Бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм


УДК 297.1 ISBN 978-9943-4157-4-4



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana25.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#270939
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Baxtiyor oila

УДК 297.1
ISBN 978-9943-4157-4-4 
ББК 86.38
Ш айх М у х ам м ад С о д и қ М у ҳ ам м ад Ю суф , 2013 
« H ilo l-N ash r» , н аш р и ёти , 2013.
r V
3 $ 1
: a v o i y .
O
’ z b c k i s t o n M
K


Шайх М уҳам м ал С одиқ М уҳам м ал Ю суф
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Одамни тупрокдан яратган ва сокинлик топиши 
учун ундан ўз ж уфтини яратган ҳамда уларнинг ни- 
коҳ орқали оила қуриб яш аш ларини ирода қилган 
Қодир ва Ҳакийм Аллоҳга У Зотнинг жалолига яраш а 
ҳамду санолар бўлсин!
«Никоҳ менинг суннатимдир. Ким суннатимдан 
ю з ўгирса, мендан эмасдир», деган Расули Акрам 
М уҳаммад М устафога битмас-тутанмас саловоту са- 
ломлар бўлсин!
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзи ирода қилган пайтда 
тупрокдан одам зотини яратди ва унга Ўз ҳузуридаги 
рухдан ж он пуфлаб, уни Ўзининг ердаги ўринбосари 
қилди. Сўнгра одамнинг ж уфтини яратди ва улар­
нинг иккисидан эркак ва аёлларни тарқатди.
Аллоҳ таоло инсон зотини ж уф т қилиб, эркак ва 
аёлдан иборат қилиб яратганда уларнинг ҳар бири- 
га ўзига хос хусусиятларни берди ва уларнинг никоҳ 
орқали ҳалол-пок яшаб, ўзларидан зурриётлар қол- 
дириш ларини ҳамда айни шу йўл билан дунёнинг 
обод бўлишини ва одам сулоласини Қ иём ат-қоим
бўлгунча ҳалол-пок йўл билан давом этиб боришини 
ирода қилди.
Ўзи яратган борликда Ўзи яратган инсон қандай 
яш аса саодатли бўлишини яхши биладиган Аллоҳ 
таоло эркак ва аёлларнинг никоҳ орқали оила қуриб 
яш аш ларини ирода қилди. Ш унинг учун ҳам Ўзининг 
барча Анбиёларига, авлиёларига ва солиҳ бандаларига 
никоҳли ҳаётни раво кўрди. Ўзининг барча самовий 
динларида никоҳни ж орий қилди. Ўша динлари
3


Шайх М уҳам м ад С одиқ М уҳам м ад Ю суф
орқали инсониятга, ҳаётнинг бош қа соҳаларидаги 
каби, никоҳ ва оила борасидаги саодатга элтувчи 
кўрсатмаларини такдим қилиб борди.
Шу тарзда, Аллоҳ таоло инсониятни аста-секин 
тарбиялаб кедди ва ниҳоят инсоният камолга етганда 
Ўзининг охирги ва мукаммал дини, Қиёматгача 
боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда 
инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб 
берувчи дини — Ислом орқали оилавий ҳаётнинг 
мукаммал таълимотларини ж орий қилди. 
Ушбу 
таълимотларга ихлос билан амал қилганлар оилавий 
бахт наш ийдасини суриб келдилар ва келмокдалар.
Маълумки, оила ҳар бир ж амиятнинг бошланғич 
ҳуж айраси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, 
ҳалол ва пок бўлса, ж ам ият ҳам осойишта, мустаҳкам, 
фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, 
бузғунчилик бўлса, ҳалол-ҳаромнинг ф арқи қолмаса, 
ўш а ж амият бузилади, тинчи йўқолади, охир-оқибат 
у чуқур таназзулга юз тутади.
Ш унинг учун ҳам қадимдан ҳар бир ж амият 
оила масаласига катта эътибор бериб, оилаларнинг 
мустаҳкам ва бахтиёр бўлиши учун имконида бор 
бўлган барча чора ва тадбирларни кўриб келган. 
Зотан, соф инсоний табиат худди шундай бўлишини 
тақозо қилади.
Аммо минг афсуслар бўлсинким, кейинги пайтлар- 
да Ғарбдаги баъзи бир ж амиятларда «ҳуррият», «шахс 
эркинлиги» деган сохта шиорларни рўкач қилиб ол- 
ган айрим бузғунчилар «Оиланинг кераги йўқ, никоҳ 
ш арт эмас, у инсоннинг эркини чеклаб қўяди» деган 
даъвони кўтариб чиқишди.
Яна минг афсуслар бўлсинким, бу сафсатага иш о- 
надиганлар ҳам чикдилар ва кўпайиб бормокдалар. 
Охир оқибат ҳозирга келиб, кўплаб муаммолар келиб 
чикди: инсоннинг соф табиатига зид бўлган ушбу 
дунёқараш га қул бўлган юртларда оиланинг қадри 
қолмади, оила аъзоларининг ўзаро эҳтиромлари, 
меҳр - мурувватларига футур етди. Э ркак ва аёллар


Шайх М уҳам м ад С одиқ М уҳам м ад Ю суф
ўз оиласида тинч-тотув яш аш нинг ўрнига ҳаром- 
хариш кайф у саф ога берилдилар. Н асл-насаб ҳақида 
қайғуриш улар учун ёт нарсага айланди. Ф арзанд 
орттириш, бола тарбия қилиш уларга ёқмай қолди...
Ислом ш ариати, умуман, енгиллик устига бино 
қилингандир. Бу ҳакда кўплаб оят ва ҳадислар бор. 
Хусусан, эркак ва аёл, оила, никоҳ масаласига келсак, 
бу масалаларда ҳам Аллоҳ таоло Ўз бандаларига 
енгилликни истаган ва уларга оила қуриб, ҳалол- 
пок яш аш ни амр 
қилган. 
Сиртдан қараганда, 
диний кўрсатмаларни баж ариш қийин, ш аҳватга 
эргаш ганларнинг йўлларида юриш 
осон бўлиб 
кўринади: Исломда ҳамма нарса ман қилинган-у, 
ф ақ ат биргина йўлга рухсат берилганга ўхшайди. 
Номаҳрамга қарама, у билан ёлғиз қолма, уйланмоқчи 
бўлсанг, олдин аҳлингнинг розилигини ол, маҳр 
бер, гувоҳ келтир ва ҳоказо — ҳаммаси қайдлаш ва 
қийинчиликдан иборат бўлиб туюлади. Ш аҳватга 
эргаш ганлар эса: «Ёшлигингда ўйнаб қол, гуноҳ 
бўлса нима қипти?!» дейишади. Бу йўл, албатта, 
содда ва осон кўринади, ҳақиқатда эса ундай эмас. 
Н атиж аларни кўздан кечирганимизда, бу нарса яққол 
кўзга ташланади.
Дунё тарихини кузатадиган бўлсак, оила м а­
саласига енгил қараган, ж инсий шаҳватга берилган 
халқлар, давлатлар ва маданиятлар албатта инқирозга 
учраганлигининг гувоҳи бўламиз. Қадимий буюк 
империяларнинг ш армандаларча қулаш ининг асосий 
омилларидан бири ҳам шу бўлган.
Бизнинг асримизга келиб Ғарбда, ўзларининг 
таъбири билан айтганда, ж инсий инқилоб бўлди. 
Ж и н с борасида олимлар етишиб чикди. Улар « Ж и н ­
сий ҳуррият бўлмагунча, инсон тўлиқ эркин бўла 
олмайди. Агар ж инсий майллар жиловланса, инсонда 
руҳий тугун пайдо бўлиб, унда қўрқоқлик ва бош қа 
салбий сифатлар келиб чиқиш ига сабаб бўлади» каби 
ғояларни тарқатиш ди. Оқибатда ж инсий инқилоб 
авж га чикди. Н атиж асини — ҳар хил бало-офатлар
5


Шайх М уҳам м ад С одиқ М уҳам м ад Ю суф
буҳронини ҳозир ўзлари кўриб, татиб туришибди. 
Ахлоқий 
бузуқлик, 
оиланинг 
ва 
ж амиятнинг 
парчаланиши, ҳаётга қизиқиш нинг йўқолишидан 
таш қари, сон-саноғига етиб бўлмайдиган муаммолар 
пайдо бўлди. Т араққий этган Ғарб давлатларининг туб 
аҳолиси айнан ж инсий инқилоб оқибатида даҳшатли 
суръатда камайиб бормокда. Кўз кўриб, қулоқ 
эшитмаган таносил касалликлари келиб чикди, ҳар 
йили сон-саноқсиз одамлар шу касалликлар туфайли 
бу дунёни тарк этмокда, насл бузилиб, одамлари 
заифҳол ва касалманд бўлиб бормокда, турли ақлий 
ва руҳий касалликлар урчимокда.
Охири келиб, касалликларга қарш и инсондаги 
табиий монеъликнинг йўқолиши — ОИТС касаллиги 
пайдо бўлди. Бу касаллик ҳақли равиш да «XX аср 
вабоси» деб номланди. Унинг давоси йўқ. Бу дардга 
чалинишнинг асосий сабаби баччабозлик ва зино 
экани ҳеч кимга сир эмас. У билан касалланган одам 
тез муддатда азобланиб ўлиши ҳам барчага аён. Х,амма 
даҳшатда. Бутун дунё тиббиёт олимлари уш бу дардга 
чалинмасликнинг йўлини ахтармоқдалар. Бу йўлда 
ҳисобсиз маблағлар сарфланмокда, мазкур вабога 
чалинмасликнинг турли чоралари таклиф этилмокда, 
қонунлар чиқарилмокда, идоралар очилмокда. Лекин 
шаҳватга эргашиб, залолатга кетганлар биргина 
энг осон, энг ишончли Йўл — Аллоҳнинг йўлига 
қайтиш ни хаёлларига ҳам келтирмаяптилар. Ақалли, 
ушбу касалнинг бевосита сабабчиси бўлмиш зинони 
ман этувчи қонун чиқариш ни ҳеч ким ўйлаб ҳам 
кўрмаяпти. Чунки шаҳватга эргаш ганларнинг ўзлари 
шаҳватга қарш и чиқа олмайдилар. Улар аслида, 
шаҳватга банда бўлганликлари учун унга эргашганлар. 
Зоҳирий осон кўринган ишга ўзларини уриб, энди 
маш аққатдан бошлари чиқмай юрибди. Зоҳирий 
оғир кўринган бўлса ҳам Аллоҳ таоло кўрсатган 
йўлдан юрган бандаларнинг бошида мазкур оғирлик 
ва маш аққатларнинг бирортаси ҳам йўқ. Улар мутлақ 
енгилликда, ф аровон турмуш кечирмокдалар.


Шайх М уҳам м ал С одиқ М уҳам м ад Ю суф
Албатта, Аллоҳ таолонинг иродасига, соф инсоний 
табиатга қарш и борган ишларнинг оқибати яхши 
бўлмайди. Ҳалоллик ва поклик рамзи бўлган, инсон 
сулоласининг тарқалиб боришини таъминлайдиган 
никоҳ ва оила каби илоҳий тизимларга қарш и чи- 
қиш кўп ўтмай, ўзининг «самара»сини бера бошлади. 
Н икоҳни инсон ж инсий ҳурриятини чеклайдиган 
зулм де?б қараган, оилани эркинликнинг қамоғи деб 
биладиган ж амиятларда аҳоли сони кескин камайиб 
кетди. Бу жамиятлар нафақахўрлар юртига айланиб 
бормокда. Уларнинг кўпчилигида ҳозирги кунда 
наф ақа ёш ини ошириш борасида ҳукуматлар билан 
ф уқаролар ўртасида ж ангу ж адал авж олмокда. Куч- 
қувват, чапдастлик, ёшлик, гўзаллик намойиши деб 
эътироф этилган спорт мусобақаларида ҳам оиланинг 
душманлари бўлган мазкур жамиятларда, ўз наслидан 
тарқалган ёшлар етишмаганлиги сабабли қора танли 
йигит-қизларни ёллаб олиб, ўз ватанлари номидан 
спорт мусобақаларида қатнаштирмокдалар.
Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳадсиз ш укрлар бўлсинким, 
мусулмон халкдар бу каби ташвишлардан холидирлар. 
Чунки улар ўз динлари — Ислом туфайли оилавий 
бахтни сақлаб қолганлар. Уларда никоҳнинг ҳурмати, 
эътибори ҳали-ҳануз мавжуд, оила аъзоларининг 
ўзаро 
эҳтиромлари 
нисбатан 
яхши. 
Мусулмон 
оилаларнинг мустаҳкамлиги 
бош қа хат^қларнинг 
ҳавасини келтирмокда.
2009 йили Россиядаги баъзи сиёсатчилар оила 
бўйича ўтказган илмий тадқиқотларнинг нати- 
ж аларини эълон қилдилар. М азкур натижалардан 
намуна келтиришга иж озат бергайсиз.
Россияда оила бузилиши 54,3% ни таш кил этади.
Таймир автоном вилоятида — 94%.
Чукотка автоном вилоятида — 83%.
К оряк автоном вилоятида — 80%.
Тадқиқот муаллифлари таққослаб кўриш учун 
мусулмонлари 
йўқ 
даражадаги 
юқоридаги 
уч 
минтақага муқобил равишда Россиянинг асосан
7


Шайх М уҳам м ад С одиқ М уҳам м ад Ю суф
мусулмонлар яшайдиган уч минтақасидаги оила 
бузилиши ҳақидаги ҳисоботни келтирадилар.
Чеченистонда — 4,3%.
Ингушистонда — 10%.
Доғистонда — 17%.
Шу билан бирга, мусулмонлар яшайдиган уш бу уч 
минтақа узоқ умр кўриш ва кўпболалик бўйича ҳам 
пешқадам ҳисобланадилар.
Тадқиқот муаллифлари юқоридаги рақамларни 
келтириш билан кифояланиб қолмай, ўз қавмларини 
никоҳ ва оила борасида мусулмонлардан ўрнак 
олишга чақирадилар. Албатта, 
Россиядек 
катта 
давлатда уларнинг ичида яш аб турган бош қа диндаги 
кишилардан намуна олишга чақириш учун катта 
ж асорат керак. Чунки бош қалар бу чақириқни 
ёқтирмасликлари ҳам мумкин. Худди шунинг учун 
I бўлса керак, ю қорида эслаб ўтилган тадқиқот ва ундан 
с келиб чиққан — мусулмонлардан ўрнак олиш ҳақидаги 
:|^ чақириқ тўғрисида мухбирлар рус православ черкови 
^ руҳонийининг ф икрини билмоқчи бўлиб, уни саволга 
5 тутдилар. У киши: «Ж уда тўғри ran. М ен ўзимдан 
N. яна шуни қўшимча қиламанки, биз оиладаги руҳий- 
маънавий тарбия борасида ҳам мусулмонлардан 
ўрнак олишимиз керак», деган ж авобни берди.
Рус мутахассисларининг таъкидлашларича, Рос­
сиядаги оилаларнинг 66 ф оизи ф ақат битта бола 
қол-диради. Охирги ўн йил давомида Россия аҳо- 
лиси ҳар йили тахминан 900 мингтага камайиб бор- 
моқда. Давлат ва ж ам ият бор имконини ишга солиб, 
бу ҳалокатдан қутулиш чораларини кўрмокда. Рос­
сия Ф едерацияси мажлиси раисининг ўринбосари 
А.Торшиннинг таъкидлашича, бу давлатда ф ақат му- 
сулмонлардагина одам сони ортиб бормокда.
2010 йилнинг иккинчи ярмида АҚШ лик мутахас- 
сислар ўзларининг давлатлари оила бузилиши бўйича 
дунё бўйича энг ю қори ўринда туриш ини эълон 
қилдилар.


Шаих М уҳам м ал Содиқ М уҳам м ад Ю суф
Британияда ҳар 6 та янги қурилган оила ҳиссасига 
5 та бузилган оила тўғри келади.
Соф табиатли одам ни даҳшатга соладиган бунга 
ўхшаш маълумот ва ҳисоботларни истаганча келтириш 
мумкин. Лекин биз ҳозирги замонда бизга яқин 
шароитдаги ҳолатларда Франция, Америка, Британия 
ва Россияга тегишли хабарлардан денгиздан бир 
томчисини келтир дик, холос. Тасаввур ҳосил қилиш ва 
хулоса чиқариш учун шунинг ўзи ҳам киф оя қилади.
Демак, 
ҳозирги замон технологияси, 
моддий 
тараққиёти, динсизлик маданиятининг юксалиши 
оилани мустаҳкамлаш ўрнига унинг парчаланишига, 
йўқ бўлиб кетишига, бу борада турли муаммоларнинг 
келиб чиқиш ига олиб келар экан.
Бутун дунё, инсоният оила муаммосини ҳал қилиш 
борасида улкан ташвиш қарш исида турибди. Уни ҳал 
қилиш учун турли чораларни кўрмокда ва истамокда, ^
нима қилиш ини билмай, бош қотирмокда. Исломдан, ^ 1
ундаги оила тизимидан бир оз бўлса ҳам хабардор 5 
бўлган баъзи киш илар ўз қавмларини бу борада 
мусулмонлардан ўрнак олишга чақирмокдалар.
Аммо шу ўринда «Х,амма мусулмонлар ҳам уш бу J 
ҳолатдан хабардорми, улар ўзларининг оила ҳақида 25 
бош қалар ҳавас қилаётган ҳолатларининг бош сабаб- 
чиси динлари — Ислом эканини биладиларми?» де- 
ган ҳақли савол туғилади. Шу билан бирга, «Мусул- 
монларнинг ўзларида оила масаласи қандай, уларда 
бу борада муаммолар йўқми? Бўлса, қандай?» каби 
бир қанча саволлар ҳам пайдо бўлади.
Охирги пайтда оила ҳақида ю қорида зикр қилин- 
ган ва қилинмаган масалалар бўйича алоҳида китоб 
таълиф қилиш нияти хаёлда т ез-т е з такрорланиб 
турарди. Шу билан бирга, бу борада аввал ёзилган > 0
нарсалар ҳам ёдга тушар эди. Оила ва унга боғлиқ аЖЖ 
муаммолар ўта муҳим бўлганлигидан, бу ҳакда алоҳида 
ва давомли фаолият зарурлиги сабабли, ўтган йигирма 
йилдан зиёд даврда деярли ҳар ҳафтада бир неча 
марта қилинадиган маърузалар, вақти-вақти билан Ж>-
9


Шайх М уҳам м ад Содиқ М уҳам м ад Ю суф
бўлиб турадиган радиоэш иттириш ларидан таш қари, 
бир қанча ёзувлар ҳам амалга оширилганлиги ҳаммага 
маълум эди.
Дастлаб «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳ а ф - 
таномасида бир неча мақолалар наш р қилган эдим. 
К ейинроқ ўша мақолаларга бош қа керакли маълу- 
мотларни қўшиб, «Оила — ф ароғат қасри» деган ри- 
сола чоп қилдик. «Х,адис ва Х,аёт» силсиласига оид 
«Никоҳ, талоқ ва идда китоби» чоп этилди. Аллоҳга 
ш укрлар бўлсин, имкон топган киш иларимизга м аз­
кур битиклардан фойда олиш насиб этди. Айниқса, 
«Никоҳ, талоқ ва қлда китоби» чоп этилгандан сўнг 
кўплаб киш иларимиздан таш аккурлар ва ф и к р -м у - 
лоҳазалар такдим қилинди.
Н икоҳ тўйлари ва унга боғлиқ муносабатлар б и ­
лан қилинадиган маърузаларимизда ўзимизга етган 
^ янги маълумотлар такдим қилинганиданми, кўпчилик 
I мактубларда «Фалон м аърузанинг ёзилган нусхаси 
^ борми, бўлмаса, ёзиш нияти борми?» каби саволлар 
5 такрорланиб турибди. «Оила — ф ароғат қасри» ки- 
: тобини қаердан топсак бўлади?» деган саволлар ҳам 
борган сари кўпайиб бормокда.
Ушбу ва бош қа бир қанча мулоҳазаларни эътиборга 
олиб, оила ва унга боғлиқ долзарб масалаларни баён 
этувчи алоҳида китоб ёзиш ни маъқул кўрдик. Аллоҳ 
субҳаанаҳу ва таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган 
ҳолимизда бу ишни бошладик.
Яхши ният билан китобни «Бахтиёр оила» деб 
номладик. Бу ишни бизга Аллоҳ таолонинг Ўзи осон 
ва фойдали қилсин!
Сиз муҳтарам ўқувчилардан уш бу битиклардан 
бирор фойдали ва яхши нарса топсангиз, Аллоҳ тао- 
лонинг фазлидан деб, барча хато ва нуқсонларни ка- 
мина ходимингиздан деб билишингизни сўраймиз.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish