Бош муҳаррир ўринбосари таҳририят жамоасини бошқаришда ва ишини ташкил этишда бош муҳаррирнинг биринчи ёрдамчиси саналади. У бош муҳаррир бўлмаган пайтларда унинг вазифасини бажаради. Бошқа пайтларда эса у одатда таҳририят жамоаси фаолиятининг маълум бир йўналиши учун жавоб беради.
Одатда йирик бўлмаган, ҳафталик нашрларда бош муҳаррирнинг битта ўринбосари бўлади. Аммо республика миқёсидаги, кундалик газеталарда бош муҳаррирнинг 2-3 нафар, ҳатто ундан ҳам кўп ўринбосарлари бўлиши мумкин. Масалан “Маърифат” ва “Учитель Узбекистана” газеталарининг қўшма таҳририятида бош муҳаррирнинг тўрт нафар ўринбосари бор. Булар - “Маърифат” газетаси бўйича, “Учитель Узбекистана” газетаси бўйича, хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлар.
Таҳририятнинг ижро бўлимига ижодий бўлим муҳаррирлари, мухбирлар (махсус ва ўз мухбирлари) киради.
Муҳаррир бўлим фаолиятини бошқаради. Унинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ишини ташкиллаштиради. Қўл остидаги мухбирлар фаолиятини назорат қилади. Таҳририятга муаллифлардан келаётган хатларни қайта ишлайди. Таҳририятнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ўз бўлимининг мавзуси доирасида махсус ва ўз мухбирларига топшириқлар беради. Газетада ёритилиши лозим бўлган ва сонга тайёрланган материалларни таҳрир қилади.
Шарҳловчи мутахассислар тоифасига киради. Шарҳловчи лавозимига “Журналистика” мутахассислиги бўйича тажрибага эга камида 4 йил иш стажига эга шахслар ишга қабул қилинади.
Шарҳловчи қуйидагиларни билиши лозим: - ОАВ ларга оид барча қонунларни;
материалларни нашрга тайёрлашни;
таҳрир қилишни;
журналист фаолиятининг касбий этикасини;
журналистик фаолиятда фойдаланиладиган оргтехникани ишлатишни;
меҳнат қонунчилигининг асосларини;
Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатидан хабардор бўлиши лозим.
Мажбуриятлари:
доимий равишда давлат органлари, маҳаллалар ва бошқа ОАВлар билан мулоқотда бўлади;
таҳририятни умумлаштирувчи ахборот билан таъминлайди, янги қабул қилинган ва мавжуд қонунларни шарҳлайди;
газета ва порталда эълон қилиш учун таҳлилий, умумлаштирувчи материалларни мавзуга тааллуқли ҳужжатлар асосида ҳамда ўз фикрини берган ҳолда тайёрлайди;
воқеаларни шарҳлайди, ахборотлардаги маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади;
иқтибосларнинг тўғрилигини текширади;
таҳририятнинг истиқболли ва жорий режаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
янги мавзуларни ёритиш борасида таклифларни ишлаб чиқади, йиғади ва умумлаштиради;
таҳририят топшириғига биноан ахборот йиғади ва уларни портал, газетада эълон қилишга тайёрлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |