Бирлашган миллатлар ташкилотининг низоми


IX БОБ ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК



Download 184,5 Kb.
bet7/13
Sana06.07.2022
Hajmi184,5 Kb.
#747017
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ НИЗОМИ

IX БОБ

ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК


55-модда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаши тамойилини ҳурмат қилишга асосланган миллатлар ўртасида тинчлик ва дўстона муносабатлар учун зарур барқарорлик ва фаровонлик шароитини вужудга келтириш мақсадида:
a) аҳолини турмуш ва иш билан тўла таъминлаш даражасини оширишга, иқтисодий ва ижтимоий ўсиш ва ривожланиш шароитини яхшилашга;
b) иқтисодий, ижтимоий, соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро муаммоларни ва шу каби бошқа муаммоларни ҳал этишга, маънавият ва таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликка;
c) инсон ҳуқуқларига, кишиларнинг ирқи, жинси, тили ва динидаги тафовутларидан қатъи назар, ҳамманинг асосий эркинликларига ялпи ҳурмат билан қараш ва уларга риоя қилишга кўмаклашади.
56-модда
Ташкилотнинг барча Аъзолари 55-моддада кўрсатилган мақсадларга эришиш учун Ташкилот билан ҳамкорликда ва мустақил иш кўриш мажбуриятини оладилар.
57-модда
1. Ҳукуматлараро битимларга биноан таъсис этилган ва, ўзларининг таъсис ҳужжатларида белгилангандек, иқтисодий, ижтимоий, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва шу каби соҳаларда халқаро масъулият юкланган турли ихтисослаштирилган муассасалар Ташкилот билан 63-модда қоидаларига мувофиқ боғланадилар.
2. Ташкилот билан юқорида кўрсатилган тарзда боғланадиган бундай муассасалар кейинги моддаларда «ихтисослаштирилган муассасалар» деб юритилади.
58-модда
Ташкилот ихтисослаштирилган муассасаларнинг сиёсатини ва фаолиятини уйғунлаштиришга тааллуқли тавсиялар беради.
59-модда
Ташкилот, зарур бўлса, манфаатдор давлатларнинг 55-моддада кўрсатилган мақсадларни бажариш учун талаб қилинадиган ҳар қандай янги ихтисослаштирилган муассасалар тузиш тўғрисидаги музокараларга киришиши учун ташаббус кўрсатади.
60-модда
Ташкилотнинг ушбу Бобда кўрсатилган вазифаларини бажариш учун масъулият Бош Ассамблеяга ва Бош Ассамблея раҳбарлигида Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга юкланади, унга Х бобда кўрсатилган ваколатлар берилади.

Download 184,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish