Бирлашган миллатлар ташкилотининг низоми


XI БОБ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРМАЙДИГАН ҲУДУДЛАРГА ТААЛЛУҚЛИ ДЕКЛАРАЦИЯ



Download 184,5 Kb.
bet9/13
Sana06.07.2022
Hajmi184,5 Kb.
#747017
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ НИЗОМИ

XI БОБ

ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРМАЙДИГАН ҲУДУДЛАРГА ТААЛЛУҚЛИ ДЕКЛАРАЦИЯ


73-модда
Халқлари ҳали ўзини ўзи тўлиқ бошқаришга эришмаган ҳудудларни идора қилиш масъулиятини ўз зиммасига олган ёки олаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аъзолари бу ҳудудлардаги аҳолининг манфаатлари биринчи даражалидир, деган принципни эътироф этадилар ва, ўзларининг муқаддас бурчлари сифатида, ушбу Низомда белгиланган халқаро тинчлик ва хавфсизлик тизими доирасида ўша ҳудудлар аҳолисининг фаровонлигига имконият борича ёрдам бериш мажбуриятини оладилар ва шу мақсадда:
a) юқорида кўрсатилган халқларнинг маданиятига ҳурматни сақлаган ҳолда, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини, таълим соҳасидаги тараққиётини, уларга адолатли муносабатда бўлишни ва уларни суиистеъмол қилинишидан ҳимоялашни таъминлайдилар;
b) ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш, шу халқларнинг сиёсий интилишларини тегишлича ҳисобга олиш, уларнинг эркин сиёсий институтлари ҳар бир ҳудуд ва ундаги халқларга хос шарт-шароитга ва тараққиётнинг турли босқичига мувофиқ ривожланиб бориши учун ёрдам берадилар;
c) халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлайдилар;
d) бунёдкорлик тадбирларини авж олдиришга кўмаклашадилар, тадқиқотларни рағбатлантирадилар ва бир-бири билан ҳамда маъқул топилган жойида ва вақтида ушбу моддада баён қилинган ижтимоий, иқтисодий ва илмий мақсадларга эришиш учун ихтисослаштирилган xaлқapo ташкилотлар билан ҳамкорлик қиладилар ва
e) Бош котибга иқтисодий ва ижтимоий шароитга, шунингдек, ўзлари жавобгар бўлган ҳудуддаги таълим аҳволига оид статистик ва бошқа махсус характердаги ахборотни хавфсизлик ва конституциявий тартиб нуқтаи назаридан талаб қилиниши мумкин чекланишда мунтазам равишда етказиб берадилар, XII ва XIII боблар амал қиладиган ҳудудлар бундан мустаснодир.
74-модда
Ташкилот Аъзолари ўзларининг ушбу Бобнинг таъсири ўтадиган ҳудудларга нисбатан ўтказадиган сиёсатлари, ўз метрополияларидаги сиёсатларидан кам бўлмаган даражада, яхши қўшничилик умумий принципига, ижтимоий, иқтисодий ва савдо ишларида дунёнинг барча мамлакатлари манфаатларини ва фаровонлигини тегишлича ҳисобга олишга асосланиши лозим, деган фикрга ҳам қўшиладилар.



Download 184,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish