомада шикастланиш элементи бўлиб хисобланади:
+ тугун
- доғ
- пуфак
- эрозия
- чандиқ
Тери шохланишида гистологик аниқланади:
+гиперкератоз
-акантолизис
-спонгиоз
-гигант хужайралар
-кўп ядроли хужайралар
Даво мақсадида ишлатиладиган паст кучланишли доимий ва узликсиз электр токи бу:
+гальванизация
-дарсонвализацияси
-электруйқу
-флюктуоризация
-диатермия
Гальванизация учун ишлатиладиган аппаратлар:
+Гр-2
-ЭОМ-3
-СНИМ-1
-Искра-1
-Луч -2
Электрооғриқсизлантиришда қўлланилади:
+ ЭЛОЗ-1
- ЭОМ-3
- СНИМ-1
- Искра-1
- Луч -2
Поток-1 аппарати қўлланилади:
+дорили электрофорез
-дарсонвализация
-электруйқу
- флюктуолизация
-амплипульстерапия
Дарсонвализацияга қарши кўрсатма:
+ силнинг актив шакли
- сурункали қайталанувчи афтоз стоматит
- қизил ясси темираткининг типик формаси
- уч шохли нерв невралгияси
- гипертрофик гингивит
Дарсонвализация ўтказишга кўрсатма:
+ пародонтоз
- силнинг актив шакли
- қон кетишига мойиллик
- пульпит
- ўсмалар
Диатермокоагуляция ўтказишга кўрсатма:
+ хафсиз ўсмани олиш (папиллома, фиброма, эпулис )
- ток қабул қила олмаслик
- юрак қон томир етишмовчилиги
- силнинг актив шакли
- қон кетишга мойиллик
Диатермокагуляцияда қўлланилади:
+ДК-3
-искра-1
-ЭЛОЗ-1
-тонус
-ЭОД
Қайси ёруғлик манбаи ультрабинафша нурланишни беради:
+иссиқлик лампалари
-кундузги ёруғлик лампалари
-юмалоқ симоб - трубкали лампалар
-Минин лампалари
-Соллюкс лампалари
Инфрақизил нурларнинг биофизик таъсири нимага асосланган:
+фотокимёвий таъсир
-фотоэлектрик таъсир
-тонусловчи таъсир
-иссиклик таъсири
-совуқ таъсир
Парафин қайси хароратда эрийди:
+50-55 ° С
-95-100° С
-60-70 ° С
-80-90° С
-30-50 ° С
Пульпани электр қўзғалувчанлиги қуйидаги усул билан аниқланади:
+ЭОД
-термодиагностика
-рентгенологик
-зондлаш
-капиллярскопия
Патологик ўчоққа парафин қандай қалинликда қўйилади:
+1 см дан кам эмас
-2 см дан кўп эмас
-1,5 см дан кўп эмас
-2 см дан кам эмас
-3 см дан кам эмас
Клиник текширув мақсади булиб хисобланади:
+бемор ташхисини аниқлаш
-бемор ёшини аниқлаш
-бемор яшаш жойини аниқлаш
-бемор иш жойини аниқлаш
-анамнез йиғиш
Do'stlaringiz bilan baham: