Биринчи қисм


Таҳририятда бизнес-режалаштириш



Download 1,17 Mb.
bet53/61
Sana01.07.2022
Hajmi1,17 Mb.
#724643
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   61
Bog'liq
2 5440502745347920817

Таҳририятда бизнес-режалаштириш


Таҳририятнинг молиявий сиёсати таҳририят менежментининг асоси сифатида фаолиятнинг бизнес-режасини ишлаб чиқиш жараёнида амалга оширилади.
Бизнес-режа маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг мақсадларини ва ташкил этилишини, уни бозорда сотиш йўлларини, ташкилот раҳбариятининг молиявий сиёсатини, фойда олиш ҳамда уни ишлатиш усуллари ва йўллари акс этган ҳужжатдир. Бозор иқтисодиёти шароитида замонавий корхона ва ташкилотлар аниқ бизнес-режасисиз фаолият олиб бориши мумкин эмас. Бу фикр, шу жумладан, газета таҳририятига ҳам тааллуқли. Ташкилотнинг барча бўлим ва бўлинмаларида ишлаб чиқариш ва молия интизомини мустаҳкамлашда бизнес-режанинг ўрни катта. У жамоани самарали бошқариш ва унинг фаолиятининг юқори натижа беришини таъминлаш воситаси сифатида намоён бўлади. Бизнес-режа таҳририятнинг бутун молиявий фаолиятини режалаштиришнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Уни навбатдаги молия йили (ёки иккинчи ярим йил) учун ишлаб чиқишади. Шунингдек, у узоқ муддатли ҳам бўлиши мумкин. Уни тайёрлаш таҳририятнинг молиявий менежери зиммасида бўлиб, уни муҳокама этиш ва тасдиқлашда бош менежер ҳамда бош муҳаррир иштирок этишади. Бизнес-режада таҳририятнинг барча харажат ва даромадлари, фаолиятининг молиявий натижалари, бозор талаблари акс эттирилади.
Бизнес-режа белгиланган, маълум бир меъёрларга бўйсунувчи тартибда ишлаб чиқилади.
Унинг асоси типидан қатъи назар ўзгармас бўлади.
Таҳририят ижодий бўлинмалари ва уларнинг ходимлари ишини бизнес-режалаштириш тижорат бўлимларига нисбатан қийин кечиши аниқ. Бунга эришиш учун журналистларда иқтисодий фикрлаш кўникмаларини, фаолиятга бизнес-режалаштиришни жорий этиш ва уни бажариш уларнинг манфаатларига мос келишини тушуниш маданиятини шакллантириш зарур бўлади.

Иккинчи боб Таҳририятнинг ижодий фаолияти


Оммавий ахборот воситалари ахборот тизимининг бир бўлаги сифатида намоён бўлар экан, таҳририят жамоаси кўплаб таркибий элементлардан ташкил топган мураккаб механизмдан иборат ижтимоий тизим сифатида намоён бўлади.
Таҳририят жамоасининг асосий вазифаси маълум бир ахборотларга эҳтиёжи бўлган аудитория учун ўша ахборотларни ижтимоий аҳамиятли қилиб етказиб беришдан иборатдир.
Таҳририят жамоаси зиммасига юкланган вазифалар кўламидан келиб чиқиб, унинг таркиби ва тузилиши шакллантирилади. Таҳририятнинг тузилиши унинг ижодий ва техник бўлимларининг ўзаро боғлиқлигида кўринади, дейиш мумкин.
Бир сўз билан айтганда, таҳририятнинг тузилиши унинг ходимлари томонидан бажариладиган вазифаларига боғлиқ бўлади, ходимларнинг босқичма-босқич иш жараёнини ўз ичига олган ҳаракатларидан, уларнинг ижтимоий ва алоҳида ўзига хосликларидан таркиб топади.
Замонавий таҳририят тузилишининг илк кўринишларининг пайдо бўлиши И. Гутенберг томонидан босма станок яратилган пайтларга бориб тақалади. Ўрта асрлардаги ҳар бир саҳифаси кўплаб ҳаттотлар томонидан кўчириб кўпайтириладиган қўлёзма газеталардан фарқли равишда босма нашр таҳририятининг таркиби ношир (аксарият ҳолларда унинг ўзи бош муҳаррир вазифасини ҳам бажарган) ҳамда ахборотларни тўплаш ва қайта ишлашда унга ёрдам берадиган атиги бир неча ходимлардан иборат бўлган. Газетачиликнинг ривожланиши билан таҳририятлар ўртасидаги рақобат ҳам кучайиб борди. Бу эса таҳририятда фаолият юритаётган журналистлар ва бошқа ижодий ходимларнинг ихтисослашувига ҳамда улар сонини маълум миқдорда кўпайтиришга зарурат туғдирди.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish