Биринчи суҳбат


Олтинчи суҳбат. Миссионерлик услублари ва воситалари



Download 0,8 Mb.
bet23/61
Sana03.03.2022
Hajmi0,8 Mb.
#480891
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   61
Bog'liq
Missionerlik

Олтинчи суҳбат. Миссионерлик услублари ва воситалари


Тарихда миссионерлар ўз ғояларини тарғиб қилишда қандай усуллардан фойдаланишган?
Тарих илк миссионерлар ҳеч қандай мол-мулкка эга бўлмай, қишлоқма-қишлоқ, шаҳарма-шаҳар юриб одамларга «Хушхабар»ни етказишга ҳаракат қилганликларидан гувоҳлик беради. Илк мисссионерлар асосан ўша даврларда ҳам анчагина ноёб касб ҳисобланган ва юқори қадрланган табиблик фаолияти билан шуғулланиб, инсонларни даволаш билан бир қаторда динни тарғиб қилар эдилар. Бу ўз даври учун энг самарали усуллардан бири эди. Зеро, айнан табиблар кўпчилик инсонларнинг христианликни қабул қилишларига сабаб бўлишган. “Инжил”да ҳам Исо Масиҳнинг кўпчилик издошлари унинг ўзи даволаган инсонлар бўлгани ҳам ушбу усулнинг аҳамияти ва самарадорлигининг ёрқин мисоли бўла олади.
Бундан ташқари хайрия ёрдамларини кўрсатиш амалиётидан ҳам фойдаланилган. “Санта клаус” атамасининг келиб чиқиши болаларга хайрия ёрдамларини улашгани билан шуҳрат қозонган жуда бой ва, айни пайтда, ўта сахий инсон бўлган авлиё Николай номи билан боғлиқлиги ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.
Шундай бўлса-да, илк миссионерларнинг қўлларида катта имконият ва қулай воситалар ҳали йўқ эди. Аммо христианлик пайдо бўлгандан бери ўтган 2000 йилдан ортиқ вақт давомида миссионерлик йирик бир тармоққа айланиб улгурди.


Ҳозирги кунда миссионерликни амалга оширишда тиббий соҳадаги фаолият қандай ўринни эгаллайди?
Юқорида таъкидланганидек, бундай усул энг қадимий усуллардан бири ҳисобланади. Бугун ҳам бир қатор миссионерлик жамоалари ушбу усулдан самарали фойдаланишмоқда. Жумладан, маълумотларга кўра, “Еттинчи кун Адвентистлари” жамоаси дунёнинг турли чеккаларида 200 дан ортиқ бепул шифохоналарга эга.
1992 йил 20 июлда миссионер Сергей Рахуба томонидан ташкил этилган “Руҳий тикланиш” миссионерлик ассоциациясининг минтақавий миссионерлик марказларини ривожлантириш концепциясида тиббий миссияларнинг асосий вазифаси: “Янги черковларни тузиш ва инжиллаштириш”, деб белгилангани ҳам бу соҳага бўлган эътиборнинг мақсадини яққол ифодалайди, дейиш мумкин. Ушбу ассоциация томонидан ўтган йилларда МДҲ мамлакатларида фаолият олиб борадиган 1000 дан ортиқ миссионернинг “малакаси” оширилгани эса ушбу мақсадга эришиш йўлида олиб борилаётган ишлар кўламидан кичик бир нишона, холос.
Ўрганиш бугунги кунда тиббий соҳа имкониятларидан фойдаланган ҳолда миссионерлик амалиётини ташкил этишда:
- ибодатга келувчиларнинг ахборотларига таянган ҳолда конкрет-адресли ёндашув асосида касалларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга дори-дармонларни харид қилишда кўмаклашиш;
- наркоманларни даволаш билан шуғулланиш;
-Халқаро ногиронлар куни муносабати билан қулоғи паст эшитадиган фуқароларга қулоқ учун мўлжалланган овоз кучайтиргич аппаратлари ва ўзи юролмайдиган ногиронлар учун аравачалар харид қилиш ҳамда ногиронлар уйларига турли, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари шаклида ёрдам кўрсатиш;
- шифохоналарга ҳомийлик қилиш, уларга чойшаблар, ёстиқ жилдлари, тиббий ходимлар кийимлари каби зарур нарсаларни етказиб бериш;
- алкоголик, наркоман ва собиқ маҳбусларни “меҳнат тарбияси" ва “Хушхабар”ни англатиш ва йўли билан “даволаш” ва “соғлом турмуш тарзига қайтариш”;
- иглотерапия ва массаж йўли билан беморларни даволаш каби йўналишларга алоҳида эътибор берилаётганини кўрсатади. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, қайд этилган йўналишларнинг ҳар бири эътиқодий тарбия объекти сифатида танлаб олинганларга таъсир ўтказишнинг ўзига хос имкониятларини беради.
Умуман олганда, тиббиёт соҳасидан миссионерлик йўлида фойдаланишга интилишнинг бир қатор афзалликлари бор. Гап шундаки, врач бемор билан бевосита, аксарият ҳолларда бегоналарнинг иштирокисиз мулоқот қилиш имкониятига эга. Шу нуқтаи назардан қараганда, бундай шаклда амалга оширилган миссионерлик ташқи кузатув ва назоратдан холи бўлади ҳамда ноқонуний фаолиятнинг фош бўлиш эҳтимолини кескин даражада пасайтиради.
Айни пайтда, бемор одамда ташқи таъсирга мойиллик, ширин ва юпатувчи сўзга, оддий инсоний қўллаб-қувватлашга ташналик кучли бўлади. Бундай маънавий-руҳий ҳолат ҳам эътиқодий босим ва тазйиқ ўтказиш учун қулай шароит яратади.
Шу билан бирга, кўпгина ҳолларда врачнинг мунтазам назорати остида даволанишга эҳтиёжнинг мавжуд бўлишини ҳам унутмаслик керак. Бу эса, ўз навбатида, врачга беморни муайян вақт давомида психологик таъсир доирасида ушлаб туриш, миссионерлик тарғиботини босқичма-босқич амалга ошириш имкониятини беради. Беморни даволашнинг муваффаққиятли кечиши эса миссионерлик тарғиботининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish