Таҳририят бошқаруви таҳририятнинг муҳим таркиби бўлиб, унга бош муҳаррир ва унинг ўринбосарлари киради.
Бош муҳаррир таҳририят жамоасининг раҳбари ва унинг фаолиятининг ташкилотчиси ҳисобланади. У ўз ваколатларини Ўзбекистон Ресубликасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда таҳририят Низоми асосида бажаради. Бош муҳаррир лавозимига олий маълумотли, камида 5 йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.
Бош муҳаррир муассис томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Бош муҳаррир қонуний ва меёрий ҳужжатларни, бошқарув материалларини, юқори органларнинг таҳририят ишига тегишли ҳужжатлари, буйруқлари, фармонларидан хабардор бўлиши;
Таҳририят ишига оид миллий ва хорижий фан ва техника ютуқларини билиши;
Муаллифлар, бошқа ташкилот раҳбарлари билан шартномалар тузишни билиши;
Нашрнинг иқтисодий асосларидан хабардор бўлиши;
Меҳнат шартномалари асосида фаолият юритаётган ходимларга қалам ҳақини белгилаш, уларни мукофотлаш ва рағбатлантириш тартибидан хабардор бўлиши;
Меҳнат фаолиятини ташкиллаштиришни;
Меҳнат кодексининг асосларини;
Меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини билиши лозим.
Бош муҳаррир ишда бўлмаган пайти (иш сафари, касаллик, меҳнат таътили ва ҳ.к.) унинг вазифа ва мажбуриятларини тартибга кўра белгиланган шахс бажаради. Мазкур шахс бош муҳаррирнинг вазифа ва мажбуриятлари масъулиятини тўлиқ зиммасига олади.
Бош муҳаррир мажбуриятлари:
Таҳририят ишига раҳбарлик қилади, ОАВнинг чоп этилиши тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг мазмуни учун жавоб беради;
Таҳририят ходимларини ва ходим бўлмаган жамоатчиларни шартнома асосида ишга олади, жалб қилади ҳамда меҳнат шартномаларини бекор қилади;
Штат жадвалини тузади, жамоа ходимларининг иш ҳақи, мукофот, устама иш ҳақи, моддий ёрдам миқдорини белгилайди;
Таҳририят фаолиятига оид ва муассис ваколатига кирмайдиган бошқа масалаларни ҳал қилади. Информацион мазмундаги хабар, лавҳа ва бошқа ижодий материалларнинг таҳририятга вақтида етказилиши ва уларнинг газетада чоп этилиши ва порталга жойлаштирилишини назорат этади;
Тематик ва йиллик режаларни ишлаб чиқишни ташкиллаштиради ва уларнинг ижросини назорат қилади;
Таҳририят ходимларининг меҳнат шартномасида кўрсатилган вазифалари ва мажбуриятларини амалга оширишларини назорат этади;
Газета сонини нашрга тайёрлашга раҳбарлик қилади ва босмахонага топшириш учун имзо чекади.
Таҳририят низомида бош муҳаррирни сайлаш ёки тайинлаш тартиби белгилаб қўйилади. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида оммавий ахборот воситалари ўртасида ахборот бозори учун курашнинг кескинлашуви аксарият ҳолларда бош муҳаррир зиммасига ижодий жараёнларга раҳбарлик қилиш билан бирга, баъзи ҳолларда ҳатто бунинг ўрнига, иқтисодий муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланиш вазифаси ҳам тушади. Бу ҳол кўпроқ аксарият йирик бўлмаган вақтли нашрларда кузатиладиган ҳолдир. Йирик вақтли нашрларда эса бош муҳаррир ижодий-ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш билан чекланади. Иқтисодий ва молиявий масалаларни ечиш эса унинг тегишли ўринбосари ва унга бўйсунадиган бўлим зиммасида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |