Бир миллион дастурчи



Download 238,23 Kb.
bet7/9
Sana15.05.2023
Hajmi238,23 Kb.
#938974
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8 ilova Bir million dasturchi shartnomasi 2 tomonlama 16 gacha 2

6.3. Қарздорнинг ҳуқуқлари:
6.3.1. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган маълумотнома асосида компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидларини амалга ошириш учун банкдан истеъмол кредити олиш.
6.3.2. Истеъмол кредити бериш қоидалари билан танишиб чиқиш;
6.3.3. Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан истеъмол кредити бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш.
6.3.4. Шартнома шартларининг шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажарилишини талаб қилиш.
6.3.5. Банк билан истемол кредити доирасида мавжуд ахборот алмашинув каналларини мустақил танлаш.
6.3.6. Истеъмол кредитлари бўйича қарздорликларни муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман сўндириш. Бунда, Қарздор бундай сўндириш ҳақида банкни сўндириш амалиёти бажарилишидан олдин 3 (уч) банк иш кунидан кечиктирмаган тарзда ёзма равишда огоҳлантириши шарт.
6.3.7. Белгиланган тартибда ўзига ажратилган истеъмол кредити фоиз тўловларининг Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка компенсация қилиб берилиши ҳуқуқидан фойдаланиш.
6.3.8. Мазкур шартномани бир томонлама бекор қилиш. Бунда, Қарздор банкни шартномани бекор қилиш тўғрисида бундай бекор қилишдан олдин 10 (ўн) банк иш кунидан кечикмаган тарзда ёзма равишда огоҳлантириши керак.
6.4. Қарздорнинг мажбуриятлари:
6.4.1. Истеъмол кредити олиш учун барча зарур ҳужжатларни тақдим этиши.
6.4.2. Банкдан олинган истеъмол кредитидан шартномага мувофиқ белгиланган мақсадда фойдаланиши.
6.4.3. Олинган истеъмол кредитини қайтаришни шартномада белгиланган тартибда ҳамда муддатларда амалга ошириши.
6.4.4. Истеъмол кредити бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги, график бўйича қарздорлиги, асосий қарз тўловлари ўз вақтида қисман ёки тўлиқ тўланмаганда ва кредитга ҳисобланган барча фоиз тўловлари, шунингдек оширилган фоизи ва муддати ўтган фоизга ҳисобланган пеня қарздорликлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган тақдирда, юқорида санаб ўтилган қарздорликлар ва тўловлар суммаларининг қарздор ва кафилнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча банк муассасаларида ҳар қандай валютада иш ҳақи (пенсия) ва бошқа мақсадлар бўйича очилган пластик карта(лар)сидан ҳамда омонат ҳисобварақларидаги пул маблағларидан акцептсиз автоматик равишда банк томонидан ечиб олинишига розилик билдириш ва қаршилик қилмаслик.
Агарда акцептсиз ундириб олиш қарздор ва кафилга тегишли бўлган хорижий валютада очилган банк пластик карта(лар)си ва омонат ҳисобварақларига нисбатан қўлланилса, кредит бўйича барча қарздорликлар ва тўловлар юзасидан зарур маблағларнинг ечиб олинадиган санада Марказий банкнинг валютани сотиш курси бўйича конвертация қилинган ҳолда акцептсиз тартибда банк томонидан ечиб олинишига рози бўлиш ва бунга қаршилик қилмаслик.
6.4.5. Муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги бўйича фоиз ҳисоблаш мазкур кредит шартномасида кўрсатилган фоиз миқдори даражасидан 1,5 баравар миқдорда амалга оширилишига розилик билдириш.
6.4.6. Истеъмол кредит бўйича фоиз тўловлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган тақдирда, фоиз тўловларини ва улар бўйича ҳисобланган пеня суммаларини банкка тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олиши.
6.4.7. Истеъмол кредити бўйича фоиз тўловлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган тақдирда, ўзига нисбатан банк томонидан муддатида компенсация қилинмаган фоиз тўловлари бўйича фоиз тўловлари ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида, лекин ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган фоиз тўловларининг 50 фоизидан ошмаган тарзда пеня ҳисобланишига розилик билдириши.
6.4.8. Кредит маблағларини ўз вақтида тўлиқ ёки қисман қайтармаганда ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўлиқ ёки қисман Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка компенсация қилинмаганда, ундирувнинг ўзига тегишли юқори ликвидли мол-мулкига ҳамда кредит таъминотига нисбатан қаратилишига тўсқинлик қилмаслик.
6.4.9. Кредитдан фойдаланишда кредитлашнинг қайтаришлилик, муддатлилик, тўловлилик, таъминлангалик ва мақсадлилик тамойилларига риоя қилиши.
6.4.10. Мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланувчи сўндириш графигига мувофиқ кредитнинг асосий суммасини тўлиқ ва ўз вақтида тўлаб бориш.
6.4.11. Кредитнинг мақсадли ишлатилиши жойига бориб текширилганда, кредит маблағларига олинган компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) нинг сақланиш ҳолатини банк ходимлари томонидан текширилишига рухсат бериш ҳамда шароит яратиб бериш.
6.4.12. Банк томонидан ундирув қарздорнинг мулкларига қаратилганда уларни ихтиёрий топшириш бўйича шартномалар тузиш.
6.4.13. Шартнома бекор қилинган ҳолларда кредит асосий қарзи ва фоиз тўловларини муддатидан олдин тўлиқ қайтариш мажбуриятини олиши.
6.4.14. Банк томонидан муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келиши сабаблари ҳақида маълумот олинишига тўсқинлик қилмаслик.

Download 238,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish