Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро товарлар олди-сотдиси шартномалари тўғрисидаги



Download 58,01 Kb.
bet8/23
Sana21.02.2022
Hajmi58,01 Kb.
#79645
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
Vena uzb

38 - модда

1) Сотиб олувчи товарни кўздан кечириши ёки ушбу вазиятда деярли мумкин бўлган қисқа муддатда унинг кўздан кечирилишини таъминлаши лозим.


2) Агар шартномада товар ташилиши кўзда тутилган бўлса, кўрик товар тайинланган жойга етиб келгунига қадар кечиктирилиши мумкин.


3) Агар товарнинг тайинланган жойи унинг йўлда бўлган пайтида ўзгартирилган бўлса ёки товар харидор томонидан қайта жўнатилган бўлса ва бунда харидор уни кўздан кечириш имконига эга бўлмаса, сотувчи эса шартнома тузиш вақтида шундай ўзгариш ёки шундай қайта жўнатиш имкони тўғрисида билган бўлса ёки билиши зарур бўлса, товар кўздан кечирилиши унинг янги тайинланган жойга етиб келгунига қадар кечиктирилиши мумкин.


39 - модда

1) Агар сотиб олувчи томонидан номувофиқлик аниқланган ёки аниқланиши зарур бўлгандан сўнг оқилона муддатда номувофиқлик хусусияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган хабарнома сотувчига берилмаса, харидор товарнинг номувофиқлигига таяниш ҳуқуқини йўқотади.


2) Ҳар қандай ҳолатда сотиб олувчи товар унга ҳақиқий берилган санадан бошлаб икки йилдан кеч бўлмаган муддатда товар ҳақида хабарномани бермаса, товарнинг номувофиқлигига таяниш ҳуқуқини йўқотади, чунки ушбу муддат кафолатнинг шартномавий муддатига зид эмас.




40-модда

Товарнинг номувофиқлиги у билган ёки билмаслиги мумкин бўлмаган ёки сотиб олувчига маълум қилмаган ҳолатлар билан боғлиқ бўлса, сотувчи 38 ва 39 моддаларнинг қоидаларига таянишга ҳақли эмас.




41 - модда

Сотувчи учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқлари ёки даъволаридан холи бўлган товарни етказиб бериши шарт, сотиб олувчи шундай ҳуқуқ ёки даъво билан қийинлаштирилган товарни қабул қилиб олишга рози бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бироқ, агар шундай ҳуқулар ёки даъволар саноат мулки ёки бошқа интеллектуал мулкка асосланган бўлса, мажбурият 42-модда билан тартибга солинади.




42 - модда

1) Сотувчи шартномани тузиш вақтида у билган ёки билмаслиги мумкин бўлмаган, учинчи шахсларнинг саноат мулки ёки бошқа интеллектуал мулкка асосланган ҳар қандай ҳуқуқ ёки даъволаридан холи бўлган товарни етказиб бериши шарт, шундай ҳуқуқ ёки даъволар саноат мулки ёки бошқа интеллектуал мулкка асосланган бўлиши шарти билан:


а) товар қайта сотиладиган ёки ушбу давлатда бошқача тарзда фойдаланиладиган давлат қонуни бўйича; ёки


b) ҳар қандай бошқа ҳолатда – сотиб олувчининг тижорат корхонаси жойлашган давлат қонуни бўйича.

2) Сотувчининг аввалги бандда кўзда тутилган мажбурияти қуйидаги ҳолларга татбиқ қилинмайди:


а) шартномани тузиш пайтида сотиб олувчи шундай ҳуқуқлар ёки даъволар тўғрисида билган бўлса ёки билмаслиги мумкин бўлмаса; ёки


b) шундай ҳуқуқлар ёки даъволар сотувчи томонидан сотиб олувчи тақдим қилган техник чизмалар, лойиҳалар, формулалар ёки бошқа дастлабки маълумотларга риоя қилиш оқибати бўлса.
43 - модда

1) Сотиб олувчи учинчи шахснинг ҳуқуқ ёки даъолари тўғрисида билиб қолган ёки билиши лозим бўлгандан сўнг оқилона муддатда сотувчига шундай ҳуқуқ ёки даъво тавсифи тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган хабарномани бермаса, у 41 ва 42- моддаларнинг қоидаларига таяниш ҳуқуқини йўқотади.


2) Сотувчи учинчи шахснинг ҳуқуқи ёки даъвоси тўғрисида ҳамда шундай ҳуқук ёки даъво тавсифи тўғрисида билган бўлса, аввалги банднинг қоидаларига таянишга ҳақли эмас.
44 -модда

39- модданинг 1-банди ва 43-модданинг 1-бандининг қоидаларига қарамасдан, сотиб олувчи 50- моддага мувофиқ нархни пасайтириши ёки зарарларни тўлашни талаб қилиши мумкин, агар унда талаб қилинган хабарнома нимага берилмаганлиги тўғрисидаги оқилона далил бўлгандаги бой берилган фойда бундан мустасно.





Download 58,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish