Заҳарланишнинг давоси. Биринчи ёрдам: чаққан жойга грелка қўйиш, шикастланган оёқ-қўлни иссиқ ваннага солиш иссиқ ичимлик бериш керак. Иссиқлик оғриқни пасайтиришга ёрдам беради. Жароҳат атрофига 2 % новокаин эритмасини юбориш мумкин. Оғир заҳарланишда билак венасига глюкоза эритмаси билан аскорбин кислотаси юборилади. Пирмидон ёки анальгин ичирилади. Энг яхши даво бу махсус антитоксик зардоб ҳисобланади, лекин мамлакатимизда чаён заҳарига қарши зардоб ишлаб чиқарилмайди. Бунинг ўрнига оғир заҳарланишларда қорақурт заҳарига қарши зардобни ҳам юбориш мумкин.
Ҳамма заҳарли ўргимчаклар ҳар хил даражада заҳарлидир, уларнинг заҳар аппаратида жуфт заҳари безлар бўлиб, ташқарига очиладиган йўли 1 жуфт оғиз оёқлари-хелицералар асосига очиладиган йўли 1 жуфт оғиз оёқлари-мелицералар асосига очилади. Ҳамма заҳарли ўргимчаклар заҳарлари таркиби жиҳатидан икки гуруҳга бўлинади:
Нейротроп заҳар ишлаб чиқарувчилар.
Гемотроп заҳарли ўргимчаклар.
Асосан гемотроп заҳар ишлаб чиқарувчи ўргимчаклар.
Булар унча катта бўлмаган ёки ўрта катталикдаги ўргимчаклар бўлиб, танасида олтита ўргимчак сўгаллари бўлади. Кўзлари саккизта бўлиб, икки қатор бўлиб жойлашган. Хеллицерадаги илмоқлари унчалик катта эмас. Урғочиларининг қорнида ўзига хос расм бўлиб, унинг кўриниши кўпроқ бут нақшига ўхшайди, шунинг учун бу ўргимчаклар гуруҳининг номи бутсимонлар деб аталади.
Типик вакили бутсимон ўргимчак (Aranea diademata). Бу унчалик катта бўлмаган ўргимчакдир. Эркагининг катталиги 6-10 мм, урғочисиники 15-16 мм. Бош-кўкраги ноксимон шаклда бўлиб, тўк кулранг, оч ёки тўқ қўнғир, оқ доғлари бор. Оқ доғлари қорнининг ўртасида узунасига жойлашган бўлиб, олдинги қисмига бориб, бут шакли кўринишини эгаллайди.
Бу тур асосан Европа, Осиё, Африкада, Америка ва Қўшма Штатлари шимолида кенг тарқалган. Бутсимон ўргимчак тўрли ўргимчакларга киради. Урғочи ўргимчак тўрини ясаб, унинг бирор-бир бурчагига яширинади. Марказдан (ўргимчак турган) жойга сигнал ипи кетган бўлади.
Бутсимон ўргимчак тўрини ҳар хил жойларга: ўрмонда дарахт шохларига, тош ёриқларига, омборхона ва бошқа жойларга ясайди. У ўз ўлжасини (ҳашоратлар) ипи билан ўраб ташлайди, натижада пилда ҳосил бўлади. Бу пилла ияидаги ўлжа ўргимчакнинг қорни очгунча ётади. Уруғланганидан сўнг бутсимон ўргимчак сентябр-октябр ойларида 100 га яқин ва ундан ошиқ тухум қўяди.
Бутсимон ўргимчакнинг заҳарли аппарати бош-кўкракда жойлашган безлар кўринишидадир. Хелицера санчувчи аппарат ҳисобланади, унинг асосига заҳарли без йўли очилади. Бутсимон ўргимчак заҳари турли ҳашоратларни ўлдиради. Бутсимон ўргимчакка бақа ва сичқонларни чақтирилганда, чаққан жойда яллиғланиш яна орқа оёқлар фалажи ва даврий равишда нафас олишни қийинлашиши кузатилади. Улар 3-4 кунда соғайиб кетишган. Бутсимон ўргимчак одамни чаққанда қўйидаги заҳарланиш белгилари: бош оғриши, дармонсизлик, санчиқлар, бўғим оғриқлари, чаққан жойда ачишиш кузатилади. Ўлим билан тугаган ҳолат хеч кузатилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |