Биология кафедраси тўйчиева Зиёда Абдихолиқ қизи


Илмий янгилаш ва амалий қиммати



Download 491,5 Kb.
bet3/46
Sana22.04.2022
Hajmi491,5 Kb.
#572998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Республика

Илмий янгилаш ва амалий қиммати. Заҳарли ҳайвонлар фаунаси, биологияси, экологияси ва тарқалиши, ҳайвонлар заҳрининг кимёвий хоссалари ва таъсир этиш механизмлари ҳақида маълумотлар тўпланди. Ўзбекистон Республикаси ноёб ва йўқолиб бораётган заҳарли ҳайвонлари ўрганилди ва уларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари ҳақида маълумотлар берилди.
Ишнинг апробацияси. Битирув малакавий иш Қарши давлат университети Табиий фанлар факультети, Биология кафедраси қошидаги “Биолог” тўгарагида, талабаларнинг 2015-2016 ўқув йилидаги илмий - амалий конференциясида маъруза қилинган.
Ишнинг ҳажми ва структураси. Битирув малакавий иш, кириш ..... та боб, хулоса ва адабиётлар рўйхати (___бет, ___ та расм, ___та жадвал, ___ та, ___ та адабиёт)лардан ташкил топган.
1. Адабиётлар таҳлили
1.1. Заҳарли ҳайвонларни ўрганилиш тарихи , систематикаси ва зоотоксинларни эксперименталь ўрганишнинг асосий методлари.
Кўплаб биологик актив моддалар ичида (табиий келиб чиқишига кўра) асосий ўринни ҳайвонлар заҳари, ёки зоотоксинлар эгаллайди. Зоотоксинлар кимёвий табиати ва физиологик таъсирига кўра ўзига хос бирикмалар гуруҳидир. Зоотоксинлар ёрдамида молекулер биология ва нейрофизиология соҳасида янги дори-дармонлар ва ташхис қўйиш воситалари яратилган.
Заҳарли ҳайвонлар ва уларнинг заҳари кўпгина турли соҳалар мутахассислари: зоологлар, физиологлар, биохимиклар, фармакологлар ва медиклар диққат эътиборида турибди.
Кейинги ўн йилликлар давомида ёки ХХ асрнинг охирларига келиб юз берган техника ва маданият тараққиёти биология ва медицина фанлари таркибида қатор янги йўналишдаги фанларни пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Зоотоксинология фанининг пайдо бўлиши узоқ қадим даврларга бориб тақалади. Қадимги Грецияда илонга сиғиниш ҳайкалтарошлик асарларида ўз аксини топган. Медицина эмбелемасида илоннинг акс этиши. Мазкур эмбелемага қараб врачларнинг медицина худоси Гиппократга қасам ичиши бежиз эмас.
Заҳарли ҳайвонлар ва улар заҳари ҳақида маълумотлар Шарқ алломалари асарларида энг кўп учрайди. Масалан: Абу-Али-Ибн-Сино (980-1037) “Тиб қонунлари” асарида “Заҳарлар ҳақида умумий қарашлар” бўлимида “заҳарли ҳайвонлар ва уларнинг заҳри ҳақида, ҳамда заҳарланганда даволаш методлари” кўрсатилган. Зайниддин Абу Иброҳим Жўржоний (1100 й). “Хоразмшоҳ хазинаси” асарининг 1 та томи “Заҳарли ҳайвонлар”га бағишланган.
Зоотоксинология фанини ривожланишига ўрта асрларда (ХХ-XVII аср) Италияда Фонтана (1767), Венгрияда врач Лауренти ва бошқалар герпетологияга оид асарларида ҳайвонлар заҳри ҳақида маълумотлар берган.
XIX асрга келиб рус ҳарбий денгиз врачи П.Н.Савченко (1877 й.) “Гайдамак” кемасида дунё бўйлаб қилган сайёҳати давомида тўплаган маълумотлари асосида “Заҳарли балиқлар атласи” (1886 й.) асарида заҳарли балиқлар турлари, балиқлар заҳрининг одам организмига таъсири, унга қарши кураш чоралари кўрсатилган. Австриялик врач Терч (1888 й.) асаларилар заҳрини ўрганди.
Зоотоксинология фанининг ривожланишига рус олимлари Е.Н.Павловский, Н.А.Холодковский, Ф.Ф.Талызин, С.В.Пигулевский ва бошқаларнинг ҳиссалари катта бўлди.
Ўзбекистонда ФА Зоология институтида Ўрта Осиё кобраси питомниги ташкил этилган. Мазкур терарриумда Ўрта осиё кобраси кўпайтирилади ва илмий тадқиқот ишлари олиб борилади. Бундан ташқари лабораторияда қора қурт кўпайтирилмоқда ва унинг заҳри бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Зоотоксинология – (грекча: “zoo” – ҳайвон, “toksin” – заҳар “logos” - фан) асосий ўрганиш объекти турли заҳарли ҳайвонлар ва улар томонидан ишлаб чиқилган – заҳарлар бўлиб, уларнинг кимёвий табиати ҳамда инсон ва ҳайвон организмига таъсир этиш механизмларини ўрганади.

Download 491,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish