Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий салоҳиятидан кенг фойдаланиши ва имкониятларини тўғри баҳолаш, соҳаларга ислоҳотларни манзилли йўналтирилиши ва иқтисодиётда шаффофликни оширилиши, валюта тизимини ислоҳ қилиниши ва ташқи савдо амалиётларини шартларини енгиллаштирилиши натижасида ўтган йиллар давомида юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришилди. Буни “Тараққиёт стратегияси маркази”нинг расмий сайтида2 Ўзбекистоннинг номи халқаро майдонда тез-тез юқори даражада эътироф этилмоқда. Масалан, Буюк Британиянинг “The Economist” ҳафталик журнали ўтган йили юртимизни «йил давлати» сифатида эътироф этди. Американинг “Harper’s Bazaar” нашри эса, 2020 йилда албатта саёҳат қилиш лозим бўлган 20 та энг яхши йўналиш рўйхатида Ўзбекистонни биринчи ўринга лойиқ, CNN Travel сайти 2020 йилда саёҳат учун энг яхши жой, деб топилганлиги тўғрисидаги маълумоти орқали ҳам билишимиз мумкин3
Дунё эътибор марказига айланишга эриша олган мамлакатимиздаги ўзгаришлар ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган изчил тадбирлар натижаси ҳисобланади. Буни Жахон банкининг Ўзбекистон ҳукумати бозор иқтисодиётига барқарор ўтиш, давлат институтларини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг иштироки ва инсон капиталига инвестицияларни йўналтиришга йўналтирилган дадил ислоҳотларни давом еттирмоқда, буларнинг барчаси иқтисодий ўсишни таъминлаш ва фуқаролар ҳаётини яхшилаш учун муҳим эканлигини эътироф этганидан ҳам билишимиз мумкин4.
Nordea Trade portalнинг интернет сайтида5 (2020) Ўзбекистон бозор иқтисодиёти соҳасида улкан ислоҳотларни амалга оширмоқда. Инвестицияларнинг ўсиши ва истеъмолнинг ўсиши 2019 йилда ЯИМнинг 5,6% гача ўсишига олиб келди. Саноат объектлари, инфратузилма (газ, гидроелектростанциялар, йўллар ва уй-жойлар), шунингдек, маиший истеъмол харажатлари (ЯИМнинг 50% дан ортиғи) га йўналтирилган давлат инвестициялари ўсишни таъминлади.
Германияда “Давра” ўзбек-олмон жамияти раиси ва сайёҳлик соҳасида тадбиркор Анвар Шерматовнинг фикрича Ўзбекистон ер юзидаги тез ўсаётган халқаро сайёҳлик марказига айланиш учун ўзини дунёга танитишда қаттиқ меҳнат қилаётганди, лекин кутилмаганда юзага келган муаммо натижасида барча режалар ўзгариб кетганлигини ҳақида гапириб, режалаштирилаётган туристик сафарларни 2021 йилнинг кузига кўчириш бўйича хулосаларини берган6.
Шу билан биргаликда и.ф.д., проф. Рахимова Дилфуза Нигматовнанинг “Коронавирус пандемиясининг глобал иқтисодиётга ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкор мамлакатларига таъсири” мақоласида коронавирус пандемиясигача бўлган даврдаги иқтисодий ривожланиш ва пандемиянинг глобал иқтисодиётга ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкор мамлакатларига салбий таъсири ҳақида чуқур иқтисодий таҳлил ўтказилиб, инқироз шароитида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар илгари сурилган7. Таъкидлаш керакки, ҳозирги пандемия шароитида туризм инфратузилмасини ташкил қилувчи тармоқларни инқироздан сақлаб қолиш борасида кўплаб муаллифлар ўртасида ягона тушунча мавжуд эмас. Фикримизча бу борада ҳали олиб борилиши керак бўлган тадқиқотларнинг кўлами кенг бўлиб, туризм тармоқлари ривожланишини таъминлашимизда халқаро тажрибаларни ҳам ҳисобга олишимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |