Уч миллион йилдан кейин...
-Инсонлар қани,- суради узга саёралик.
- Эшитмадингми?- хайратланди робот.
-Нимани?
-Улар нобуд булишди,- деди робот қаттиқ хурсиниб, -Бизга эса мана шу саёрани ташлаб кетишди-, атрофни курсатиб кушимча килди у.
-Ахир атиги 10000 ёруғлик йили олдин алоқа қилган едикку инсон билан. Уларга нима булди? Нима килди улар? Урушдими? -суради узга саёралик.
- Инсонлар урушмай куйганига анча булган еди. Уларнинг урнига бизлар урушдик. Тушунмайман халигача бу урушнинг маносини? Кейин бари тинчиб колди. Инсонлар бора-бора хеч нарса килмай куйдилар. Хамма ишни бизга юклади. Инсонлар орасида "харакатсизлик" номли вирус таркади. Бирин кетин кирилиб кетишаверишди. Охирги инсон ухлаябди деб уйладик. Негадир у кузини юммасди. Кузини юмишга хам ериниябти деб уйлаган едим...Хали эсимда... Кузи очик холатда дераза тарафга караб ётган еди у...
-Сен нима килаётгандинг- Суради узга саёралик.
-Мазза килиб унинг йерида дарахт экаётган едим. Бу жуда марокли иш экан. Мана йеб кур, шу дарахтнинг меваси.
Бийсенбаев Қуандық
BIRLASHGAN - O'ZAR
Bir kuni Nozim do'sti Qobilnikiga. Qarasa, do'sti juda ko'p yem-xashak uyumini bir o'zi tashimoqda. Nozimning og'aynisiga raxmi keldi. Yeng shimarib, u ham xashak tashishga tushdi. Bir ozdan so'ng yana bir do'sti Jasur kelib qoldi. U ham yordamlashishga tushdi. Ma'lum vaqt o'tgan, Jasurni qidirib, Kamol kelib qoldi. Tabiiyki, bolakay qo'l qovushtirib, qarab turmadi. Qarabsizki, xolis yordam kattagina hasharga aylandi. Buni ko'rgan Orif bobo darrov osh damlashga urindi. Do'stlar xashakni tashib bo'lgach, palovxonto'rani paqqos tushirishdi va Orif boboga raxmat aytishdi. Orif bobo bolakaylarning axilligini ko'rib, ularni duo qildi va bundan keyin ham doim bir-birlariga mexribon bo'lib, yordam berishlarini tayinladi
Zeriksang,birga o'ynaysan,
U bilan birga yayraysan.
Bilsang,nomi do‘st erur,
Sodiq do'st-faxr,g'urur.
Madaliyev Asrorbek
✏️Олтмиш ёшли юбилейига тайёрларлик кўриб юрган ота, қандайдир қоғозлар устида бош қотириб ўтирган фарзанди олдига келиб, меҳр билан:
🧙🏻♂️“Мана ўғлим, нафақа ёшига ҳам етдик, оёқни узат-и-б дам оладиган вақтимиз ҳам келди, худоим энди қувватни сенларга берсин”.
🕵️♂️“Эҳ ота ҳали дам олишга улгурарсиз, кўряпсизку 60ни уриб қўйд-и-м, деб ишдан чиқиб олган ошналарингиздан касаллик аримай қолди, ҳаракатда гап кўп-да. Сизларни соғлиғингизни ўйлаб пенсия ёшини 62га чиқармоқчимиз”.
🧙🏻♂️“Ҳа болам шундоқ ҳам бизни авлодга “қон босими”, “қанд касали” деганлари ёпишиб олган, бобом 68 да ўтдилар, отам 66 да, шу дейман пенсия қурғурга бира тўласи 64да чиқадиган қилсанглар, сен айтгандек нафақага чиқиб, касалликдан қийналиб юрмасмидим”!
Муаллиф: Бахтиёр Маъруфбоев.
Do'stlaringiz bilan baham: |