Битирув олди амалёти хисоботи



Download 219,48 Kb.
bet1/8
Sana23.02.2022
Hajmi219,48 Kb.
#155719
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
53.16KT Jo'rayeva O.Kurs ishi



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
"КИМЁ - ТЕХНОЛОГИЯ" факультети
"КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ" кафедраси
БИТИРУВ ОЛДИ АМАЛЁТИ
ХИСОБОТИ
_______________”Фаргонаазот” АЖ ________________
(амалёт ўтилган корхона номи)
________Карбамид ишлаб чиқариш сехи ___________
(амалёт ўтилган бўлим ёки сехнинг номи)
Амалёт муддати: бошланиши «____»________ 2020 й.
тугалланди «____»________ 2020 й
Амалёт ўтувчи: 4-КУРС 53-16 КТ гурух
_____Жўраева Одинахон___________________________
(талабанинг насаби, исми ва отасининг исми)(имзо)сана
Корхонадан:_________________________________________________
(лавозими насаби, исми ва отасининг исми)(имзо)сана
Институтдан:_______Номонов Муҳаммадражаб _______
(лавозиминасаби, исми ва отасининг исми)(имзо)сана
Хисобот химоясида тўплаган балл_________________
Хисоботни химоя қилган кун:«23» июн2020йил
Комиссия азолари :___________________________________________
(лавозиминасаби, исми ва отасининг исми)(имзо)сана
____________________________________________
(лавозиминасаби, исми ва отасининг исми)(имзо)сана
ФАРГЪОНА – 2020 ЙИЛ


МУНДАРИЖА
бет
1. Кириш…………………………………………………………...................... 2
2. Хом - ашё маҳсулотларининг тавсифи……………………........................ 6
3. Тайёр маҳсулот тавсифи……………………………………................... 9
4. Жараённинг физик - кимёвий асослари……………………. ..................... 14
5. Технологик схема баёни……………………………………................... 17
6. Технологик ҳисоби……...……………………………………………........ 22
6.1. Моддий ва иссиқлик ҳисоби………………………………................. 22
7. Асосий қурилманинг баёни………………………………….................. 26
8. Технологик жараёнларни автоматлаштириш………….............................. 28
9. Меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш………......................... 31
10. Хулоса……………………………………………....................................... 33
11. Адабиётлар……………………………………….................................. 34


  1. КИРИШ

Хозирги ривожланган даврда жахон хамжамиятида ўзига яраша ўрнига эга, иқтисодиёти жадал сурьатлар билан ўсаётган давлатларда кимё саноатининг ўрни беқиёс хисобланади. Чунки бу соха орқали миллионлаб инсонлар оила боқмоқдалар ва шу билан давлатларининг ривожи, равнақи учун хисса қўшмоқдалар. шундай экан, кимё саноати бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айланганлиги хеч кимга сир эмас.
Мамлакатимиз келажаги биз ёшлар қўлида экан, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, замон талабларига жавоб берадиган меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратилган.
Таълим жараёнида ёшларга тақдим этилаётган бундай имкониятлар эгалари бўлган биз ёшлар ўз салоҳиятини тўла намоён этиши, ўзи танлаган касб бўйича ўқиши, ишлаши, ҳаётда ўз ўрнини топиб олиши ва жамият равнақига муносиб ҳисса қўшадиган мутахассислар бўлиб етишиши учун мустаҳкам пойдевор яратилган бир даврда, биз ҳам ушбу маъсулятни теран ҳис этишимиз лозим.
Биз ёшларга берилаётган бундай имкониятлар, бўлаётган ислоҳотлар, бугунги кун ёшларига берилаятган эътибордан унумли фойдаланган ҳолда, юрагимизни миллий ифтихор туйғуси, ватан мадҳи билан тўлдириб, давлатимиз учун керакли кадр бўлиб етшиш мақсадини олдимизга қўйишмиз лозим. Мен бугун анашундай ёшлар сафида эканлигимдан фахрланаман.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришларнинг, юртимиз бир пайтлардаги аграр республикадан босқичма-босқич равишда саноати ривожланган замонавий давлатга айланиб бораётганининг яққол тасдиғидир.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ 2017 йил кимё саноати соҳасида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мазкур акциядорлик жамияти бошқаруви аъзолари тўлиқ янгидан тайинланиб, кимё саноати тармоқлари ва бошқарув аппарати тузилмалари қайтадан шакллантирилди.
Давлат раҳбарининг жорий йил 23 августдаги қарори асосида 2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Унда умумий қиймати 3,1 миллиард долларга тенг 43та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, саноат маҳсулотлари ҳажмини 2,4 марта, экспортни 2,7 баробар ошириш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини 42,5 фоизга етказиш ҳамда 43та янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, 3,2 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Тармоқнинг экспорт-импорт фаолиятини тартибга солиш, ташқи савдо жараёнлари шаффофлигини таъминлаш, энг асосийси, ташқи бозорларда кимё маҳсулотларини сотиш ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш, рақобатбардош ва жозибадорлигини янада оширишни таъминлаш мақсадида “Ўзкимёимпэкс” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.
Албатта, амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар кимё саноатида ҳам ижобий натижалар бермоқда. Лекин тармоқда узоқ йиллар давомида сақланиб келган тизимли муаммолар ҳанузгача ўз ечимини топгани йўқ. Масалан, минерал ўғит ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари оғир молиявий аҳволга тушиб қолган.
Қишлоқ хўжалигини молиялаштиришга умуман эътибор берилмагани ёки масалага юзаки ёндашилгани ушбу соҳадаги ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида нуқсонлар юзага келишига сабаб бўлмоқда, деди Президентимиз Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган минерал ўғитлар билан боғлиқ харажатлар қопланмаяпти. Натижада кимё корхоналарининг ишлаб чиқаришга сарфланган табиий газ, электр энергияси, фосфорит хомашёси, олтингугурт кислотаси ва бошқа турдаги товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш борасидаги имкониятлари чекланиб, кредитор қарздорлик ўсиб кетмоқда.
Шу муносабат билан 2018 йилдан бошлаб, истеъмолчиларга минерал ўғит етказиб бериш “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳузурида ташкил қилинадиган “Ягона агент” воситачилигида биржа савдолари орқали амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Айни пайтда ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг таннархини пасайтириш ва тармоқ корхоналарининг рентабеллик даражасини ошириш борасида ҳам камчиликлар мавжуд. Хусусан, азотли ўғитлар таннархининг 67 фоизини энергия ресурслари ташкил этади. 2017 йилда “Фарғонаазот” корхонаси, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Қўқон суперфосфат заводи, “Аммофос-Максам” ва “Максам-Чирчиқ” бирлашмаларида ишлаб чиқариш паст рентабелли бўлган, “Навоийазот” корхонаси эса йилни зарар билан якунлаши кутилмоқда. Бундай шароитда корхоналарнинг ўз айланма маблағларини шакллантириш имконияти бутунлай чекланиб, улар муаммоларни 16-18 фоизли кредитлар жалб этиш орқали ҳал этиб келмоқда.
Шу сабабли “Ўзкимёсаноат” АЖга тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018-2019 йилларда кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг аниқ чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Эътиборқаратишлозимбўлганянабирмуаммо – асосийтехнологикускуналарнингэскирганидир. Бунингоқибатидаишлабчиқаришнингтехнологиктартиблари издан чиқмоқда, маблағетишмаслигисабаблиускуналаржорийва капитал таъмирданўтмаяпти.
Давлат раҳбари жорий ва капитал таъмир ишларини амалга ошириш юзасидан тармоқ режасини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Қишлоқ хўжалигини фосфорли ўғитлар билан илмий асосланган даражада таъминлаш масаласи муҳокама қилинар экан, бу борадаги эҳтиёж 639,6 минг тонна бўлиб, бугунги кунда унинг 25 фоизигина қопланаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан мавжуд қувватларни модернизация қилиш орқали 2019 йилга бориб ишлаб чиқариш ҳажмини 177 минг тоннага, 2021 йилда янги фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш ҳисобига 550 минг тоннага етказиш кўзда тутилмоқда.
Йиғилишда илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диагностика марказлари ҳамда лойиҳа институтлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Кимё соҳасини ривожлантириш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошликни таъминлаш, тармоқни тубдан диверсификациялаш кўп жиҳатдан илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, инжиниринг, диагностика марказлари ва, асосийси, малакали кадрлар салоҳияти билан бевосита боғлиқдир. Аммо бу йўналишдаги аҳвол ҳам ҳозирча қониқарсиз ҳолатда. Шундан келиб чиққан ҳолда, “Ўзкимёсаноат” АЖга тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, Жанубий Корея кимёвий технологиялар тадқиқотлари институти билан биргаликда “Ўзкимёсаноатлойиҳа” лойиҳалаш институти ва Тошкент кимёвий технологиялар илмий-тадқиқот институти негизида илмий-тадқиқот, инжиниринг ва лойиҳалаш, диагностика ҳамда ходимлар малакасини ошириш йўналишларини ўзида мужассам қилган ягона марказни яратиш вазифаси топширилди
Ўғит ўсимликларни озиқланиши ва унумдорлигини оширувчи минерал модда. Ўсимликнинг меъёрида ўсиши ва ривожланиши учун уни етарли миқдордаги озуқа моддалари билан таъминланиши керак. Ўсимликлар учун азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингугурт ва темир асосий озуқа моддалари хисобланади.
Азот, калий ва фосфор ўсимлик учун энг зарур озуқа моддалардир. Ўсимлик бу элементларни тупроқдан олади, тупроқда бу моддалар микдори йилдан-йилга камайиб, тупроқнинг унумдорлиги пасайиб боради, бу экиннинг хосилдорлигига салбий таъсир этади. Тупроқнинг унумдорлигини ошириш учун ерни етарли даражада ўғитланиши керак.



  1. Download 219,48 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish