75
ахборот-таҳлилий нашр бўлганлиги сабабли, ва асосан, ҳукумат аъзоларининг фикр-
мулоҳазаларини берганлиги боис ҳам шрифтлар анча жиддийдир. Хориж матбуоти
дизайнида бир неча хил вёрстка турлари ишлатилади. Биринчиси – тўғри ва синиқ
вёрсткадир. Тўғри вёрсткада материаллар тўғри бурчак шаклида берилади. Улар ё энига ёки
бўйига кенгайган бўлиши мумкин. Бундай вёрсткалар асосан фақатгина информацион
жанрларга ихтисослашган газеталарда кўп учрайди. Масалан, Россиянинг “Аргументы и
факты”, Франциянинг “La Tribune” газеталари бунга мисол бўла олади. Бундай вёрсткада
материални топиш ва ўқиш осондир. Иккинчи турдаги вёрстка — синиқ вёрстка деб
аталади. Бундай ҳолатлар материаллар турли шаклларда жойлаштирилиши, улар кўп
қиррали шаклда бўлиши мумкин. Албатта, бу тур ўқувчини визуал жиҳатидан жалб этади.
Аммо бирор бир материални топиб ўқиш ва ҳаттоки газета сонини кўздан кечириш
жараёнида ўқувчини чарчатади. Аммо бундай вёрсткани аксарият хориж матбуотида
журналларда қўлланилиб, газеталарда у кўпинча реклама материалларида фойдаланилади.
Албатта, газета дизайни аввало шрифтни тўғри танлашдан бошланади. Масалан,
Германиянинг Бонн шаҳрида чоп этиладиган “General-Anzeiger” ижтимоий-сиёсий газетаси
ўз дизайнида фақат катта-кичик ҳажмдаги “Франклин готик деми го” шрифтини ишлатади.
Бу эса газетанинг ўзига хос имижини яратади. Айнан шу шрифтга ўрганган ўқувчи газетани
минглаб нашрлардан осонгина ажратиб олади. Яна бир масала, материалларда ишлатилган
бир шрифт рекламада ишлатилмайди. Юқорида номи зикр этилган газетадан ташқари,
Франциянинг “Le Figaro” ва АҚШнинг “Wasihington Post” газеталарида ҳам дизайннинг
айнан шу турини қўлланилишини таъкидлаш лозим.
Хориж матбуотида аксарият сарлавҳа ва суратларнинг биз ўрганмаган даражада йирик
ҳарфлар ва ҳажмларда берилишини кўриш мумкин. Бунга Россиянинг “Коммерсант”,
“Новые известия”, Ҳиндистоннинг “Дейли таймс” ва бошқа нашрларни мисол келтириш
мумкин. Суратларнинг, сарлавҳаларнинг ён атрофида, тагида бўш жой, газетачилар тили
билан айтганда «воздух» қолиши ҳам уларда табиий қабул қилинади. Бизнинг
нашрларимизнинг аксариятида суратлар деярли бир хил ҳажмда, сарлавҳалар маълум
қолипларга солинган бўлади. «Воздух»ни эса яна бир сатр жумла, бирорта кичикроқ хабар
ёки сурат билан тўлдириб ташлашга ҳаракат қиламиз. Ўзимизнинг “ХХI аср” газетаси
дизайнида маълум даражада янгиликка, хорижнинг ижтимоий-сиёсий нашрларига хос
бўлган қиёфага киришни интилишни кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: