IV. ШАРТНОМА ТУЗИШ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ 4.1. “Микрокредитбанк” АТБ ______________________________ вилояти ______________________ филиали мазкур кредит шартномасини имзолаш ва кредит ажратиш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқлайди.
4.2. Кредит олиш учун мурожаат қилган шахс кредит олиш учун мурожаат қилган кунида ўзининг муомала лаёқатига эга 31 (ўттиз бир) ёшга тулмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлигини ҳамда банкка тақдим қилган ҳужжатлари ҳақиқий эканлигини тасдиқлайди ва уларнинг тўғрилигини кафолатлайди.
4.3. Истеъмол кредитини олиш учун мурожаат қилган шахс мурожаат кунида 14 ёшдан ошган, бироқ 16 (ўн олти) ёшга тўлмаган бўлса, у ҳолда унинг қонуний вакиллари ўзларининг (ота-онаси, фарзандликка олувчилари) муомала лаёқатига эга 60 (олтмиш) ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлигини ҳамда банкка тақдим қилган ҳужжатлари ҳақиқий эканлигини тасдиқлайди ва уларнинг тўғрилигини кафолатлайди.
4.4. Қарздор мазкур кредит шартномаси бажарилишига таъсир кўрсатувчи барча омиллар жумладан, унга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноий иш қўзғатилмаганлигини, иқтисодий жарималар қўлланилмаётганлигини, унинг мулкларига учинчи шахслар томонидан ундирув қаратилмаётганлигини ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.
V. ШАРТНОМА БЎЙИЧА ҚАРЗДОРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ БАЖАРИЛИШИНИНГ ТАЪМИНОТИ 5.1. Қарздорнинг мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларининг лозим даражада бажарилиши қуйидагилар билан таъминланади:
5.1.1. Банк ва _____________________________________________ ўртасида “____” ____________ 20___ йилда тузилган _______-сонли кафиллик шартномаси билан;
5.1.2. Банк ва ________________________________________________ суғурта компанияси ўртасида “____” ____________ 20___ йилда тузилган _______-сонли кредит асосий қарзининг қайтмаслигини суғурталаш юзасидан суғурта шартномаси бўйича суғурта полиси.
5.1.3. ______________________________________________________________
____________қўшимча таъминот тақдим қилинганда тўлдирилади_____________
______________________________________________________________________________________________________________________________________________.
5.2. Кредит таъминотининг ҳолати (кафилнинг молиявий ҳолати) ёмонлашганда банк қарздордан қўшимча таъминот тақдим этилишини талаб этиш ҳуқуқига эга.
5.3. Қарздор кредитни таъминлашни кредит суммасининг камида 125 фоизи даражасида тутиш мажбуриятини олади.
5.4. Банкка алоқадор шахслар бўйича таъминотнинг миқдори кредит суммасининг 130 фоизидан кам бўлмаслиги шарт.
5.5. Қарздор Банкнинг ёзма розилиги билан ўзининг мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларининг лозим даражада бажарилиши бўйича таъминотни ўзгартириши ва/ёки қўшимча таъминот тақдим қилиши мумкин.