Биринчи қисм



Download 1,17 Mb.
bet32/61
Sana01.07.2022
Hajmi1,17 Mb.
#724643
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61
Bog'liq
2 5440502745347920817

Интернет журналистикаси деганда биз Интернет тармоғида мавжуд on-line нашрларни, босма оммавий ахборот воситаларининг веб-кўринишини ҳамда фақат глобал тармоқ муҳитида фаолият юритувчи интернет нашрларини тушунамиз. Айни кунда мазкур тушунча таркибига ахборот агентликлари, ТВ ва радионинг интернетдаги фаолиятини ҳам қамраб олишимиз ўринли, негаки уларнинг кўлами тобора ортгани сайин, ўзига хос ишлаш тизими, механизми, тамойиллари шаклланмоқда. Интернет тизимида ва у орқали ахборот тақдим этаётган ОАВда мультимедиалик, интерактивлик ва тезкорлик биринчи даражага кўтарилади. Интернет нашрнинг ОАВ сифатида фаолият юритиши ҳуқуқий жиҳатдан ҳам белгилаб берилган. Янги таҳрирдаги «ОАВ тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (2007 йил 16 январь) 4-моддасида «Оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари оммавий ахборот воситасидир”, деб белгиланган. Қонуннинг 3-бобига кўра, Интернет нашрларини ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказиш муассиснинг ихтиёрига кўра амалга оширилади.
Интернетдаги нашрларнинг тавсифланиши. Интернетдан жой олган медиа ресурсларни тавсифлаганда, уларни бир-биридан фарқ қилувчи бир неча жиҳати мавжудлигини инобатга олмоқ керак. ОАВ веб-муҳитда ўз саҳифасини очар экан, унга бир неча вазифаларни юклаши мумкин. Баъзи оммавий ахборот воситалари интернетда анъанавий нашрининг электрон вариантини жойлаштирса (www.mohiyat.uz,www.hurriyat.uz,www.dp.uz,www.diyonat.uz), баъзилари ташкилот ҳақида маълумот берувчи корпоратив саҳифани очади (давлат органларининг веб-сайтлари, турли ташкилот ва муассасаларнинг веб-саҳифалари) ва у ўзига яраша «visit card» вазифасини ўтайди. Лекин, айни даврда алоҳида эътибор тўлиқ on-line режимда фаолият юритувчи электрон ресурсларга (www.region.uz,www.uzreport.com, www.gorizont.uz,www.gzt.uz,www.security.uz) қаратилмоқда.
Интернетда мавжуд ОАВини яна бир неча жиҳатга кўра тавсифлаш мумкин. Биринчидан, веб-манбаларнинг қамраб олаётган мавзу кўламига қараб интернетда таклиф этилган ОАВ:  Монотематик — бир мавзу доирасида маълумотлар бериб борувчи ихтисослашган вебсайтлар;

  • Политематик – турли йўналишларни қамраб олувчи, давр талабига кўра мавзу кўламини кенгайтира оладиган веб-манбаларига бўлинади.

Иккинчидан, улар жанр хусусиятига кўра фарқланади. Интернет нашрнинг мазмуни ва жанр хусусиятидан келиб чиқиб, уларни:

  • янгиликлар манбаи;  таҳлилий ресурслар;

  • муаллифлик сайтлари;

  • кўнгилочар сайтлар;  таҳририят веб-саҳифаларига ажратиш мумкин.

Учинчидан, янги медиалар тегишлилик принципига асосан ҳам фарқланиши мумкин.
Масалан, веб-муҳитда мавжуд ресурслар:

  • давлатга тегишли манбалар;

  • медиа компанияларга тегишли веб-ресурслар;

  • сиёсий кучлар томонидан ташкил этилган манбалар;  бизнес ташкилотларига тааллуқли бўлган медиалар;

  • мустақил веб-саҳифалар сифатида тавсифланиши мумкин.

Тўртинчидан, улар техник жиҳатдан ташкил этилганига кўра фарқланади. Бунда вебманбанинг нафақат техник, балки мазмун жиҳатдан қандай ташкил этилгани, мақсади ва вазифалари нимадан иборат экани инобатга олинади. Хусусан, бунга кўра улар веб-сайт, вебпортал, янгиликлар узатиш гуруҳлари ва маълумот юбориш хизмати кабиларга ажратилади. Веб-сайт (web-site) – инглиз тилидан тўғридан-тўғри маъноси «интернетдаги жой»ни англатади. Веб-саҳифалар жойлашган жой сайт деб аталади. Улар одатда “http://”дан бошланадиган манзилга эга бўлади. ОАВнинг сайтига газета ва журналларнинг ҳар бир сонини жойлаштириш, ўзи ҳақидаги маълумотларни бериш ҳамда таҳририят томонидан кундалик янгиликларни узатиш вазифалари юклатилади.

Портал (portal) – сўзма-сўз таржимасига кўра «дарвоза» маъносини билдиради. Бошқа интернет саҳифалардан фарқли ўлароқ, веб-портал ўзида бир неча сайтларга тенг манбаларни бирлаштирувчи йирик ресурс ҳисобланади. Бундай информацион ресурсни ташкил этган муассислар одатда унга бир неча вазифани юклайди. Хусусан, портал ўқувчини алоҳида мавзулар бўйича қўшимча маълумот олиш учун ўз ичига қамраб олинган таркибий манбаларига йўналтиради. Порталлар хеч қачон монотематик, яъни бир мавзу билан чекланмайди. Уларнинг хусусияти айнан, политематик ресурс сифатида ўқувчига комплекс маълумот беришдир. Ўз навбатида улар қидирув, корпоратив, информацион порталларга бўлинади.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish