Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро товарлар олди-сотдиси шартномалари тўғрисидаги


V-БОБ. СОТУВЧИ ВА СОТИБ ОЛУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ УЧУН УМУМИЙ БЎЛГАН ҚОИДАЛАР



Download 58,01 Kb.
bet15/23
Sana21.02.2022
Hajmi58,01 Kb.
#79645
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
Vena uzb

V-БОБ. СОТУВЧИ ВА СОТИБ ОЛУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ УЧУН УМУМИЙ БЎЛГАН ҚОИДАЛАР
I-бўлим. Шартноманинг олдиндан пайқалган бузилиши
ва товарларни алоҳида тўплар билан етказиб бериш
шартномалари (71-73- моддалар)
II-бўлим. Зарарлар (74-77-моддалар)
III-бўлим. Фоизлар (78-модда)
IV-бўлим. Жавобгарликдан озод қилиш (79-80 - моддалар)
V-бўлим. Шартномани бекор қилиш оқибатлари ( 81-84-моддалар)
VI-бўлим. Товарни сақлаб қолиш (85-88-моддалар)


I-бўлим. Шартноманинг олдиндан пайқалган бузилиши
ва товарларни алоҳида тўплар билан етказиб бериш
шартномалари
71 - модда
1) Агар шартнома тузилгандан сўнг иккинчи тараф қуйидагилар натижасида ўз мажбуриятларининг катта қисмини бажармаслиги кўриниб қолса, тараф ўз мажбуриятлари бажарилишини тўхтатиб қўйиши мумкин:
а) ижрони амалга ошириш қобилияти ёки унинг кредит тўлаш қобилиятида жиддий камчилик; ёки
b) шартномани бажаришга тайёрлаш ёки шартнома бажарилишининг амалга ошириш бўйича унинг ҳулқи.

2) Агар сотувчи аввалги бандда кўрсатилган асослар аниқлангунга қадар товарни жўнатиб бўлган бўлса, ҳатто сотиб олувчи товарни олиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатга эга бўлса ҳам, у товарни сотиб олувчига берилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Мазкур банд фақат сотиб олувчи ва сотувчи ўртасидаги муносабатлардаги товарга бўлган ҳуқуқларга тегишлидир.


3) Ижрони тўхтатиб турувчи тараф, товар жўнатилишидан олдин ёки кейин қилинишидан қатъий назар, бу ҳақида иккинчи тарафга зудлик билан хабар бериши ва агар иккинчи тараф ўзининг мажбуриятларини бажариш бўйича етарлича кафолатларни тақдим қилса, бажаришнинг амалга оширилишини давом эттириши лозим.


72 - модда

1) Агар шартномани бажариш учун ўрнатилган санагача тарафлардан бири шартномани жиддий равишда бузиши аниқ бўлса, иккинчи тараф уни бекор қилиш ҳақида билдириши мумкин.


2) Агар вақт имкон берса, шартномани бекор қилиш ҳақида билдириш ниятида бўлган тараф иккинчи тарафга у томонидан ўз мажбуриятларини бажариш учун етарлича кафолатларни тақдим қилиш имконини бериш учун унга оқилона хабарномани юбориши лозим.


3) Агар иккинчи тараф ўзининг мажбуриятларини бажармаслиги ҳақида билдирган бўлса, аввалги банд талаблари қўлланилмайди .


73 - модда

1) Шартнома товарни алоҳида тўп билан етказиб беришни кўзда тутган тақдирда, тарафлардан бири ҳар қандай тўпга нисбатан унинг мажбуриятларидан бирини бажармаслик ушбу тўпга нисбатан шартноманинг жиддий бузилишини ташкил қилади, иккинчи тараф ушбу тўпга нисбатан шартномани бекор қилиш тўғрисида билдириши мумкин.


2) Агар тарафлардан бири ҳар қандай тўпга нисбатан мажбуриятлардан бирини бажармаслиги иккинчи тарафга келгусидаги тўпларга нисбатан шартноманинг жиддий бузилишига олиб келиши тўғрисида оқловчи асосларни берса, буни оқилона муддатда қилиш шарти билан келгусида шартномани бекор қилиш ҳақида билдириши мумкин.


3) Товарнинг бирор-бир тўпига нисбатан шартномани бекор қилиш тўғрисида билдираётган сотиб олувчи, агар шартномани тузиш вақтида уларнинг ўзаро муносабатлари сабабли тарафлар кўзлаган мақсад учун улардан фойдалана олмаса, етказиб бўлинган ва етказилиши лозим бўлган товар тўпларига нисбатан шартномани бекор қилиш тўғрисида бир вақтнинг ўзида билдириши мумкин.



Download 58,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish