Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро товарлар олди-сотдиси шартномалари тўғрисидаги



Download 58,01 Kb.
bet3/23
Sana21.02.2022
Hajmi58,01 Kb.
#79645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Vena uzb

II-ҚИСМ. ШАРТНОМА ТУЗИЛИШИ


14 -модда

1) Шартномани тузиш тўғрисида битта ёки бир нечта аниқ шахс номига йўлланган таклиф, агар у етарлича аниқ бўлса ва оферентнинг акцепт тақдирида ўзини боғлиқ деб ҳисоблаш тўғрисидаги ниятини ифодаласа, оферт бўлиб ҳисобланади. Агар таклифда товар кўрсатилган бўлса ва миқдори ҳамда нархи бевосита ёки билвосита ўрнатилган бўлса ёки уларни белгилаш тартиби кўзда тутилган бўлса, таклиф етарли даражада аниқ ҳисобланади .


2) Ноаниқ шахслар доирасига йўлланган таклиф, агар бундай таклифни берган шахс томонидан тўғридан-тўғри бошқача кўрсатилмаган бўлса, фақат офертани қилиш таклифи сифатида кўриб чиқилади .


15-модда

1) Оферта адресати томонидан олинганда , оферта кучга киради.


2) Оферта, ҳатто у чақириб олинмайдиган бўлганда ҳам, оферта бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабар офертанинг ўзидан кўра эртароқ ёки у билан бир вақтда оферта адресати томонидан олинган бўлса, оферент томонидан бекор қилиниши мумкин.


16-модда

1) Шартнома тузилмагунча, чақириб олиш тўғрисидаги хабар оферта адресати томонидан у акцептни юборгунга қадар олинган тақдирда, оферта оферент томонидан чақириб олиниши мумкин.


2) Бироқ оферта қуйидаги ҳолларда чақириб олинмаслиги мумкин:


a) агар офертада акцепт учун маълум муддатни ўрнатиш йўли билан ёки бошқача тарзда у чақириб олинмайдиган эканлиги кўрсатилса; ёки


b) агар оферта адресати учун офертани чақириб олинмайдиган сифатида кўриб чиқиш оқилона бўлса ва оферта адресати тегишли равишда ҳаракат қилган бўлса.
17-модда

Оферта, ҳатто у чақириб олинмайдиган бўлса ҳам, оферент томонидан оферта рад қилинганлиги тўғрисидаги хабар олиниши билан ўз кучини йўқотади.




18-модда

1) Оферта адресатининг оферта билан розилигини билдирувчи ариза ёки бошқа ҳаракати акцепт бўлиб ҳисобланади. Сукунат ёки ҳаракатсизлик ўз ўзидан акцепт бўлиб ҳисобланмайди.


2) Оферент томонидан қайд қилинган розилик олинганда оферта акцепти кучга киради. Агар оферент ўзи томонидан ўрнатилган муддатда кўрсатилган розиликни олмаса, агар муддат ўрнатилмаган бўлса, маъқул муддатда олмаса, акцепт кучга эга бўлмайди, бунда битимнинг ҳолатлари, шу жумладан оферент томонидан фойдаланилган алоқа воситаларининг тезлиги эътиборга олинади. Вазиятлардан бошқа нарса келиб чиқмаса, оғзаки оферта зудлик билан акцептланиши лозим.


3) Бироқ, оферта туфайли ёки тарафлар ўзаро муносабатларда ўрнатган амалиёт ёки одат натижасида оферта адресати, оферентга хабар бермасдан, бирор-бир ҳаракатни, хусусан товарни жўнатиш ёки қийматини тўлашга тааллуқли бўлган ҳаракатни бажариш йўли билан розиликни ифодаласа, шундай ҳаракатни бажариш вақтида акцепт аввалги бандда кўзда тутилган муддат чегарасида амалга ошган шарти билан кучга киради.



Download 58,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish