Самарқанд вилояти шароитида учрайдиган
Erysiphaceae
оиласига мансуб замбуруғларнинг
систематик гуруҳлар бўйича тақсимланиши
№
Ун-шудринг замбуруғларининг
туркумлари
Турлар сони
Формалар сони
1
Erysiphe
6
5
2
Leveillula
7
2
3
Sphaerotheca
2
7
4
Trichocladia
1
3
5
Podosphaera
3
3
6
Microsphaera
1
1
7
Pyllactinia
1
3
8
Uncinula
1
1
9
Oidium
4
4
Жвми:
26
104
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
143
Юқорида келтирилган ун-шудринг замбуруғлари турлари (1-жадвал) 31
оилага мансуб, 88 турдаги ўсимликларда паразитлик қилади. Буларга мисол
қилиб, қуйидаги Самарқанд вилояти шароитида ўсадиган маданий
ўсимликларга энг кўп зиён келтирадиган ун-шудринг замбуруғларни
келтиришимиз мумкин:
Oidium tuckeri
– узумда,
Oidium tabaci
– тамакида,
Sphaerotheca fulliginea
– қовун ва бодрингда,
Sphaerotheca pannosa
–шафтоли ва
атиргулда,
Erysiphe graminis
– бошоқли ўсимликларда,
Erysiphe cichoracerum
–
ошқовоқ ва асосан қовун ва бодрингда,
Erysiphe communis
– қатронда,
Leveillula
leguminosarum
– бедада,
Podosphaera leucotricha
– олмада,
Podosphaera
oxycanthae
– беҳида,
Pyllactinia suffulta
– тутда ун-шудринг касаллигини
келтириб чиқаради.
Узумдаун-шудринг касаллигини қўзғатувчиси
Uncinula necator
бўлиб,
Oidium tuckeri
замбуруғнинг конидияли фазаси ҳисобланади. Касаллик
ўсимликнинг барча ер устки органларини зарарлайди. Замбуруғ мицеллийси
ўсимлик барги ва куртаклари орасида ҳосил бўлади. Ушбу касаллик узумда
дастлаб баҳорда, узумнинг ёш барглари ҳосил бўлиши билан бошланиб,
ўсимлик баргларининг дастлаб устки, кейинчалик остки томонларини
зарарлайди.Барглар оқиш-унсимон ғубор билан қопланади. Касаллик
ўсимликнинг тўпгули ва меваларига катта зарар етказиб, ҳосилни нобуд
қилади.Одатда
касалланган
ўсимлик
барглари
аста-секин
қурийди,
Касалланган узум шингили чирийди. Ўсимликнинг касалланган новда ва
куртагининг пўстида жойлашган мицеллий инфекция манбаи ҳисобланади [1].
Олмада
ун-шудринг
касаллигини
қўзғатувчиси
Podosphaera
leucotricha
замбуруғи ҳисобланади. Касаллик баҳорда олма дарахти куртак
ёзишни бошлаши биланоқ бошланади. Касаллик ўсимликнинг барги, новдаси,
гули ва мевасини зарарлайди. Эрта баҳорда ҳосил бўлган янги баргларни ун-
шудринг замбуруғи қоплаб олади. Касаллик ўсимлик шох-шаббалари ва
баргларининг 90 % ини зарарлайди. Касалланган ёш барглар ва новдалар, барг
банди оқиш доғлар билан қопланади. Касалланган барглар рангсизланиб,
кейинчалик тўкилиб кетади. Новдалар ривожланмай қолади [2].
Oidium
tabaci
тамакида
ун-шудринг
касаллигини
қўзғатувчиси
ҳисобланиб, асосан ўсимлик баргларини зарарлайди. Касаллик ўсимликнинг
тўпгулига ҳам таьсир кўрсатади. Касаллик ўсимликнинг товар ишлаб чиқариш
учун муҳим бўлган технологик сифатини йўқотиб, кимёвий таркибини
ўзгартиради.Натижада тамакининг таьми ва ҳиди каби иқтисодий муҳим
сифатий белгилари йўқолади. Одатда касалланган тамаки кўчатлари бутунлай
қуриб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |