ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
ИНФОРМАТИКА ВА ҲИСОБЛАШ
ТЕХНИКАСИ АСОСЛАРИ ФАНИДАН ҚЎШИМЧА МАШҒУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Тошкент-2011
Тузувчилар:
|
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 274-мактаб информатика фани ўқитувчиси А.Азаматов, Миробод тумани 110-мактаб информатика фани ўқитувчиси Юсупова Гулнора
|
Тақризчилар:
|
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 258-мактаб информатика фани ўқитувчиси Азибаева Дуржамол
|
Информатикадан қўшимча
машғулотларни ташкил этиш
Умумий ўрта таълим мактабларида информатикадан ўқувчиларнинг фан асосларини мустаҳкам ва чуқур ўзлаштиришга бўлган қизиқишлари ва эҳтиёжларини ривожлантириш, ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллаш, касбга йўналтиришни амалга ошириш, қўшимча адабиётлар устида мустақил ишлаш кўникмаларни шакллантириш, интернет тизими ёрдамида ахборот излаш, олиш ва қайта ишлашни ўргатиш мақсадида ўқитиш жараёнининг янги шакли қўшимча машғулотларни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Қўшимча машғулотлар ўқув йили давомида 5-9-синфларда 17 соат этиб ўтказилиши кўзда тутилади. Қўшимча машғулотлар икки ҳафтада
1 соатдан ёки иккинчи ярим йилликда ҳафтасига 1 соатдан ўтказилиши мумкин. Қўшимча машғулотларда ўқувчиларни иштирок этиши асосий дарсдаги каби 100% ни ташкил этиши шарт.
Қўшимча машғулотлар учун ўқув соатлари мактабнинг пулли тўгарак машғулотлари ҳисобидан ташкил этилади.
Мазкур машғулотлар амалдаги ўқув дастурининг узвий давоми сифатида мактабнинг информатика фани ўқитувчиси томонидан ўтилиб, синф журналига расмийлаштирилади.
Қўшимча машғулотнинг асосий мақсади ўқувчилардаги фанга бўлган қизиқишни ривожлантириш, уларнинг дарсда олган билимларини тўлдирувчи билим, малака ва кўникмалар билан қуроллантиришдан иборат.
Информатикада ўтказиладиган қўшимча дарс машғулотлари асосий дарс жараёнида эгалланган билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган бўлиши лозим. Шундагина қўшимча машғулотлар дарс машғулотларининг мантиқий давоми бўлиб хизмат қила олади.
Қўшимча машғулотларнинг самарадорлигини ошириш учун ўқитувчи ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштирадиган, мантиқий, мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларни ривожлантиришга имкон берадиган ўқитиш методлари, ахборот коммуникацион технология воситалари ва ахборот-таълим ресурсларидан фойдаланиш тавсия этилади. Бевосита информатика фанидан дастурлаш тилларини ўрганишга, веб-саҳифалар тайёрлашга, тақдимот слайдлари яратиш сирларини ўрганишга йўналтирилган қўшимча машғулотлар ташкил этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |