Биринчи қисм



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/65
Sana03.07.2022
Hajmi1,56 Mb.
#735362
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма

Таҳририятнинг ўз мухбири
таҳририят манфаатларини ҳудудда ҳимоя қилади ва ўзига 
тегишли ҳудуддан журналистиканинг барча жанрларини қўллаган ҳолда материал 
тайёрлайди.Ўз мухбир мамлакатнинг бирор бир вилоятида таҳририятнинг вакили 
сифатида фаолият юритади ва газетанинг ҳар бир сонида ана шу ҳудудда содир бўлган 
воқеа-ҳодисаларни ёритиб боради. 
Мухбир
ўзига бириктирилган ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, маиший 
хабар ва янгиликларни тезкорлик, холислик билан
 ёритади ва газета саҳифаларига мос 
тарзда ёзади. 
Мухбирнинг асосий вазифалари ва мажбуриятлари: 
-
Жойлардан жўнатилган хабар ва янгиликларда келтирилган фактларнинг 
тўғрилигига жавоб беради; 
-
мухбир ўз ҳудуди тасарруфидаги объектларда ўтказилган ижтимоий аҳамиятга эга 
бўлган барча тадбирларни ўз вақтида ёритиши лозим; 
-
таҳририятга муаллифлардан келаётган хатларни қайта ишлайди; 
-
газетага сифатли, журналистика жанрларидан унумли фойдаланган ҳолда ранг-
баранг таҳлилий материаллар ёзади; 
-
жойларда касбий ахлоқ меъёрини бузмаслиги, ўз имиджини, мавқеини сақлаши ва 
ахборот узатишда ўта тезкор бўлиши даркор. 


70 
Учинчи боб 
Котибият фаолияти 
Таҳририят котибияти газета фаолиятини кундалик тезкор бошқариб бориш вазифасини 
бажаради. Котибиятнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
-
таҳририят фаолиятини режалаштириш; 
-
газетанинг ҳар бир сонини нашрга тайёрлаш; 
-
махсус ва ҳудудий (ўз) мухбирлар фаолиятига раҳбарлик қилиш; 
-
таҳририятнинг техник бўлим ва бўлинмалари ишига бошчилик қилиш; 
-
бўлимларнинг ижодий иш жараёнларини ташкил этиш ва улар фаолиятини 
мувофиқлаштириб бориш. 
Котибиятни бежизга “таҳририятнинг юраги” деб аташмайди. Чунки газетанинг ҳар бир 
сонини нашрга тайёрлашни режалаштириш ва тайёрлаш, ижодий гуруҳ ва бўлимларнинг 
фаолиятини назорат қилиш асносида таҳририят бошқаруви ҳамда иш юритишдаги барча 
воситалар айнан котибият зиммасида бўлади. Айнан котибиятда газетанинг янги сони 
макетлаштирилади, саҳифаларга жойлаштириладиган мақола, хабар, сурат ва бошқа 
материаллар танланади, заруратга қараб улар алмаштирилади, қисқартириш киритилади, 
бошқа саҳифаларга ўтказилади ва ҳоказо. Яна шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, котибиятда 
журналистик фаолиятнинг барча турлари бир жойга жамланган бўлади. Масъул котиб 
(йирик нашрларда унинг ўринбосари лавозими ҳам бўлади) таҳририятдаги энг малакали ва 
тажрибали журналист ҳисобланади. У бадиий таҳрирни, газетани макетлаштириш, безаш ва 
саҳифалаш техникасини, газета полиграфиясига оид билимларни, газета сонини нашрга 
тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ барча жараёнларни мукаммал билади. Газета қанча 
йирик, яъни саҳифалари кўп, формати эса катта, кундалик ёки ҳафтасига бир неча марта 
нашр этиладиган бўлса, котибиятда шунга яраша кўп одам ишлайди. Бошқа газеталарда ва 
журналларда эса масъул котиб юқоридаги ишларнинг барчасини бажаради.
Даврий нашр ва жамоа ишини моделлаштириш, режалаштириш, газета сонини тайёрлаш ва 
уни босмадан чиқариш жараёнига раҳбарлик қилиш котибият вазифасига киради. 
Шунингдек, котибият барча ижодий бўлимлар фаолиятини назорат қилади. Котибиятни 
масъул котиб бошқаради. Унинг тасарруфига барча техник ходимлар - мусаҳҳиҳ, 
саҳифаловчи-дизайнер, компьютер тизимининг маъмури ҳам киради.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish