***Тошкент педиатрия тиббиёт институти
Ширинмия (Glycyrrhiza glabra L.) – дуккакдошлар (Fabaceae) оиласига
мансуб кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб, рус тилида –солодка голая, ўзбек тилида
- ширинмия, чучукмия, қизилмия номи билан аталади.
Ширинмиянинг тарқалиш ареали жуда кенг бўлиб, собиқ иттифоқнинг
Европа қисмида, Қрим, Кавказ, Сибир, Кичик Осиё, Эрон, Афғонистон,
Шимолий Африкада тарқалган.
Республикамиз ҳудудида ширинмия типик тўқай ўсимлиги ҳисобланиб,
асосан Сирдарё ва Амударёнинг қуйи қисмларида учрайди. Ширинмия
поликарп ўт ўсимлик, поялари яхши ривожланган бўлиб, цилиндрсимон
тузилишга эга. Поя ёғочланган бўлиб баландлиги 150-160см, баъзан унинг
баландлиги тўқай шароитларда 200см ва ундан ҳам ортади. Шўрланган тупроқ
шароитида бу кўрсаткичлар 50-70см атрофида қайд этилади. Барглари мураккаб
тузилишга эга. 4-8 жуфт баргчалардан иборат бўлиб, пояларда кетма-кет
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
442
жойлашган. Барг узунлиги 11-18см, баргчалари тухумсимон, эллипссимон,
атрофлари бутун, тукланган, узунлиги- 5см, кенглиги-2,5см ни ташкил этади.
Гуллари оқ бинафша рангли, чангчилари йирик,оғир.
Ширинмиянинг доривор хусусияти 5 минг йил олдин маълум бўлган.
Биринчилардан бўлиб Шень-Нун ўзининг “Бен-Цао” номли рисоласида
ўсимлик дориворлик хусусиятига таъриф берган. Ҳозиргача халқ табобатида
женшень қаторида табобатда қўлланиб қелинмоқда.
Қадимги хитойлик шифокорлар танани ёшартириш ва тетиклаштиришига
ишониб, “қизилмия энг афзали” деб таърифлашган.
Ўрта аср француз шифокори Одо из Мена йўтал, бронхит ва ўпка
шамоллашида, гастрит ҳамда ошқозон-ичак тракти касалликларини даволашда
ширинмия илдизидан фойдаланган.
Абу Али ибн Сино ўзининг даволаш амалиётида ширинмия ер остки
қисмларини халқ табобатида кенг қўллаган.
1964 йилда собиқ иттифоқ олимлари ширинмия илдизининг
яллиғланишга қарши хусусиятини, унинг фаол моддалари кортизон ва бутадион
вазифасини бажаришини ва баъзи ҳолларда самаралироқ бўлишини
тасдиқлаганлар.
Ҳозирги даврда профессор Можейко А.В. шамоллаш ва сурункали
бронхитда ширинмиянинг самарадорлигини исботлади. У ширинмия асосида
тайёрланган даволовчи воситалар Педиатрияда қусиш ва бошқа дориларни
тупиришга мойил болаларда ножўя таъсир кўрсатмаслигини тасдиқлади.
XXI
аср бошида япон олимлари ширинмияда ОИТС вурусига қаррши таъсир
кўрсата оладиган моддани аниқладилар.
Ширинмия илдизи таркибида доривор хусусиятга эга бўлган кўплаб фаол
моддалар мавжуд. Ана шундай фаол моддаларндан бири глицирризин
кислотасидир. Маълумотларга кўра, глицирризин кислотаси шамоллашни
даволайди, буйрак усти бези фаолиятини бошқаришда иштирок этади,
аллергияга қарши хоссага эга. У холестрин биосинтезини тўхтади, у билан
реакцияга киришиб, эримайдиган модда ҳосил қилади.
Хитойнинг
Integrative
Medicine
журнали
томонидан
вирусли
касалликларни даволаш ёки олдини олишда фойдаланишга тавсия этилган
доривор ўсимликлар қаторидан ширинмия ўсимлиги ҳам ўрин олган.
Кўплаб мамлакатларда ширинмия илдизи учун етиштирилади.
Ўсимликнинг ёшига қараб глицирризин кислота миқдори ўзгариб туриши
адабиётларда кўрсатиб ўтилган. Шунга кўра “Эксперментал биология”
лабораториясида бир ва икки ёшли ширинмия ўсимлигининг илдизи
Do'stlaringiz bilan baham: |