Битирув олди амалёти хисоботи



Download 219,48 Kb.
bet5/8
Sana23.02.2022
Hajmi219,48 Kb.
#155719
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
53.16KT Jo'rayeva O.Kurs ishi

6. ТЕХНОЛОГИК ҲИСОБ
6.1. МОДДИЙ ВА ИССИҚЛИК ҲИСОБИ

Дастлабки маълумотлар:


Вакуум – буғлатгичга келаѐтган эритманинг миқдори, кг/соат. ..109652,8
Эритманинг концентрацияси, %. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .. . . . . 70,2
Эритманинг ҳарорати, оС: кираѐтган. . . . .. . . . . . . . ...……. . . . . . 140
чиқаѐтган. . . .. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 95
Буғлатгичнинг моддий ва иссиқлик баланси – қуйидаги тенгламадан топилади:
(m1c1+m2c2) ·t1 = m1 c3 t2 + (m2 - x) ·c2 t2 + x r + Qйўқ..
Бу ердан:
x = (m1c1 + m2c2) ·t1 – m1 c3 t2 + (m2 - x) ·c2 t2 + xr + Qйўқ.) / (r–c2 t2), кг/соат:
бу ерда, m1 – эритма таркибидаги мочевинанинг миқдори, m2 –эритма таркибидаги сувнинг миқдори, х – буғланаѐтган сувнинг миқдори, кг/соат; с1 - 140оС ҳароратдаги мочевинанинг иссиқлик сиғими, (2,014 кж / кг · град); с2 – сувнинг иссиқлик сиғими: а) 140 оС ҳароратда 4,208 кж / кг · град; б) 95 оС ҳароратда 4,19 кж / кг ·
град; с3 - 95 оС ҳароратда мочевинанинг иссиқлик сиғими, (1,845 кж / кг · град); t1 – эритманинг бошланғич ҳарорати, (140оС); t2 – эритманинг
охирги ҳарорати, (95оС); r – 0,427 · 105 н/м2 босимдаги сув буғининг иссиқлиги, (2320 кж/кг); Qйўқ. – атроф – мухитга йўқотиллаѐтган иссиқлик миқдори, (2000 кж/соат). х = (52137,3 · 2,014 + 20075 · 4,208) · 140 – 52137,3 · 1,845 · 95 – 20075 · 4,19 ·95-2000/2320 - 4,19 · 95 = 7520,96
Мочевина таркибидаги қолган сувнинг миқдори, кг/соат:
20075 – 5094,6 = 25169,6

Олинган натижаларни жадвал шаклига келтирамиз.



  1. – босқич буғлатиш қурилмасининг моддий баланси.




Келиш




Сарф




Номланиши

кг/соат

%

Номланиши

кг/соат

%

II- босқич дистилляциядан келаѐтган мочевина эритмаси:
Мочевина

Сув




76962,06

32690,69


70,2

29,8


Суюқ фаза (плѐнкали буғлатиш
қурилмага):
Мочевина
Сув


76962,06

25169,75



75,43

24,57


Умумй:

109652,8

100

Жами:

102031,81

100









Сув -буғлари


(конденсаторг)


7520,96





Умумий:

109652,8























Буғлатиш бўлимининг иссиқлик ҳисоби.
1. Дастлабки маълумотлар:
Буғлатишга келаётган мочевина эритмасининг миқдори (кг/соат)-.. 109652,8
Келаётган эритма конқентрация -...............................................................75.3
Эритма ҳарорати (0С)-.......................................................................................95
Буғланаётган эритма миқдори кг/соат - ..................................................... 109652,8
Кетаётган суюқланма миқдори кг/соат-......................................................102031,81
Кетаётган суюқланма концентрацияси,% -......................................................98
Иситувчи буғ босими (н/м2)-.........................................................................0.347.105

  1. Исссиқлик келиши

    1. 1.1 Мочевина эритмаси билан келаётган иссиқлик миқдори:

Q=76962,06.1,845. 95+ 32690,69. 398,0=23507079 кж/соат
Бу ерда: 1,845-мочевинани 950С даги иссиқлиги сиғими КДЖ/кг.град.
1.2. Иситувчи буғ билан келаётган иссиқлик миқдори:
Q2=х кЖ/соат
Умумий келаётган иссиқлик миқдори:
Qкел=23507079+х кж/соат.

  1. Иссиқлик сарфи:

2.1 Мочевина суюқлиги билан чиқиб кетаётган иссиқлик миқдори.
Q1=(76962,06.1,347+25169,75.4,208).140=15287448 кЖ/соат
Бу ерда: 76962.06-суюқланмадаги мочевина миқдори.
25169,75-суюқланмадаги сув миқдори.
1,347-қуруқ мочевина иссиқлик сиғими кж/кг.град.
140-0,347.105 н/м2 босимда мочевина суюқланмаси қайнаш ҳарорати.
Q₂=120*133050/60=1673170

    1. 2.2 Иккиламчи буг билан чиккиб кетаетган иссиклик микдори.

Q³=mН2О . ίН2О+ mСО2 ίСО2+ mNH ίNH=
=23388.12*2762+533.322*416.5+427.567*2.473*140=64976476кж/соат
Бу ерда: 2762-сув энтальпияси кж/кг.
2.3. Атроф муҳтга йўқотилаётган иссиқлик сиғими:
Q4=25000 кж/соат
Умумий иссиқлик сарфи:
Qсарф=15287448+1673170+64976476+25000= 81962094
Иссиқлик келиши унинг сарф бўлимига тенг
23507079+х=81962094
Иссиқлик буғи билан келиши зарур бўлган иссиқлик миқдори:
Qбуғ= 81962094-23507079=58455015 кж/соат
Босим 7.105 н/м2 бўлган буғ сарфи:
mбуғ=58455015/2057= 28417.61кг/соат

Буғлатиш бўлимининг иссиқлик баланс жадвали




Келиш

Сарф

Номи

Кж/соат

%

Номи

Кж/соат

%

Мочевина эритмаси билан

Иситувчи буғ билан



23507079
58455015



27.2
72.8

Мочевина суюқланмаси билан

Буғ-газ аралашмаси билан


Иккиламчи буг билан чиккиб кетаетган иссиклик микдори
Атроф мухитга йўқотилиши

15287448

1673170
64976476

25000


18,65



2,04
79,27
0,04

Жами

81962094

100







Жами

81962094

100


7. АСОСИЙ ҚУРИЛМАНИНГ БАЁНИ
Буғлатиш деб - учувчан бўлмаган моддалар эритмаларини таркибидаги эритувчини қайнатиш орқали чиқариб юбориш йўли билан қўйиқлаштириш жараёнига айтилади. Буғланиш жараёни қайнаш ҳароратидан паст ҳароратда суюқликни юзасида рўй берса, буғлатиш жараёнида эса буғ эритманинг ҳажмида ажралиб чиқади. Саноатда буғлатиш жараёни бир ва кўп корпусли қурилмадаларда амалга оширилади. Асосан кўп корпусли, яъни бир нечта қурилмалардан ташкил топган буғлатиш қурилмалари ишлатилади. Кўп корпусли қурилмаларнинг фақат биринчи қурилмасига иситувчи буғ берилади. Кейинги қурилмаларни иситиш учун олдинги қурилмалардан чиққан иккиламчи буғ ишлатилади. Натижада иситувчи буғнинг сарфи камаяди. Буғлатиш жараёни кимё ва озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. Бу жараёндан эритмаларни кўтарилиши ва эриган ҳолдаги моддаларни ажратиб олишдан ташқари, тоза эритувчилар олиш, совуқ ҳосил қилиш техникасида фойдаланилади. Ишлаш режимига кўра буғлатиш қурилмалари даврий ва узлуксиз бўлади. Кичик масштабли ишлаб чиқаришда ва айрим вақтда эритмаларни юқори концентрациялашда буғлатишда даврий ишлайдиган буҳлатиш қурилмалари ишлатилади. Кимё саноатида асосан узлуксиз ишлайдиган буғлатиш қурилмалари ишлатилади. Замонавий буғлатиш қурилмалари анча катта иситиш юзасига эга, баъзан битта қурилманинг иситиш юзаси 2500 м2дан ортиб кетади.
Буғлаш жараёнида иситиш учун ишлатилаётган буғ бирламчи буғ дейилади. Эритмани қайнатганимизда қайнаган буғ иккиламчи буғ дейилади.
Кўпикланувчи ва иссиқликка чидамсиз эритмалар учун плёнкали буғлатиш қурилмалари ишлатилади. Бундай қурилмаларда эритма иситиш трубаларининг юзаси бўйлаб суюқликлар плёнка холида ҳаракат қилади.
Плёнкали буғлатиш қурилмалари иситиш трубаларида ҳаракатланаётган эритманинг йўналишига қараб икки хил (кўтарилувчи ва пастга йўналувчи плёнкали) бўлади. Кўтарилувчи плёнкали буғлатиш қурилмасининг иситиш камераси труба турига ўрнатилган, узунлиги 7-9 метрли трубалар тўпламидан ва ажратувчи сеператордан иборат бўлади.
Буғлатилаётган эритма тўхтовсиз иситиш камерасини пастки қисмидан берилиб, трубаларнинг 1/4....1/5 қисмини тўлдиради. Иситувчи буғ трубалар орасидаги бўшлиққа берилади. Буғ таъсирида эритма қайнаганда трубаларнинг қолган қисмлари буғ суюқлик аралашмаси билан тўлади. Бу аралашма иситиш трубаларининг девори атрофида суюқлик плёнкасига ва унинг марказида буғга айланган бўлади.
Суюқлик плёнкаси буғ оқимига ишқаланиши сабабли юқорига қараб трубаларнинг ички юзаси бўйлаб катта тезликда ҳаракат қилади ва буғланади. Иситиш трубларининг юқори қисмида буғнинг миқдори кўпайиб боради. Ва натижада эритманинг концентрацияси ҳам ошиб боради. Иситиш қурилмаларидан чиқаётган иккиламчи буғга аралашган суюқлик томчилари сеператордаги тўсиққа урилиб, пастдаги иситиш трубаларига тушади.
Намланган буғ томчи ушлагичга йўналишида кириб айланма ҳаракат қилади. Томчи ушлагичда иккиламчи буғ таркибида қолган сув томчилари марказдан қочма куч таъсирида деворга урилиб, пастга тушади, иккиламчи буғ эса қурилманинг юқори қисмидан чиқиб кетади.
Қўйилтирилган эритма сеператорни пастки қисмида ўрнатилган штуцер орқали олинади. Кўтарилувчи плёнкали буғлатиш қурилмаларининг умумий баландлигини камайтириш мақсадида иситиш камераси билан сеператор алоҳида тайёрланиб, ёнма-ён ўрнатилади.
Кимё саноатида ишқор, туз ва бошқа моддаларнинг сувли эритмаларида, айрим минерал ва органик, кўп атомли спиртлар ҳамда шу каби суюқ эритмалар буғлатилади.
Буғлатиш жараёнида иситувчи агент сифатида асосан сув буғи ишлатилади. Бундай буғ бирламчи буғ деб юритилади. Буғлатиш жараёнида ажралаётган эритувчи буғи эса иккиламчи буғ дейилади.

Download 219,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish