Бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм қуйида Закот чиқариш қўлланмаси сифатида келтирилган савол-жавоблар шайх Муҳаммад Содиқ


Савол: Бир киши нисобга етадиган бор пулига буғдой сотиб олса, буғдойдан закот чиқариш вожиб бўладими? Жавоб



Download 338,06 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/29
Sana21.02.2022
Hajmi338,06 Kb.
#55381
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
Zakot s-j

Савол: Бир киши нисобга етадиган бор пулига буғдой
сотиб олса, буғдойдан закот чиқариш вожиб бўладими?
Жавоб: Закот чиқараётган кунидаги буғдой нархини
ҳисоблаб, буғдойнинг қийматидан закот чиқариши лозим
бўлади. Бу жавоб фақат буғдой билан боғлиқ эмас, балки
тижорат мақсадида нима сотиб олинса, закот бераётган
пайтда уларнинг ўша кундаги қийматидан закот чиқариш
вожибдир.
Савол: Аёл киши ота-онаси томонидан берилган
сеплари билан бой ҳисобланадими?
Жавоб: Ҳозирги кунда келинга бериладиган сепларни
«ҳожати аслия»дан деб ҳукм қилиш мушкул ишдир. Сеп
ичидаги кундалик фойдаланиладиган жиҳозлар ҳожати
аслияга киради. Аммо кўз-кўз қилиш, одамлар «Фалончи
шунча нарса қилибди», дейиши учун қилинган сеплар
ҳожати аслиядан ортиқча ҳисобланади. Агар буларнинг
қиймати нисобга етса, эгасининг закот олиши ҳаром
бўлади ҳамда унинг зиммасига қурбонлик ва садақаи
фитр вожиб бўлади. Фиқҳ китобларида шундай дейилган:
«Эриникига келин қилиб туширилган аёл ўзи билан олиб
келинган жиҳозлари туфайли бой ҳисобланадими? Зарур
бўлган уй жиҳозлари, кийимлар, ишлатиладиган идиш-
товоқлар ҳожати аслияга киради. Унга қўшимча бўлган
тақинчоқлар, зийнат мақсадида териб қўйиладиган
идишлар, буюмлар нисобга етса, аёл бу билан бойга
айланади».
Савол: Ифтор қилиб бериб, «Мана шу закотим», деса
бўладими?
Жавоб: Закотни мулк қилиб бериш шартдир.


t.me/Savollar_kanal
«Олинглар, енглар», дейиш билан бу егуликлар мулк
қилиб берилмайди.
Савол: Тилла ёки кумушни бир-бирига ёки уларга
бошқа моддани аралаштириб буюм ясалса, ундан қай
тарзда закот чиқарилади?
Жавоб:
Тилла
ёки
кумушга
бирор
нарса
аралаштирилса, бунинг икки кўриниши бўлади: агар
тилла ёки кумуш ўша аралаштирилган нарсадан
ажрайдиган бўлса, тилла ва кумушнинг ҳукми алоҳида,
қўшилган нарсанинг ҳукми алоҳида бўлади; агар
ажрамайдиган бўлса, фақиҳлар қайсиси кўплигини
эътиборга олишган, яъни тилла кўп бўлса тилла, кумуш
кўп бўлса кумушга ҳукм қилиниб, шулардан закот
чиқарилади. Агар буюмнинг таркибида аралашган нарса
кўп бўлса, аралашган нарсага ҳукм берилиб, закот адо
қилинмайди.

Download 338,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish