Биринчи бўлим. Фалсафанинг моҳияти, ривожланишининг асосий босқичлари ва йўналиши фалсафа: унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/30
Sana25.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#286090
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
1-мавзу Фалсафанинг максад ва вазифаси

давр фани постноклассик деб аталади, чунки мазкур аср бўсағасида фанда инқилоб 
юз беради ва бунинг натижасида у олдинги даврнинг классик фанидан сезиларли 
даражада фарқ қила бошлайди. XIX-ХХ асрлар чегарасида амалга оширилган 
инқилобий кашфиётлар бир қанча фанларнинг асосларини ларзага солади. 
Математикада тўпламлар назарияси ва математик тафаккурнинг мантиқий асослари 
танқидий таҳлил қилинади, бир қанча янги фанлар вужудга келади. Физикада 
классик физиканинг фалсафий асосларини қайта кўришга мажбур қилган 
фундаментал назариялар – нисбийлик назарияси ва квант механикаси яратилади. 
Биологияда генетика ривожланади. Тиббиёт, психология ҳамда инсон ҳақидаги 
бошқа фанларда янги фундаментал назариялар пайдо бўлади. Илмий билимнинг 
шакл-шамойилида, фан методологиясида, илмий фаолиятнинг шакл ва мазмунида, 
унинг меъёрлари ва идеалларида оламшумул ўзгаришлар юз беради.


ХХ асрнинг иккинчи ярми фанни янги инқилобий ўзгаришларга олиб келади. 
Бу ўзгаришлар адабиётларда кўпинча фан-техника инқилоби сифатида 
тавсифланади. Бу ўзгаришлар шу билан боғлиқки, Иккинчи жаҳон урушидан кейин 
иқтисодий ривожланган мамлакатларда фан ютуқлари илгари мисли кўрилмаган 
миқёсда амалиётга – саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, кундалик ҳаётга 
жорий этилади. Фан энергетикада (атом электростанциялари), транспортда 
(автомобилсозлик, 
авиация), 
электроникада 
(телевидение, 
телефония, 
компьютерлар) айниқса улкан ўзгаришлар ясайди. Фаннинг ривожланиши энг янги 
ҳарбий техникани яратишнинг асосий омилига айланади ва «икки лагер»нинг 
урушдан кейинги қарама-қаршилиги шароитида авж олган қуролланиш пойгаси 
йирик давлатларни илмий-техникавий тадқиқотларга улкан маблағларни сарфлашга 
мажбур қилади. 
ХХ асрнинг сўнгги ўн йилликларида фан техника тараққиёти ахборот 
(компьютер) инқилоби босқичига қадам қўйди. Бу босқичнинг ўзига хос хусусияти 
шундаки, ахборот жамият ривожланишининг муҳим ресурсларидан бирига айланди. 
Шу тариқа фан билан боғлиқ юксак технологиялар, улар билан муштарак таълим 
эндиликда ҳар қандай жамиятнинг цивилизацион ривожланиш даражасини 
белгиламоқда. Илмий кашфиётлар ва уларнинг амалга татбиқ этилиши ўртасидаги 
масофа мумкин қадар қисқаради. Илгари фан ютуқларидан амалда фойдаланиш 
усулларини топиш учун 50-100 йил вақт сарфланган бўлса, эндиликда бунга 2-3 
йилда ёки ҳатто бундан ҳам қисқароқ вақт ичида муваффақ бўлинмоқда.
Давлат ҳам, хусусий фирмалар ҳам фан ривожланишининг истиқболли 
йўналишларини қўллаб-қувватлашга катта харажатлар қилиши табиий бир ҳол 
бўлиб қолди. Натижада ХХ асрнинг охирида фан жадал суръатларда ўсиб, ижтимоий 
меҳнатнинг муҳим тармоқларидан бирига айланди. «Катта фан» даври бошланди. 
Кўп сонли илмий муассасалар ишига сон-саноқсиз одамлар оммаси жалб қилинди. 
Олим касби кам учрайдиган касб бўлмай қолди. Ҳозирги вақтда илмий фаолият 
ўзларини қизиқтирган муаммоларни ечишга бунинг бутун хавф-хатарини ўз бўйнига 
олиб қўл урган айрим мутафаккирларнинг машғулоти эмас, балки буюртмага, 
режали топшириққа биноан ишлайдиган, уни белгиланган муддатда бажариш ва ўз 
иши ҳақида ҳисобот беришга мажбур бўлган йирик жамоаларнинг иши. Ҳозирда 
илмий меҳнат – индустриал меҳнатнинг бир тури. Фан билан шуғулланувчи 
кишилар ҳозир «илмий ходимлар» деб аталиши бежиз эмас.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, мустақилликнинг дастлабки 
кунларидаёқ Ўзбекистонда фаннинг барча соҳалари ривожланишига алоҳида 
эътибор қаратилди. Шу боис, 2007 йилда ЎФА “Астраномия” институтининг 
олимлари илгари маълум бўлмаган янги кичик сайёрани аниқладилар ва 
тадқиқот натижаларини АҚШнинг “Гарвард кичик сайёралар” форумига 
тақдим этдилар. 2009 йилда ўзбек олимларининг кашфиёти жаҳон олимлари 
томонидан тан олинди. Президентимиз Ислом Каримовнинг таклифига кўра
сайёрага “Самарқанд” номи берилди ва у “Гарвард кичик сайёралар” 
форумида “210271” рақами билан рўйхатга олинди. “Гарвард кичик 
сайёралар” форумида рўйхатга олинган “Ўзбекистони”, “Мирзо Улуғбек”, 
“Ибн Сино”, “Беруний”, “Фарғони” сайёралар туркуми мустақиллик 
йилларида кашф қилинган янги “Самарқанд” кичик сайёраси билан тўлди.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish