«биоинформатикага муқаддима»


BLAST биоинформацион дастури



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/39
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#277006
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39
Bog'liq
Қўлланма

BLAST биоинформацион дастури 
BLAST (ингл. Basic Local Alignment Search Tool) – бирламчи структураси (кетма-
кетликлари) маълум бўлган нуклеин кислоталар ѐки оқсилларнинг гомологларини излаш 
учун зарур бўлган компьютер дастурлари оиласидир. BLAST ни қўллаган ҳолда 
тадқиқотчи ўзида мавжуд кетма – кетликларни маълумотлар базасидаги кетма – кетликлар 
билан солиштирган ҳолда унинг тахмин қилинаѐтган гомологларини излаши ва уларни 
таққослаши мумкин. Бу дастур молекуляр биология, биоинформатика ва систематика 
фанлари билан шуғулланувчи мутахассислар учун муҳим восита ҳисобланади.
BLAST дастурлар оиласи 5 та асосий гуруҳга ажратилади:
 нуклеотидлар учун 
 оқсиллар учун 
 трансляцияланувчи 
 геномлар учун 
 махсус амалий дастурлар 
Нуклеотидларни тадқиқ этиш учун мўлжалланган гуруҳ ўрганилаѐтган нуклеотидлар 
кетма – кетликларини маълумотлар базасидаги мавжуд бошқа нуклеотидлар кетма – 
кетликлари ва уларнинг участкалари билан таққослайди ва қуйидаги дастурларни ўз ичига 
олади: 
megablast — юқори ўхшашликка эга кетма-кетликларни тез солиштиришга 
мўлжалланган 
dmegablast — бир – бирига унча ўхшаш бўлмаган кетма – кетликларни 
солиштиришга мўлжалланган


blastn — барча ўхшаш кетма – кетликларни аниқлаш асосида секин таққослашга 
мўлжалланган
Оқсилларни тадқиқ этувчи гуруҳ ўрганилаѐтган оқсилнинг аминокислоталар кетма – 
кетликларини маълумотлар базасида мавжуд бўлган бошқа оқсилларнинг аминокислота 
кетма – кетликлари ва уларнинг участкалари билан таққослашни амалга оширади ва 
қуйидаги дастурларни ўз ичига олади: 
blastp — барча ўхшаш кетма –кетликларни излаш мақсадидаги секин солиштириш 
cdart — домен архитектурасига биноан ўхшаш бўлган гомологик оқсилларни 
излашга мўлжалланган 
rpsblast — консерватив доменлар маълумотлар базалари маълумотлари билан 
солиштириш
Трансляцияловчи дастурлар ѐрдамида нуклеотидлар кетма – кетликлари 
кўринишида берилган ахборотни аминокислоталар кетма – кетликлари кўринишига 
ўтказиш ва уларни бошқа кетма –кетликлар билан таққослаш учун қўлланилади ва 
қуйидаги дастурларни ўз ичига олади: 
blastx — ўрганилаѐтган нуклеотидлар кетма – кетлигини кодловчи аминокислоталар 
кўринишига 
ўтказади, 
кейин 
маълумотлар 
базасида 
мавжуд 
оқсилларнинг 
аминокислоталар кетма – кетликлари билан таққослайди.
tblastn — ўрганилаѐтган аминокислоталар кетма – кетликлари маълумотлар 
базасидаги трансляцияланган нуклеин кислоталар кетма – кетликлари билан 
солиштирилади.
tblastx — ўрганилаѐтган нуклеотидлар кетма – кетликларини аминокислоталар 
кўринишига ўтказади ва уни маълумотлар базасидаги секвинирланган нуклеин 
кислоталарнинг трансляцияланган кетма – кетликлари билан солиштиради.
Геномлар учун мўлжалланган дастурлар ўрганилаѐтган нуклеотидлар кетма – 
кетликларини маълумотлар базасидаги мавжуд секвинирланган бирор организ геноми 
билан таққослайди (одам, сичқон ва бошқалар). 
BLAST ни қўлловчи бошқа махсус амалий дастурлар: 
bl2seq — икки хил кетма – кетликларнинг локал таққослаш принципи бўйича 
солиштирилиши
VecScreen — нуклеин кислоталар таркибидаги векторли келиб чиқиш характерига 
эга нуклеотидлар кетма – кетликларининг сегментларини аниқлашни амалга оширади. 
Биоинформатикада, БЛАСТ (Асосий Локал Таққослаш Қидирув Ускунаси) – 
бошланғич биологик информациялар, яъни турли хил оқсиллардаги аминокислоталар ѐки 
ДНК даги нуклеотидлар кетма-кетлигини таққословчи алгоритмдир. БЛАСТ программаси 
тадқиқотчига кутубхонадаги ѐки маълумотлар базаси билан ўзи сўраган кетма-
кетликларни солиштиришига ва маълумотлар базасидаги кетма-кетлик билан сўралган 
кетма-кетлик орасидаги ўхшашликларни аниқлашига имкон беради. БЛАСТ программаси 
Миллий Соғлиқ Институтида Эугене Мерс, Степҳен Алцчул, Wаррен Гиш, Давид Ж. 
Липман, ва Wебб Миллер томонидан яратилган бўлиб, 1990 йилда Молекуляр Биология 
Журналида чоп этилган. 
БЛАСТ биоинформатик программалар орасида энг кенг фойдаланиладиганларидан 
биридир, чунки у фундаментал муаммоларни ҳал қилади ва алгоритм сезувчанлик устидан 
тезликни таъминлайди. Тезликни таъминлаш улкан геном маълумотлар базасида амалий 
алгоритм тузишда жуда муҳим ҳисобланади.
Тезкор алгоритмлар, яъни БЛАСТ ѐки ФАСТА ни яратилишидан олдин, оқсил ѐки 
нуклеотид кетма-кетликларини аниқлашда Смит-Ватермен методига ўхшаш тўлиқ 
таққослаш жараѐнидан фойдаланиш анча вақт талаб қилар эди. Хақиқатан ҳам, Смит-
Ватермандан кўра тезроқдир, аммо БЛАСТ Смит-Ватерман ―аниқлик ва энг такомил 
натижалар ижросини таъминлаш‖ каби ―сўралган ва маълумотлар базасидаги кетма-
кетликларни оптимал таққослашга кафолат‖ бера олмайди.


БЛАСТ гомолог кетма-кетликларни топади, у нафақат кетма-кетликларни 
тўлалигича солиштиради, балки икки берилган кетма-кетликларда жойлашиш бўйича 
учровчи калта ўхшашликларни ҳам топади. Бошланғич сўзларни топувчи бу жараѐн экиш 
деб аталади. БЛАСТ локал таққослашларни яратишни бошлаши биринчи ўхшашлик 
бўлади. Кетма-кетликлар ичидан гомологларни қидиришга ҳаракат бошланганда, оддий 
ҳарфларни тўплами – сўзлар жуда ҳам муҳимдир. Масалан, кетма-кетлик қуйидаги 
тартибсиз ҳарфлар йиғиндисидан иборат дейлик: ГЛКФА. Агар БЛАСТп (БЛАСТоқсил) 
тартибсиз ҳолатлар остида бошқарилиб турган бўлса, унда сўзнинг ҳажми 3 та ҳарфдан 
иборат бўлиши лозим. Ушбу ҳолатда, берилган узун ҳарфлардан фойдаланиб, 
қидиралойтган сўзлар қуйидагича бўлади: ГЛК, ЛКФ, КФА. БЛАСТ нинг ҳеуристиc 
алгоритм программаси аниқланиши керак бўлган оддий уч-ҳарфли сўзлар билан 
маълумотлар базасидаги аниқланган кетма-кетликлар ўртасида жойлашган. Бу натижалар 
кейинчалик таққослашни яратиш учун фойдаланилади. Қидирилаѐтган кетма-кетликни 
сўзларини тузиб олинганидан кейин, ѐндош сўзлар ҳам жамланади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish