Масъул котиб лавозимига камида 3-4 йиллик иш стажига эга бўлган журналистлар ёки матбаачилик бўйича мутахассислар тайинланади. Таҳририят масъул котиби қуйидагилардан бохабар бўлиши шарт:
ОАВ тўғрисидаги қонунлар ва матбуотга тегишли бўлган барча меъёрий ҳужжатлар; - ахборот ишлаш хусусиятлари;
муаллифлик ҳуқуқи асослари;
муаллифлар билан шартномалар тузиш;
материалларни чоп этишга тайёрлаш;
нашрнинг бадиий-техник жиҳози асослари ва таҳрир қилиш услублари;
газета чиқариш жараёнидаги стандартлар, техник вазифалар ва шартлар, йўриқномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар;
замонавий техник воситалардан фойдаланиб, ахборотни қайта ишлаш услублари;
меҳнат ва бошқарувни ташкиллаштириш асослари;
меҳнат қонунчилиги асослари;
меҳнатни муҳофаза қилиш, техник хавфсизлик, ишлаб чиқариш тартиби ва ёнғиндан сақланиш.
Лавозим мажбуриятлари
Масъул котиб таҳририят ишини режалаштириш, газета чиқариш жараёнини сифатли
материаллар тайёрлаб ўз вақтида чоп этишни назорат қилади;
газетага реклама ва эълонлар жойлаштириш, уларнинг матнларини тайёрлашга бошчилик қилади;
таҳририят ходимлари учун касбий ўқув-амалий машғулотларини ташкиллаштиради;
газета сонининг сифатли чиқишини таъминлайди, муаллифларга қалам ҳақини ёзади29.
Мусаҳҳиҳ таҳририятда техник ходимлар сирасига киради. Мусаҳҳиҳ лавозимига олий маълумотга эга бўлган мутахассис тайинланади.
Мусаҳҳиҳ билиши керак бўлган жиҳатлар:
таҳририят иш асослари;
корректура белгилари қўйилган ҳолда қўлёзмаларни ишлаб чиқаришга тайёрлаш;
ўзбек тилининг грамматика ва стилистикасини пухта билиш;
қўлёзмаларни ўқиш ва хатоларни тузатиш техникаси;
теришнинг техник қоидалари;
терминология бўйича давлат стандартларига амал қилиш;
матнни муаллиф иштирокида қисқартириш;
босмахонадаги ишлаб чиқариш технологияси асослари;
меҳнат ва бошқарув меҳнат ва иқтисодий асослари;
Меҳнат қонунчилиги асослари;
Меҳнат муҳофазаси қоидалари ва нормалари.
Мусаҳҳиҳ таҳририятдаги масъул котибга ҳисобот беради. Мусаҳҳиҳ ишга келмай қолса ёки бирор узрли сабаб бўлса унинг вазифасини бажариш учун масъул тайинланади32.